I бўлим. Умумий қоидалар 1-боб. Асосий қоидалар


-модда. Товарни бож олинмайдиган савдо божхона режимига жойлаштириш талаблари ва шартлари


Download 363.71 Kb.
bet50/187
Sana22.02.2023
Hajmi363.71 Kb.
#1221006
TuriКодекс
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   187
Bog'liq
БОЖХОНА КОДЕКСИ (1)

114-модда. Товарни бож олинмайдиган савдо божхона режимига жойлаштириш талаблари ва шартлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бож олинмайдиган савдо божхона режимига ҳар қандай товарлар жойлаштирилади, бундан рўйхати қонунчиликда белгилаб қўйилган товарлар мустасно.
(114-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Бож олинмайдиган савдо божхона режимига жойлаштириладиган товарни декларациялаш бож олинмайдиган савдо дўкони фаолиятини амалга ошириш учун лицензияга эга бўлган шахс томонидан амалга оширилади.
Товарлар бож олинмайдиган савдо божхона режимида чекланмаган муддатда туриши мумкин.
Бож олинмайдиган савдо божхона режимига жойлаштирилган товарлар билан қуйидаги операциялар амалга оширилиши мумкин:
товар реализация қилингунига қадар унинг ўзгармас ҳолатда бут сақланишини таъминлаш операциялари;
товарларни сотишга тайёрлаш бўйича, шу жумладан саралаш, ўраш-жойлаш, қайта ўраш-жойлаш, тамғалаш операциялари (акциз маркалари бундан мустасно).
Бож олинмайдиган савдо божхона режимига жойлаштирилган товар реализация қилингунига қадар ўзгармас ҳолатда қолиши керак, бундан истеъмол қилиш учун мўлжалланган озиқ-овқат маҳсулотларини тайёрлаш учун фойдаланиладиган товар мустасно.
Бож олинмайдиган савдо дўконида реализация қилинадиган товарлар товарнинг бож олинмайдиган савдо дўконига мансублигини англатувчи махсус тамғага эга бўлиши ва чакана сотиш учун олдиндан ўраб, жойланган бўлиши керак.
115-модда. Товарни бож олинмайдиган савдо божхона режимига жойлаштириш учун зарур бўладиган ҳужжатлар
Товарни бож олинмайдиган савдо божхона режимига жойлаштириш учун декларант божхона органига божхона юк декларациясини ва товарнинг кузатув ҳужжатларини тақдим этади.
18-боб. Божхона транзити
[СПиТ:
1.Божхона режимлари / Транзит]
116-модда. Божхона транзити божхона режими
Божхона транзити божхона режими шундай режимки, бунда:
олиб кирилган товар божхона чегарасида жойлашган жўнатувчи божхона органи ва товар келиб тушадиган божхона органи орасидаги божхона ҳудуди бўйлаб, шу жумладан чет давлат ҳудуди орқали божхона назорати остида;
Ўзбекистон товарлари божхона чегарасида жойлашган жўнатувчи божхона органи ва товар келиб тушадиган божхона органи орасидаги чет давлат ҳудуди бўйлаб божхона божлари ва солиқлар тўланмаган, шунингдек иқтисодий сиёсат чоралари қўлланилмаган ҳолда олиб ўтилади.
Қайси божхона органи фаолият кўрсатиш зонасида товарларни божхона назорати остида ташиш бошланадиган бўлса, ўша божхона органи жўнатувчи божхона органи ҳисобланади.
Қайси божхона органи фаолият кўрсатиш зонасида товарларни божхона назорати остида ташиш тугалланадиган бўлса, ўша божхона органи товар келиб тушадиган божхона органи ҳисобланади.

Download 363.71 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   187




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling