I бўлим. Умумий қоидалар 1-боб. Асосий қоидалар


-модда. Рухсатномани бекор қилиш


Download 363.71 Kb.
bet66/187
Sana22.02.2023
Hajmi363.71 Kb.
#1221006
TuriКодекс
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   187
Bog'liq
БОЖХОНА КОДЕКСИ (1)

142-модда. Рухсатномани бекор қилиш
Рухсатнома қуйидагилар асосида бекор қилинади:
ваколатли шахснинг рухсатномани бекор қилиш тўғрисидаги аризасига кўра;
рухсатнома қалбаки ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда олинганлиги факти аниқланганда.
Рухсатнома ушбу модда биринчи қисмининг иккинчи хатбошисида кўрсатилган ҳолларда божхона органи томонидан, ушбу модда биринчи қисмининг учинчи хатбошисида назарда тутилган ҳолларда эса суд томонидан бекор қилинади.
Рухсатнома бекор қилинган тақдирда, у божхона органларига қайтарилмайди.
Рухсатномани бекор қилиш тўғрисидаги суд қарори рухсатнома берилган санадан эътиборан амал қилади.
Рухсатномани бекор қилиш тўғрисидаги суд қарори устидан белгиланган тартибда шикоят қилиниши мумкин.
III бўлим. Транспорт воситаларига ва товарларнинг айрим тоифаларига нисбатан божхона режимларининг қўлланилиши
22-боб. Тижорат мақсадларида фойдаланиладиган транспорт воситаларини олиб ўтиш
143-модда. Тижорат мақсадларида фойдаланиладиган транспорт воситалари
Божхона назоратида турган товарларни ва (ёки) йўловчиларни ҳақ эвазига ёки бепул ташиш учун фойдаланиладиган транспорт воситаси тижорат мақсадларида фойдаланиладиган транспорт воситасидир.
Тижорат мақсадларида фойдаланиладиган, транспорт воситаси билан бирга ташиладиган стандарт эҳтиёт қисмлар, ашёлар ва ускуналар, стандарт баклардаги мойлаш материаллари ва ёқилғи, шунингдек ашё-анжомлар божхона мақсадлари учун мазкур транспорт воситасининг ажралмас қисми деб қаралади. Ашё-анжомларга қуйидагилар киради:
ҳаракатланиш йўлида ёки оралиқ тўхтаб ўтиш ёхуд тўхтаб туриш жойларида дарё ва ҳаво кемалари, поездлар, шунингдек автотранспорт воситалари нормал ишлатилишини ҳамда уларга техник хизмат кўрсатилишини таъминлаш учун зарур бўлган товарлар;
дарё ва ҳаво кемаларининг бортида, автотранспорт воситаларида йўловчилар ва экипажлар аъзолари истеъмол қилиши учун ёки поездларда йўловчилар ва поезд бригадаларининг ходимлари истеъмол қилиши учун мўлжалланган товарлар, бу ашё-анжомлар сотилишидан ёки сотилмаслигидан қатъи назар;
дарё ва ҳаво кемаларининг, поездларнинг, шунингдек автотранспорт воситаларининг йўловчиларига ҳамда экипаж аъзоларига мазкур ашё-анжомларини транспорт воситаларида истеъмол қилиш мақсадисиз сотиш учун мўлжалланган товарлар.

Download 363.71 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   187




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling