I бўлим Томошабин бўлманг


Қадрдонимиз-қудамиз Акмалхон Ахмедов аудио-ёзувлари асосида яратилди. Аллоҳ рахмат қилсин


Download 117.44 Kb.
bet27/28
Sana13.04.2023
Hajmi117.44 Kb.
#1349878
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   28
Bog'liq
ШЕЪРЛАР УМИДА ОПА - 998 99 822 98 78

Қадрдонимиз-қудамиз Акмалхон Ахмедов аудио-ёзувлари асосида яратилди. Аллоҳ рахмат қилсин.


Абдуллахўжа хожи
10.11.2022 йил


Маълумотлар


1. Искандар Зулқарнайн бу Александр Македонский бўлиб, X аср тарихчилари асарларида номи учрайди. Навоий “Саъди Искандарий”да Искандарнинг идеал образини яратган ва шох олим сифатида талқин этган. Искандарнинг ислом оламида улуғланишига сабаб зардуштийликнинг муқаддас китоби “Авесто”ни ёқиб юбориши деган тахмин бор.
У икки шохли дубулға кийгани учун, Искандарнинг шохи бор, деган ва “Зулқарнайн” (икки шохли) шундан келиб чиққан.
2. Суқрот Хаким (Сократ) - қадимги грек файласуфи, бизнинг эрамиздан олдинги 469-399й. Фалсафада туб бурилиш ясаган, жонсиз табиат ва оламни кўришдан табиатни яхлитлигича кўришга ўтган. Шунинг баробарида инсон табиатини кўришга ўтган. Уни осиб ўлдиришга хукм қилинганлигининг сабаби янги художўйликни тарғиб этгани бўлган.
3. Абу Дардо (р.а) - ҳижрий 2 йилда исломни қабул қилган. Бунинг тарихи қуйидагича: унинг ўраб қўйилган бути бор экан. Бутни исломга даъват қилиб юрган дўсти ибн Равоҳа синдириб ташлайди. Шунда Абу Дардо жаҳли чиқиб: “Агар бутнинг бирор каромати бўлсайди у ўзини ҳимоя қила оларди” дейди ва Пайғамбаримиз (с.а.в.) нинг ҳузурларига бориб исломни қабул қилади. Расулуллоҳ вафотларидан кейин Умар (р.а) у кишини Қуръон ва суннатни одамларга ўргатиш мақсадида Шомга жўнатдилар. У Шом қозилигига тайинланиб, 32 ҳижрий йили вафот топадилар.
Абу Дардо дунёга муҳаббат қўймаган ҳолда жуда камсуқум хаёт кечирган. Уйига мехмонга келган дўстлари ноқулайликда қолганларида “Бизнинг бошқа уйимиз бор. Барчамиз ўша ерда тўпланамиз” дерди.
Жуда кўплаб хадислар ривоят қилган, умумий ҳисобда 79 хадис. “Хар бир намоздан кейин 33 бора тасбеҳ, 33 бора хамд, 33 бора такбир айтинг” деган хадисни хам Абу Дардо ривоят қилган экан.
4. Махмудхўжа Бехбудий - муфтий, 20.01.1875 йилда Самарқандда туғилган. Самарқандда имом хотиб, қози ва муфтий бўлган. 1900 йилда Ҳаж сафарини қилган. Самарқандда ўзининг китоб нашриётини ташкил қилган. Самарқандда чиқадиган “Ойна” газетасининг асосчиси бўлган. Ижодининг чўққиси бўлиб “Падаркуш” драмаси яратилган ва Самарқанд, Бухоро, Тошкент театрларида намойиш этилган. Бу асар бундан кейинги яратиладиган асарларга жуда катта таъсир қилган.
Жадидчиликнинг ёрқин намоёндаларидан бўлиб, миллий санъат ва маданиятни ривожлантиришга, хотин-қизлар тенг хуқуқлилиги ва мактабларда ўқитишни миллий тилда олиб боришига курашган, 1919 йили саёхат қиладиган кунларда Қарши бекининг Сайид Олимхон кўрсатмасига биноан чиқарган хукми билан қатл қилинган.

Download 117.44 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling