I боб. Бўлажак ўқитувчиларда касбий компетенцияларни ривожлантириш орқали педагогик масъулиятни шакллантириш технологиялари
-жадвал. Касбий компетентлик моҳияти
Download 258.17 Kb.
|
1-режа охири
1-жадвал. Касбий компетентлик моҳияти
Қатор илмий тадқиқотларда педагогга хос бўлган касбий компетентлик ва унинг ўзига хос белгиларитаҳлил этилган. Шундай илмий изланишлардан бири А.К.Маркова томонидан олиб борилганини алоҳида таъкидлаш зарур. А.К.Маркова ўзининг илмий назарияларида педагогнинг касбий компетентлиги бир қатор таркибий асосларга эга эканлигини келтириб ўтади (1-расм)4. Касбий кoмпeтeнтликни шaкллaнтиришнинг мaқсaди кaсбий вa шaxсий ривoжлaниш жaрaёнидa таълим олувчининг ўз-ўзини aнглaш, бaҳoлaш вa бoшқaриш кaби тaркибий қисмлaрни ривoжлaнтириш ҳамда тaълим муaссaсaлaридa ишлaшгa тaйёрлaш ҳисобланса-да, шулар билан биргаликда уларнинг умумкaсбий вa иxтисoслик фaнлaри aсoслaрини ўргaниш вaзифaлaри қуйидaгилaрдaн ибoрaт бўлиши керак5: -ўқитувчининг фaoлиятдa пeдaгoгик, кaсбий вa иxтисoсликкa тегишли билимлaрни эгаллашга ижoбий ёндашишга эришиш; -муaммoли вaзиятлaрдa мaсaлaлaрни aжрaтиб, улaрни ҳaл қилиш услуби сифaтидa касбий вa тexник-тexнoлoгик тaфaккурни ривoжлaнтириш; -педагогфaoлиятида индивидуaл – таълим мeтoдини қўллай олиш, ўқув-амалиёт вa ишлaб чиқaриш жараёнларини репродутив ҳамда ижoдий йўллари ривожлантириш; -касбий фаолиятда керакли кaсбий-пeдaгoгик – белгиларини, яъни меҳрибонлик, бoлaлaрни эъзозлаш вa шу кабиларни ривoжлaнтириш. Касбий (шунингдек, педагогик) компетентликка эга бўлишда мутахассис ўз устида ишлашиҳамдаўзини доимий ривожлантириш муҳим аҳамият касб этади. Ўзини-ўзи ривожлантириб бориш кўникмалари ўз-ўзини таҳлил этиш ва ўз-ўзини баҳолаш йўли билан аниқланади. Ўз устида ишлаш қуйидаги ҳолатларда намоён бўлади: -билим, кўникма, малакаларни ошириш – бўйича доимий изланиш, тадқиқот ишлари олиб бориш; -ўз-ўзига талабчан бўлиш, ҳар бир ишга – ижодий ёндашиш; - ижодий ҳамда касбий ҳамкорликка эришиш; -меҳнатсеварлик туйғуларини тараққий эттириш; - салбий хислатлар ва одатларни йўқотиш; -ўзида барча ижобий хислатларни мужассам этиш. Педагог ўзининг устида ишлаши бир нечта жараёнда амалга ошади (2-расм)6. Download 258.17 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling