I бўлим. Умумий қоидалар 1-боб. Асосий қоидалар


-боб. Эркин божхона зонаси


Download 363.71 Kb.
bet48/187
Sana22.02.2023
Hajmi363.71 Kb.
#1221006
TuriКодекс
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   187
Bog'liq
БОЖХОНА КОДЕКСИ (1)

16-боб. Эркин божхона зонаси
[СПиТ:
1.Божхона режимлари / Эркин божхона зонаси (эркин омбор)]
106-модда. Эркин божхона зонаси божхона режими
Эркин божхона зонаси божхона режими шундай режимки, бунда товар муайян жойлар ва ҳудудларда божхона тўловлари тўланмаган ҳамда иқтисодий сиёсат чоралари қўлланилмаган ҳолда жойлаштирилади ва шу тарзда ундан фойдаланилади.
107-модда. Товарларни эркин божхона зонаси божхона режимига жойлаштириш талаблари ва шартлари
Эркин божхона зонаси божхона режимига ҳар қандай товар жойлаштирилади, бундан божхона ҳудудига олиб кирилиши тақиқланган товарлар ҳамда ушбу ҳудуддан олиб чиқилиши тақиқланган Ўзбекистон товарлари мустасно.
Эркин божхона зонаси фаолият кўрсатишини таъминлаш учун зарур Ўзбекистон товарларига нисбатан эркин божхона зонаси божхона режими қўлланилмайди.
Бошқа товарларга зарар етказиши мумкин бўлган ёки алоҳида шароитларда сақлаш талаб этиладиган товарлар махсус мослаштирилган биноларда сақланиши лозим.
108-модда. Товарни эркин божхона зонаси божхона режимига жойлаштириш учун зарур бўладиган ҳужжатлар
Товарни эркин божхона зонаси божхона режимига жойлаштириш учун декларант божхона органига божхона юк декларациясини ва товарнинг кузатув ҳужжатларини тақдим этади.
Рухсат этиш хусусиятига эга тегишли ҳужжатлар бўлган тақдирда эркин божхона зонаси божхона режимига жойлаштириладиган товарга нисбатан божхона органларининг ахборот тизимида бундай ҳужжатлар мавжудлигини божхона органи мустақил равишда текширади.
109-модда. Эркин божхона зонаси божхона режимига жойлаштирилган товар билан амалга ошириладиган операциялар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Эркин божхона зонаси божхона режимига жойлаштирилган товар билан операциялар эркин иқтисодий зоналар тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади.
(109-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Эркин божхона зонаси божхона режимига жойлаштирилган товар билан чакана савдо операцияларини амалга оширишга йўл қўйилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Эркин божхона зонаси божхона режимига жойлаштирилган товар билан айрим операцияларни амалга оширишга қонунчиликка мувофиқ тақиқлар ва чекловлар белгиланиши мумкин.
(109-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)

Download 363.71 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   187




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling