I бўлим Томошабин бўлманг


Download 117.44 Kb.
bet4/28
Sana13.04.2023
Hajmi117.44 Kb.
#1349878
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   28
Bog'liq
ШЕЪРЛАР УМИДА ОПА - 998 99 822 98 78

Умидахонга мадхия

Мадҳим эшит, ороми жонимсан ўзинг,


Мадҳим эшит, сарвиравонимсан ўзинг.
Мадҳим эшит, моҳитабонимсан ўзинг,
Мадҳим эшит, энг меҳрли ёрсан ўзинг.

Мадҳим эшит, чин вафодоримсан ўзинг,


Дилдан чиқар ширин-шақар ҳар бир сўзинг.
Муҳаббатинг изҳор этар икки кўзинг,
Ёшлигингда қандайин бўлсанг гўзал.

Кексайганда нуронийсан ундан гўзал,


Гўзаллигинг ибоингда ҳам одобингдадир.
Садоқатда, ҳам Аллоҳ,
Берган сабрингдадир УМИДАХОН.

Мени истар бўлсанг шу он ёнингдаман,


Бўлолмасам гар ёнингда ёдингдаман.
Мен истар сен вафодорим,
Сени истар кўнглим доим.

Шукур қилгим ортда қолди, тан ҳасталигим,


Хаста кўнглим яна сенла ором олди.
Юравергин менинг билан дунё кезиб,
Саксон, тўқсон ёшингга ҳам режа тузиб.

Тилак қилгим УМИДАХОН юзга кирсин,


Хаётининг бахор фасли яна қайтсин.

04.01.2020 йил


Доктор бўлган дўстимга

Абдуллахўжа бўлибди фан доктори,


Демак кимё илмининг ўткири.
Академия эшиги унга очиқ,
Бахтли инсон, насибаси бугун сочиқ.

Эришгунча чекмади не машаққат,


Таъма қилмай бировдан ёрдам-у шавқат.
Чарақлади зулмат аро Зиё каби,
Чирчиғидек тиним билмас дарё каби.

Янгиликка интилади, бир жойда қотмай,


Баъзан уйқусиз тунлар, хатто туз тотмай.
Лекин фақат олға томон қўйди қадам,
Барчасига чидар экан, қаранг-одам,

Мададкор бўлди Умидахон кўзлари,


Туғон аянинг илиқ айтган сўзлари.
Суянчиқ бўлди чин қадрдон дўстлари,
Улар туфайли бўлмади кам-кўстлари.

Ютуғидан дўстлари бўлиб хуррам-шод,


Йиғилишди чойхонани қилиб обод.
Тилашмоқда унга омад, бахт-саодат,
Ошга шеър ёзиб келиш менга бир одат.

Илиқ табригим унга қилай тортиқ,


Бугун бахт борми менга бундан ҳам ортиқ.
Соғ бўлсин юрсин кўкрагани тоғ қилиб,
Ширин-шакар ўғлонларидан боғ қилиб.


2 январ, “Тангавой ака чойхонаси”
1988 йил Г.Х.Исмоилов



Бир кун

Ёмонни тарбият қилма жафоларни солар бир кун,


Гар итни тарбият қилсанг сенинг ёнинг олар бир кун.
Улуғ олий насабдан улфатим деб айтма сирингни,
Хусумат бирла ногоҳул оёғингдан олар бир кун.

Ажойиб меҳрибонлар топилур бегона жойларда,


Туғишган баъзилар четда бегонадек қолур бир кун.
Пули йўқ камбағал деб йироқлашган биродарлар,
Қачон бахтинг юришса ўз-ўзидан ишқалур бир кун.
Ҳаётинг борида келмас, хабар олмас қариндошдан,
Сен ўлган сўнг пушаймону, муҳаббат қўзғалур бир кун.
Илло ҳар ҳожатинг, Хавфдан бўлакдан сўрмагил ҳаргиз,
Ишонган дўстларинг қочгай ишинг гар чайқалур бир кун.

Кишининг ҳаққидан қўрқгил, сенга жаннатга йўл бўлмас,


Агар уч йўл шаҳид бўлсанг ўшал ҳам қисталур бир кун.
Тегирмонинг юриб турганда элнинг ҳожатин ўйла,
Билолмассан ариқ сувсиз қолиб ул тўхталур бир кун.

Адоват бирла доғ солма дили оқ бегунохларга,


Топиб ҳаққоният шундоқ ўзингга суркалур бир кун.
Кел энди бўлма кўп мағрур, кўзинг оч қолма ғафлатда,
Бу хирс этганларинг ўтсанг, қаерларда қолур бир кун.

Тафаккур бирла тўхталмай, Салохий қил бугун ижод,


Топур ўз қийматин шеринг, гавҳардек исталур бир кун.



Download 117.44 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling