I бўлим Томошабин бўлманг


Ассалому-алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!


Download 117.44 Kb.
bet25/28
Sana13.04.2023
Hajmi117.44 Kb.
#1349878
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   28
Bog'liq
ШЕЪРЛАР УМИДА ОПА - 998 99 822 98 78

Ассалому-алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!

Қадрдонларим, фарзандларим бугун оиламизнинг азизи, меҳрибонимиз Хайруллахоннинг 40 ёшлик таваллуд кунини нишонлаш мақсадида йиғилганмиз.


Мен ўз табрик сўзларимни айтишдан олдин аввал Сиз азизларимга ота- онанинг фарзанддаги ҳаққи тўғрисида қисқача маълумот бериб ўтмоқчиман ва шу ҳақлар Хайруллахон тарафидан қандай бажарилаётгани таҳлил қилиб, унга ота-она баҳосини бермоқчиман.
Мени тўғри тушунасизлар деган фикрдаман, чунки ҳаммангиз бугун ота ва онасизлар, ҳар бирингизни ширин-шакар фарзандларингиз бор ва Сизлар шуларнинг келажигини, иқболини кўзлаб меҳнат қиляпсизлар. Фарзандларингизни моддий таъминлаб, ўй-рўзғорингизни саронжом-саришта тутиб турибсизлар.
Билингки, Сизлар моддий таъминлаш билан бир қаторда фарзандларингизни маънавий етук даражага олиб чиқишга ҳам маъсулсизлар. Шунинг билан биргаликда мен ҳам отаман, Умидахон онангиз ва бизнинг ҳам зиммамизда Сизларни маънавий комилликка етаклаш вазифаси туради. Шунинг учун қуйида келтириладиган Қуръони Карим оятлари, пайғамбаримиз (с.а.в.) ҳадислари ва бошқалар мен учун ҳам, Сизлар учун ҳам мутлақ дахлдордир.
1. Ибн Аббос дейдики: “Қайси бир мўминнинг ота-онаси бўлсаю икковларига яхшилик қилиб тонг оттирса, Аллоҳ тало унга жаннатдан икки дарвоза очади”.
2. Атодан ривоят “Мусо алайҳиссалом айтади: “Эй Раббим, менга буюргин! Аллоҳ айтади: Сени ўзимга бўсунишга буюргайман! Айтади: “Яна буюргин”! “Онангга яхшилик қилишга буюргайман!” Айтади: “Васият қилгин”!” Аллоҳ тало айтади: “Отангга васият қиламан!”
3. Абдуллоҳ ибн Амрдан ривоят қилинади: “Пайғамбарнинг (с.а.в)” олдиларига бир киши келди ва: “Мен жиҳодни хоҳлайман!” деди. Пайғамбар (с.а.в): “ота-онанг тирикми?” деб сўрадилар. “Ҳа тирик” деди. Бас, икковларининг хизматларида бўлгин, шу жиҳод бўлади! дедилар. Бу хабарда Аллоҳ йўлида жиҳод қилишликдан ота-онага яхшилик қилиш афзал эканлигига далил бор. Шунингдек, ота-она ризоси бўлмаса Аллоҳ йўлида жиҳод қилиш жоиз бўлмайди.
4. Пайғамбаримиз (с.а.в) айтадилар: “Агар Аллоҳнинг илмида ота- онага “уф” дейишдан ҳам кўра ҳурматсизлик бўлганида эди, Аллоҳ ўшандан қайтарган бўларди.
Аллоҳнинг ризоси ота-она ризосида ва ғазаби ота-онанинг ғазабида эканлигини барча илоҳий китобларда қайд қилинди.
5. Қурони Каримнинг Луқмон сураси 14 оятида “Сен менга ва ота- онангга шукр қилгин” дейилади.
6. Пайғамбаримиздан (с.а.в) сўралди: “Қайси амаллар яхшироқдир?” Айтдилар: “Ўз вақтида ўқилган намозлар, кейин ота-онага яхшилик қилиш...”.
7. Ота -онанинг фарзанд устида ўнта ҳаққи бор:
1. агар улар таомга муҳтож бўлсалар таомлантириш;
2. кийим-кечакка муҳтож бўлсалар кийинтирмоқлик;
3. агар улар фарзанд хизматига муҳтож бўлишса хизмат қилиш;
4. агар улар гуноҳмас ишларга буюрсалар итоат этиш;
5. қўполлик қилмасликлари
6. ота-онанинг исмини айтиб чақирмаслиги;
7. юрганда ота-она орқасида юриши;
8. ўзига раво кўрганини ота-онасига раво кўриши;
9. мағфират сўраб, дуо қилмоғи;
10. чақирилса, жавоб бермоқлиги ва ҳозир бўлишлиги.
Ана шу илоҳий китоблардаги ёзилган, пайғамбаримиз (с.а.в) ҳадисларида одоблар Хайруллахонда мукаммалдир.
Бу айтилганлар қаторига яна кўплаб унинг яхши хислатларини қўшиш мумкин, яъни оила тутиши, фарзандлари ва ахли оиласи олдидаги бурчини сидқидилдан бажариши, Силаи Раҳм бобидаги ҳаракатлари ва бошқалар.
Бир йигит 40 йилда дунёга келади дейилади, бунинг тагида катта маъно бор.
40 йилда ўз йўлини, ақлини топган, оиласини тиклаган, имони бутун, ақли расо ва солиҳ бўлсагина у ҳақиқий йигит ва Инсондир.
Хайруллахонни шундайлар қаторига қўшмоқлик вақти бугун етиб келди.
Бу жумлалар ёзилишини ўзи, бизнинг - ота-онанинг ризолиги аломати деб қабул қилгин - Хайруллахон!
Ота дуоси ва она ризосига эришган йигитсан, Аллоҳ ўзи паноҳида асрасин, қўша-қаринглар, болаларингиз ҳам худди ўзингиз каби фарзанди қобил, солиҳ фарзандлар бўлишларини, илм талабида ҳаракатда юришларини тилаймиз.


Абдуллахўжа ва Умидахон
30 октябр 2011 й.



Download 117.44 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling