I бўлим. Умумий қоидалар 1-боб. Асосий қоидалар


-модда. Давлат фойдасига воз кечиш божхона режимига жойлаштириладиган товарнинг божхона расмийлаштируви


Download 363.71 Kb.
bet58/187
Sana22.02.2023
Hajmi363.71 Kb.
#1221006
TuriКодекс
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   187
Bog'liq
БОЖХОНА КОДЕКСИ (1)

131-модда. Давлат фойдасига воз кечиш божхона режимига жойлаштириладиган товарнинг божхона расмийлаштируви
Давлат фойдасига воз кечиш божхона режимига жойлаштириладиган товарнинг божхона расмийлаштируви товар қайси божхона органининг фаолият кўрсатиш зонасида турган бўлса, ўша божхона органи томонидан амалга оширилади.
Давлат фойдасига воз кечиш божхона режимига жойлаштириладиган товар ваколатли шахс томонидан божхона органига топширилаётганда икки нусхада далолатнома тузилади. Далолатноманинг бир нусхаси рухсатнома берган божхона органида сақланади. Далолатноманинг иккинчи нусхаси ваколатли шахсга берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат фойдасига воз кечиш божхона режимига жойлаштирилган товар давлат мулкини бошқариш бўйича ваколатли органга қонунчиликда назарда тутилган тартибда топширилади.
(131-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
21-боб. Товарни божхона режимларига жойлаштирилаётгандаги рухсат бериш тартиб-таомиллари
132-модда. Рухсатнома олишни назарда тутувчи божхона режимлари
Товарни реэкспорт, вақтинча олиб чиқиш, божхона ҳудудидан ташқарида қайта ишлаш, реимпорт, вақтинча олиб кириш, божхона ҳудудида қайта ишлаш, йўқ қилиш ёки давлат фойдасига воз кечиш божхона режимига жойлаштириш божхона органи томонидан берилган тегишли рухсатнома асосида амалга оширилади.
133-модда. Товарни божхона режимларига жойлаштиришга рухсатнома олиш учун зарур бўладиган ҳужжатлар
Товарни божхона режимларига жойлаштиришга рухсатнома олиш учун ваколатли шахс товар қайси божхона органи фаолият кўрсатиш зонасида турган бўлса, ўша божхона органига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
1) реэкспорт божхона режими учун — рухсатнома бериш тўғрисидаги ариза. Бунда илгари эркин муомалага чиқариш (импорт) божхона режимига жойлаштирилган товарга нисбатан тегишли ваколатли органлар томонидан берилган, товарнинг қайтарилишига сабаб бўлган нуқсонлар ва бошқа ҳолатлар аниқланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар аризага илова қилинади;
2) вақтинча олиб чиқиш божхона режими учун:
рухсатнома бериш тўғрисидаги ариза;
товарни етказиб бериш ёки топшириш тўғрисидаги контракт (шартнома, келишув) (товар ижара, лизинг шартномаси, кафолатли хизмат кўрсатиш ва инвестиция лойиҳаси доирасида вақтинча олиб чиқилган ҳолларда);
3) реимпорт божхона режими учун — рухсатнома бериш тўғрисидаги ариза. Бунда илгари экспорт божхона режимига жойлаштирилган товарга нисбатан тегишли ваколатли органлар томонидан берилган, товарнинг қайтарилишига сабаб бўлган нуқсонлар ва бошқа ҳолатлар аниқланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар аризага илова қилинади;
4) вақтинча олиб кириш божхона режими учун:
рухсатнома бериш тўғрисидаги ариза;
товарни етказиб бериш ёки топшириш тўғрисидаги контракт (шартнома, келишув) (товар ижара, лизинг шартномаси, кафолатли хизмат кўрсатиш ва инвестиция лойиҳаси доирасида вақтинча олиб кирилган ҳолларда);
товарнинг кузатув ҳужжатлари;
5) давлат фойдасига воз кечиш божхона режими учун — рухсатнома бериш тўғрисидаги ариза.
Товарни божхона режимларига жойлаштиришга рухсатнома олиш учун ваколатли шахсдан ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилмаган бошқа ҳужжатлар тақдим этилишини талаб қилишга йўл қўйилмайди.

Download 363.71 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   187




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling