I бўлим Томошабин бўлманг


Download 117.44 Kb.
bet17/28
Sana13.04.2023
Hajmi117.44 Kb.
#1349878
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   28
Bog'liq
ШЕЪРЛАР УМИДА ОПА - 998 99 822 98 78

Яна кўнгил ҳақида

Кўнгил инсондаги бўлган энг нозик хис ва Аллоҳ назари тушадиган дилдир. Дилни билувчи Аллоҳдир.


Инсонларни кўнглига, дилига қараб бир неча тоифага бўлиш мумкин.
Масалан: кўнгли очиқ, кўнгли оқ, кўнгли тош, кўнгли бузуқ, кўнгли қора кабилар.
Кўнгли очиқ инсон истагини, ҳафа ёки хурсандлигини яширмай гаплашаверади. Кўнгли оқ инсон бировга ёмонликни истамайди; кўнгли тошда рахм - шафқат йўқ. Кўнгли бузуқда эса фикр ва ният ёсмон бўлади ёки ғамгин, руҳан эзилган, кўнгли яримта бўлади.
Бас шундай экан ҳар бир инсон кўнгилни тўғри тутмоғи, уни асрамоғи ва кўнгилларга озор етказишдек гунохдан эҳтиёт бўлмоғи керак.
Фикри ожизимча қадрдон улфатлар, дўстлар орасида кўнгил очиқлик, оқ кўнгиллик талаб қилинади. Шу икки сифатдан бири ёки иккиси нуқсонли бўлса дўстлик ва улфатчилик ҳам нуқсонликка айланиб қолар экан.
Аллоҳ ўзи асрасин, бенуқсон ва беайб ул зотнинг ўзидир. Ҳар қандай инсон, ким бўлишидан қатъий назар бенуқсон бўлмайди. Ҳар биримизда ҳам озми - кўпми нуқсонларимиз йўқ эмас.
Лекин бу нуқсонларнинг орасидаги кўнгил нуқсонларини аритмоқлиқ ҳар биримизнинг бурчимиздир.
Кўнгил жуда нозик нарса, у бир оғиз ширин сўз ёки ҳаракат ёки арзимаган нарса билан кўтарилиб кетади. Ёки аксинча.
Кўнгил ҳаммада ҳам бир хил бўлавермас экан ва инсоннинг маънавий дунёсига, унинг ҳолатига, жамиятда тутган ўрнига ва бошқа кўпгина факторларга боғлиқ экан. Шунинг учун айтишадики “кўнгилни билиш қийин” деб. Айрим ҳолларда бир умр бирга яшаган эру - хотин бир - бирининг кўнглини билмас экан.
Шулардан келиб чиқиб демоқчиманки улфатлар - дўстлар бир - бирини кўнглига қарасинлар, гарчи бу қараш гуноҳ бўлмаса ёки ёмон оқибатга олиб келмаса.
Энди, кўнгилга қарашни уддалаш учун кўнгилни билишга ҳаракат қилмоқлик лозим бўлади. Бу йўлдаги ҳаракатсизлик ёки аҳамиятсизлик ёки беписандлик ёки қўпол бўлса ҳам айтаман фаросатсизлик кўнгилга озор етказиб қўяр экан.
Бир қўшиқда бекорга айтилмайди, “...кўнглим чини пиёла чертманг ака” деб, чунки дарз кетиб қолган чиннини чегалаган билан ўз ҳолига келмайди, кўнгил ҳам шундай. Дўстлар кўнглига қарай билганлар, дўстларни асраган ва авайлаганларга кирадилар.
Мақсуд Шайхзоданинг сўзларини келтираман:
“Дўстларни авайланг асранг
Ўлганидан сўнг бир неча кун
Йиғлаб тургандан
Тириклигида бир соат йўқланг.”
Якун қилиб айтмоқчиманки ҳеч кимнинг хеч кимдан қўнгли қолмасин, Аллоҳ бандаларимиз, бу дунёда ҳаммаларимиз меҳмонмиз ва мехмонлик вазифамизни унутмайлик. Мехмонлик қоидасини келтирмаганлардан Мезбон- Аллоҳнинг кўнгли, қолишини ҳам унутмайлик. Бу деган сўз Аллоҳ назаридан қолиш дегани бўлади, ундайликдан Аллоҳнинг ўзи асрасин.
Икки шингил шъер:
“Кўнгил тугмача эмас
Тушиб кетса қадаб қўйсанг.
Кўнгил қора қўчқор ҳам эмас,
Дуч келганнинг оёғига сўйсанг.
Кўнгил малак ҳам эмас,
Қараб -қараб тўяй десанг.
Кўнгил гўё гўдакдир,
Нолиши оламни бузар.”
……………………………
13.11.11 Абдуллахўжа


Кўнгил

Кўнгилни каъбадан устун қўйганлар,


Бир-бирин егудек қовоқ уйганлар.
Яхши ниятларни дилга туйганлар,
Бешикдан онанинг кўнгли қолмасин.

Азалдан инсонлар кўнгилга қулдир,


Қалбларни кемирган шафқатсиз тилдир.
Қўнгилнинг душмани, дўсти ҳам тилдир,
Гуллардан арининг кўнгли қолмасин.

Сабрни тишлаган сўқир тишидан,


Инсон кўнгли тўлсин қилар ишидан.
Дунёда ҳеч қачон бирор кишидан,
Фарзанддан отанинг қўнгли қолмасин.

Кимдир эрта, кимдир кеч ҳам ўлади,


Тўлмаган кўзларга ёшлар тўлади.
Бу дунёга келганлар меҳмон бўлади,
Меҳмондан мезбоннинг кўнгли қолмасин.

Онажон кўнглимдек кўнгил топмадим,


Севганим дилига ҳеч ҳам ёқмадим.
Қалбим оғритсада ундан кечмадим,
Кўзлардан кўзларнинг кўнгли қолмасин.

Дунёда бевафо кўплаб санамлар,


Кўнгил меҳрига зор азиз одамлар.
Оламда жуда куп кўнгли яримлар,
Ҳаётдан йигитнинг кўнгли қолмасин.

Меҳрга зор кўнгиллар унсиз йиғлайди,


Кўнгил кўнгилни-ку тиғсиз тиғлайди.
Кўнгил бор бир-бирин ипсиз боғлайди,
Кўнгилдан кўнгилнинг кўнгли қолмасин.

Кўнгил йиғламасин дунёда асло,


Диллар муҳаббатга тўлсин мутлақо.
Покиза кўнгилга ўтинчим илло,
Ҳеч кимдан ҳеч қачон кўнгли қолмасин.


Қўнгил

Терилмасдан оёқ остида тут эмас қўнгил,


Ичилмай вақт ўтиб таъми бузилган сут эмас қўнгил.
Қўнгилни бир жаҳон олтинга ҳам сотмайди мард аҳли,
Жаҳон бозори ичра, лаълу ё ёқут эмас қўнгил.

Иложи бўлса минг йил сақласанг ҳам айнимас ҳаргиз,


Идиш остида қолган кимсадан сарқит эмас қўнгил.
Баҳор фаслини бахш этган менинг кўнглимга давроним,
На аҳман, ёки даҳман, ёки ҳуту-ют эмас қўнгил.

Замону юрту эл ҳам ёр меҳрин хонаси шулдир,


Киши кўрганда бир сескангувчи тобут эмас қўнгил.
Мудом элга сиғинган, давр фармонига бўйсунган,
Ва лекин жисмаро жонсиз, мунаққаш бут эмас қўнгил.

Фариштамга ёқиб қолган, фариштам шулдир, эй Чустий,


Гуноҳ чоҳида қолган Ҳоруту-Морут эмас қўнгил.

Чустий “САДОҚАТ ГУЛЛАРИ” Тошкент 1992 й.


Кўглим

Уйғон ғафлат уйқусидан, ажалсиз ўлган кўнглим,


Умид узиб оламдан, даргоҳга тўлган кўнглим.
Мард керакдир олмоққа бу ғариб қолган кўнглим,
Тубсиз дарёга тушди кўрганга кулган кўнглим.

Сўз билан ичин очиб, қабз бўлиб, тўлган кўнглим,


Жон фоний, жаҳон фоний, кафанга чулғон, кўнглим.
Олимлар сўзин тингла, насиҳатин ол, кўтар,
Тур, ҳақнинг даргоҳига муножот қил, қўл кўтар.

Риёзатнинг юкини арқон солиб ол, кўтар,


Бу иш марднинг ишидир, мардона тур, кел кўтар.
Комил пойига бош қўй, ёлғончидан қўл кўтар1,
Тавба қилиб бир пирнинг тупроғига булғон, кўнглим.

Ишқим бордир Мажнундан олтмиш ҳисса зиёда,


Қирқ йил, қувватим бордир дарс берарга Фарҳодга.
Юрагим ўтга ёқиб, хўжамга борсам додга,
Карам дарёси жўшиб еткизгайми муродга?

Қолса кўнгил топилмас, чиқса бу жон дунёда,


Мард керакдир олмоққа бу ғариб қолган кўнглим.
Саҳар туриб дуо қил, омин десин фаришта,
Не бордир ғофил ётиб, беҳуда ўлтиришда.

Мулки жаҳон тутдирмас, айласанг минг саришта,


Обдол жандасин кийиб, кет девона қарашда.
Йўқса қоларсан танҳо, саргаштаю ғамгашта,
Айтган сўзингга боққил, бўлмасин ёлғон кўнглим.

Махтумқули, нўш этдим, ғам бодасин икки тос,


Уч ичарга фурсат йўқ, жондан ҳам бўлдим халос.
Бошимда сонсиз савдо, ичда васвосил ханнос2,
Келинг, бир тадбир айланг, бу дардга, айюханнос3.
Тиз чўкиб, дам урсалар Исо, Хизир ҳам Илёс,
Турмас, бош ҳам кўтармас, худ мурда4 бўлган кўнглим.


Кўнгил

Ташнадир меҳринг булоғига,


Ва лек қонмас кўнгил.
Истаги етгай фалакка,
Гарчи вулқонмас кўнгил.

Сен каби кўксин аросида,


Ҳаётдир у ҳаёт.
Шул сабабли севгисига,
Ҳеч пушаймонмас кўнгил.

Жонимиз сарчашмасию,


Эзгу ҳислар кўзгуси.
Синса, ҳаргиз аслига,
Келмоғи осонмас кўнгил.

Излама қайларда деб,


Ошиқ йигитнинг кўнглини.
Қўлларингда эй пари,
У танда пинҳонмас кўнгил.

Айрилиқ шомида жом,


Тургай ситамлар қонига.
Гарчи кўнгил беғубору -
Аслида қонмас кўнгил.

Таъналар занжир - банд,


Этган билан бўлмас асир.
У сени дер ишқ вафодан,
Ҳеч қачон тонмас кўнгил.

Бўлса гар машъал юрак,


Яхё йўли ойдин мудом.
Куйдирар ўтда рақибин,
Ҳам ўзи ёнмас кўнгил.

Хайдар Яхё “Ғазалим сенга”, Т, 1970й.





Download 117.44 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling