I бўлим Томошабин бўлманг
Download 117.44 Kb.
|
ШЕЪРЛАР УМИДА ОПА - 998 99 822 98 78
Хибсдаги ошиқдан
(Умидахоннинг туғилган кунига бағишланган) Умидам, меҳр кўзда дегани ёлғон, Сен менинг дилимда ўчмас ёлқинсан. Қанча кўришмасак шунча қадрдон, Қанча олис бўлсам, шунча яқинсан. Хибсдаги ошиғингман, дилим вайрона, Айтгин, сизлардан бўлак кимим бор яна? Сен йўқ чоғингда дунё бегона, Сен йўқ боғимда гуллар ёқимсиз. Мен аччиқ қисматингман, ҳам изтиробинг, Сен ширин дардимсан, ширин азобим. Сен менинг кўклардан топган офтобим, Мен сенинг йўқотган ширин армонинг. Сен менинг жонимга жон бўла олдинг, Қора кунларимни ёритиб турдинг. Сен менинг порлаган Умид юлдузим, Мен сенинг ташвишининг, битмас оҳингман. 2 январ 1996 йил. (Шу куни Қибрай судида кўришиб табрикладим ва эр-хотин бир пас сухбатлашдик. Кўзда ёш билан ҳайрлашдик.) Умидахонга! Ёрим, сени ёрдай асрай олдимми, Қалбинг тўрида султонинг бўлолдимми. Меҳрингни меҳримла оқлай олдимми, Нетай, шулар бўлмаса ёмондирман мен... Эрким олдинг мени, Аллоҳга шукур, Борингга шукурлар, борингга шукур. Бу турмуш даштида сен киму мен ким, Сени гоҳ ўкситиб не топди дилим. Юзингга қарайман энди энтикиб, Қўзингга боқаман, азизам ёрим... Сенсиз қайда менга ҳаловат-ҳузур, Борингга шукурлар, борингга шукур. Жоним жон сақлади бардошларингда, Туҳматлар жонимни қақшатган дамлар. Бошимга қўтариб кўргазай мехр, Борингга шукурлар, борингга шукур. Чин дилдан раҳматлар айтаман бугун, Ортда қолган ширин дамларим учун. Ижодимга берган илҳомларингга, Тўрт ўғил меҳрибон устунлар учун.... Хожи она, сенга айтарим шудир, Борингга шукурлар, борингга шукур. Умидам, кўнгилда бир кўшк безайлик, Юргин биргаликда жаҳон кезайлик. Иккимиз тўйсак ҳам висолдан тўйиб, Безсак ҳам Умидам - бахтдан безайлик. Ҳур она, меҳрибон бувисан, фармон қайнона, Борингга шукурлар, борингга шукур. Абдулла ака Download 117.44 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling