I бўлим Томошабин бўлманг


Download 117.44 Kb.
bet13/28
Sana13.04.2023
Hajmi117.44 Kb.
#1349878
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   28
Bog'liq
ШЕЪРЛАР УМИДА ОПА - 998 99 822 98 78

Биринчидан - подшох сувни ўзидан бошқа ҳеч кимга ичириб кўрмади - сабаби сув ўта бемаза ва бадбўй эди. Араб бу сувни ўзи ичиб юрган сув билан таққослаб уни жаннат суви деб ўйлади. Агар бу сувдан подшоҳ аёнларига ҳам берилганда арабни маломат қилишлари мумкин эди, араб шармисор бўлар эди.
Иккинчидан - араб ўша жойнинг ўзидан ортига қайтарилди. Агарда шундай қилинмаганида араб илгари бориб дарёга дуч келарди ва унинг хуш- таъм, покиза сувидан ичиб, олиб келган сувининг бадбўйлиги-ю бемазалигидан подшоҳ олдида хижолат бўлар эди.
Учинчидан - подшоҳ унинг ҳузурига умид билан келган муҳтожни ноумид қилишдан шарм қилди - ҳаё қилди. Бу ҳаё, ҳаёйи карам дейилади.
Шу ўринда яна бир гапни айтиб ўтиш керак. “Аллоҳнинг карами кенг дейилади, бу деган сўз Ҳақ таъоло астойдил сўраганга беради, сўраганнинг қўлини бўш қайтармайди маъносини ҳам беради. Яъни барча оламлар Роббиси ундан сўровчини қўлини қайтаришдан ҳаё қилади ва “Сиз сўранг мен бераман” деган маънодаги оят Қурони каримда мавжуд.
Диёнатнинг маъноси омонат сақламоқликдир. Бу омонат Аллоҳнинг дини ва банда ўртасида махфий бўлади. Диёнат расмини сақлаш икки жаҳон саодатига, балки Худо розилигига сабабдир.
Ҳикоя:
Нўширвоннинг замони бошланишида адолат байроғи кўтарилмаган эди. Подшоҳ айшу-ишратга берилиб, халқнинг аҳволидан бехабар эди. Унинг бир қўшниси бўлиб қўли очиқ, жуда мехмонновоз эди. Нўширвон уни синаш мақсадида, кийимини ўзгартириб унинг уйига меҳмонга борди, қўшниси уни танимади. Шунга қарамай жуда катта ҳурмат-иззат билан меҳмон қилди, бундан Нўширвон ҳайратга тушиб, қойил қолди ва мезбонга ўзини савдогар деб таништириб унинг истагини сўради. Шунда қўшниси ҳеч нимага муҳтожмаслигини, ҳамма нарсаси бисёрлигини айтиб бир илтимос қилди.
Илтимосим шуки, биз кўриб турган боғдаги узумдан егим келади. Агар сизни узум сайрига олиб боришса ёки сизга узум тухфаси келтиришса ўшандан бироз юборсангиз.
Шунда Нўширвон “Боғингизда узум кўп кўринади, нима учун ўзингиз шу узумдан емайсиз” деди. Мезбон жавоб бердики, бу боғнинг мевасидан подшоҳнинг ушрини тўламасдан есам бегона киши ҳақига хиёнат қилган бўламан. Подшоҳ хали хануз ушр олиш вақтини тайин қилмади. Халқнинг холидан бехабар, адолатли мевалари пишмасданоқ боғ эшигини беркитиб, муҳрлаб қўяман. Подшох ушрни олмагунча, боғга ҳеч кимни киргазмайман.
Бу ҳикоядан таъсирланган Нўширвон, таъсирланиб йиғлади ва ўша золим ва ғофил подшох менман, сенинг бундай диёнатинг туфайли ғафлат уйқусидан уйғондим ва ахд қилдимки аҳоли ҳолидан бехабар бўлмайман ва адолат йўлидан чиқмайман.
Ҳақиқатдан ҳам Нўширвон тарихда энг адолатли, халқпарвар подшоҳлардан бири бўлган.

Download 117.44 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling