I бўлим Томошабин бўлманг
Нафақага чиқсанг биларсан
Download 117.44 Kb.
|
ШЕЪРЛАР УМИДА ОПА - 998 99 822 98 78
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тингла насиҳатим
Нафақага чиқсанг биларсан
Бор бўлса мансабу хизматинг, Зиёда ҳурмату, иззатинг. Дўстим, асли қадр-у иззатинг, Нафақага чиқсанг биларсан. Ҳозирча давралар шохисан, Ўғлингни суянган тоғисан. Кимнидир мевали боғисан, Нафақага чиқсанг биларсан. Суйганларинг эсламай қўяр, Улфатларинг изламай қўяр. Тақдир сени “Сизламай” қўяр, Нафақага чиқсанг биларсан. Ўтиб кетар давру давронинг, Ёлғизликда оғрийди жонинг. Жирингламай қўяр телефонинг, Нафақага чиқсанг биларсан. Савол бўлиб қолар сўроғинг, Қизимайди энди қулоғим. Телевизордир сирдош ўртоғинг, Нафақага чиқсанг биларсан. Ўтган кунлар мисоли эртак, Қоровулсан тунлари сергак. Неварага бўларсан эрмак, Нафақага чиқсанг биларсан. Дарё эдинг оқмай қоласан, Писта бодом чақмай қоласан. Хотининггаям ёқмай қоласан, Нафақага чиқсанг биларсан. Гарчи олим фозилсан бехад, Алам қилар яна бир жихат. Ўғил қизинг қилар насихат, Нафақага чиқсанг биларсан. Кенг ҳовлингга сиғмай қоласан, “Ким эдим” деб ўйга толасан. Ёлғиз қолсанг йиғлаб оласан, Нафақага чиқсанг биларсан. Байрам келса кўнгил жонсарак, Кимларнидир кутасан ҳалак. Нафақадан хатто йўқ дарак, Нафақага чиқсанг биларсан. Яхшилигинг айтар куни шу, Ёмонлигинг қайтар куни шу. Тарозида тортар куни шу, Нафақага чиқсанг биларсан. Шукур қилиб қодир Ҳудога, Тинчлик тилаб ёруғ дунёга. Қўлинг очиқ ҳар тонг дуога, Нафақага чиқсанг биларсан. Тингла насиҳатим Тингла насихатим, қулоқ бер ўғлон, Нафсинг балосига бўлмагин асир. Кибрга берилиб, хеч бир кимсани, Эшигинг тагида қилма мунтазир. Фосихдек кимсага ишонма хеч хам, Ёлғон-ла мехрингга гадоман дейди. Адоингман дейди, хажрингда мен хам, Бундай ғанимлардан узоқ бўл ўғлон. Ахдида турмаслик мушрикнинг иши, Ғийбату - бўхтону, тухмат қилмиши. Фаровон бўлмағай унинг турмуши, Шу боис алардан нари бўл ўғлон. Дўст эса, дардингни давосин излаб, Дардкаш бўлиб, дардинг олайин дейди. Чин дилдан ёнингда бўлишни кўзлаб, Илож топса жоним берайин дейди. Дўстларни қадрла, эъзозла, сақла, Дўстга хиёнатни жиноят деб, бил. Эзгу амал бирлан бурчингни окла, Дўстлик ришталарин узмагин ўғлон. Ҳамрох бўлсин сенга сабр ила бардош, Араздан қоч, яхшиларга бўл йўлдош. Фақир-мухтожларга ёрдамда бўлсанг, Миннат қилишликдан хазар қил ўғлон. Яшаб ўтма фақат бу дунёни деб, Аллоҳга имонинг бўлсин муфассал. Зикр қил, шукр де ҳам у ёғни деб, Элнинг эътиборин зафар бил, ўғлон. Иншоаллоҳ оқлагайсиз ишончим, Сиз билан фаровон, ободдир уйим. Сиз билан чексиздир бахтим, қувончим, Фахрим, ифтихорим омон бўл ўғлон. Сиздек азизларни берган худойим, Бало қазолардан асрасин дойим. Саодатманд айлаб зурриётимни, Омонлик офият берсин илохим. Акмалхон Мирсаид ўғиллари Download 117.44 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling