I бўлим. Умумий қоидалар 1-боб. Асосий қоидалар
-модда. Гувоҳнома олиш учун талаблар ва шартлар
Download 363.71 Kb.
|
БОЖХОНА КОДЕКСИ (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- 229-модда. Гувоҳнома олиш учун зарур бўладиган ҳужжатлар
228-модда. Гувоҳнома олиш учун талаблар ва шартлар
Гувоҳнома олиш учун транспорт воситаси ушбу Кодекс 227-моддасининг биринчи қисми талабларига ва ХЙТ дафтарчасини қўллаган ҳолда юкларни халқаро ташиш тўғрисидаги божхона конвенциясида (Женева, 1975 йил 14 ноябрь) назарда тутилган шартларга мувофиқ бўлиши керак. 229-модда. Гувоҳнома олиш учун зарур бўладиган ҳужжатлар Якка тартибда гувоҳнома олиш учун аризачи қайси божхона органининг фаолият кўрсатиш зонасида юридик шахс рўйхатдан ўтган ёхуд жисмоний шахс доимий яшаётган бўлса, ўша божхона органига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади: гувоҳнома олиш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан белгиланадиган шакл бўйича аризани; транспорт воситасига нисбатан мулк ҳуқуқини ёки ундан фойдаланиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатнинг кўчирма нусхасини; ХЙТ дафтарчасини қўллаган ҳолда юкларни халқаро ташиш тўғрисидаги божхона конвенцияси (Женева, 1975 йил 14 ноябрь) билан белгиланган шакл бўйича гувоҳнома бланкасини; автотранспорт воситасининг олдидан, орқадан, чапдан, ўнгдан кўриниши, шунингдек пломбалар ва муҳрлар қўйиладиган жойнинг тасвири мавжуд бўлган, аризачи томонидан тасдиқланган рангли фотосуратларни. Битта фотосуратда битта транспорт воситасининг кўпи билан икки томонини бир вақтнинг ўзида тасвирлашга йўл қўйилади. Конструкциянинг тури бўйича гувоҳнома олиш учун аризачи қайси божхона органининг фаолият кўрсатиш зонасида автотранспорт воситалари ишлаб чиқариладиган бўлса, ўша божхона органига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади: гувоҳнома олиш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан белгиланадиган шакл бўйича аризани; транспорт воситаси конструкциясининг чизмаларини ва батафсил тавсифини; ХЙТ дафтарчасини қўллаган ҳолда юкларни халқаро ташиш тўғрисидаги божхона конвенцияси (Женева, 1975 йил 14 ноябрь) билан белгиланган шаклдаги гувоҳнома бланкасини; автотранспорт воситасининг олдидан, орқадан, чапдан, ўнгдан кўриниши, шунингдек пломбалар ва муҳрлар қўйиладиган жойнинг тасвири мавжуд бўлган, аризачи томонидан тасдиқланган рангли фотосуратларни. Битта фотосуратда битта автотранспорт воситасининг кўпи билан икки томонини бир вақтнинг ўзида тасвирлашга йўл қўйилади. Гувоҳнома бериш тўғрисидаги аризада аризачининг электрон манзили кўрсатилиши мумкин. Гувоҳнома бериш тўғрисидаги аризада аризачининг электрон манзили кўрсатилганлиги унинг ўз аризаси бўйича қабул қилинган қарор тўғрисидаги хабарни ахборот тизими орқали электрон шаклда олишга бўлган розилигидир. Аризачидан ушбу моддада кўрсатилмаган бошқа ҳужжатлар тақдим этилишини талаб қилишга йўл қўйилмайди. Ҳужжатлардаги маълумотларнинг тўғрилиги учун аризачи жавобгар бўлади. Download 363.71 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling