I боб. Бўлажак ўқитувчиларда касбий компетенцияларни ривожлантириш орқали педагогик масъулиятни шакллантириш технологиялари
Download 258.17 Kb.
|
1-режа охири
I.БОБ. Бўлажак ўқитувчиларда касбий компетенцияларни ривожлантириш орқали педагогик масъулиятни шакллантириш технологиялари. I.1.Педагогик-касбий компетентлик таълим жараёни ривожланишининг муҳим омили сифатида. “Оддий ўқитувчи ҳақиқатни шундай айтади-қўяди,тажрибали ўқитувчиэса уни топишга ўргатади” немис педагоги-А.Ф.Дистервег1 Сўнгги йилларда мамлакатимизда таълим оид бир қатор ислоҳотлар амалга оширилди. Мазкур ислоҳотлар таълимнингузвий тузилмаси ва мазмун-моҳиятини янада такомиллаштириш имконини яратди. Президенти Ш.М.Мирзиёев таъкидлаганидек, “Биз таълим ва тарбия тизимининг барча бўғинлари фаолиятини бугунги замон талаблари асосида такомиллаштиришни ўзимизнинг биринчи даражали вазифамиз деб биламиз”2. Ҳозирги вақтда таълим сифатини ошириш, бўлажак мутахассисларнинг касбий компетентлигини юксалтириш, уларни инновацион фаолиятга йўналтириш, ўқув жараёнига интелектуал кашфиётлар ва рационализаторлигининг илғор натижалари, ҳамда замонавий ахборот технологияларини қўллаш, хорижий тажрибаларга таяниб олий таълим тизимини модернизациялаш каби устувор вазифалар амалга оширилмоқда. Таълим – жамиятнинг маънавий-маърифий юзи, моддий ва маънавий тараққиётини замонавий технология ва илм тафаккурига асосланиб, кўкларга кўтарувчи Янги Ўзбекистонни бунёд этиш таянчидир. У жамиятнинг келгусидаги истиқболи, ҳар бир инсоннинг ўзига хос фаолиятини аниқлайди. Зеро, жамиятни инсон камол топдиради, таълим эса инсонни камол топдиради. Аслида компетентлик ўзи нима? Компетентликнинг ўзагида нималар акс этган? Бўлажак ўқитувчилар ўзида қайси компетентлик сифатларини ёритишлари керак?, деган саволларга юзасидан сўз юритмоқчимиз. Инглиз тилида “competence” сўзи луғавий маънода “қобилият” сўзини ифодалайди. Мазмуни эса “инсоннинг индивидуал салоҳияти ва имкониятлари” ни ёритиш хусусияти тушунилади. Психологларнинг илмий изланишлари натижасига мувофиқ “компетентлик” тушунчаси таълим соҳасига олиб кирилган. Психологлар нуқтаи назаридан бу тушунчага“нотаниш вазиятлар ва ҳолатларда мутахассис ўзини тута билиши, мазмунли мулоқот қуриши, ўзаро муносабатларда юзага келадиган тушунмовчиликларда янги йўл билан ечим топиши, ноаниқ, зиддиятли маълумотлардан фойдаланишда, изчил тараққий этиб борувчи ва мураккаб жараёнларда ўзини ҳаракатланиш позициясига эгалик”ни билдиради. Компетенция мутахассис томонидан билимларни доимо ривожлантириб, такомиллаштириб бориши, янги ахборотларни эгаллаши, ижтимоий муносабатларничуқур англаши, кундалик ахборий маълумотларни қидириб топиш, уларни фаолиятда қўллай олишни тақозо этади. Хуллас, касбий компетенцияга эга бўлган мутахассис давр талабини чуқур хис этади, янги билимларга интилиб топиб, уларни қайта ишлаб ўз амалиётида самарали қўллайди. Таълим жараёнини такомиллаштиришнинг муҳим омили олий таълим тизимида педагогларнинг касбий компетентлигини ривожлантириш билан чамбарчас боғлиқ. Шунинг учун, илғор таълим технологиялари ютуқларидан, имкониятларидан унумли фойдаланиш негизида педагоглар касбий компетентлигини шакллантириш жараёнининг назарий ҳамда амалий асосларини яратиш муаммонинг долзарблигини белгилайди. Шу сабабли, педагог-кадрларни олий таълим тизимидаги фаолиятларини яна ривожлантириш, уларга ашрт-шароитлар яратиш,ҳозирги вақтда касбий компетентлик моҳиятини белгилайдиган янгича ёндашувларни илмий асосларини яратиш долзарб вазифа бўлиб келмоқда. Касбий компетентлик бу - мутахассиснинг касбий фаолиятини амалга оширишда керакли бўлган билимлар, кўникма ва малакаларнинг ўзлаштирилиши ва уларнинг амалиётда моҳирлик билан қўллай олиши тушунилади. Касбий компетентлик тушунчасига нисбатан илмий доирада турли муносабатлар илгари сурилади. У субъектга нисбатан аниқ талаблар ёки субъект фаолиятидаги ўзига хос жиҳатларни муносабатларда тавсифловчи сифатдир. Компетентлик қуйидаги белгилар билан тавсифланади: -ҳар қандай муайян вазиятда, унинг турли хил жиҳатларини ҳисобга олган ҳолда билимларни ўз ўрнида ва тезкорлик билан тўғри қўллай билиш; -қарорларни қабул қила билишга қодирлик ва тайёрлик, шу билан бирга, мазкур вазият учун энг мақбул қарор вариантини танлай олиш; -ижтимоий ҳаракатларни ташкил этиш ва бунинг учун барча имкониятларни ишга сола билиш; -фаолият доирасида бошқа одамлар билан ўзаро муносабатларни аниқ мақсадларни кўзлаган ҳолда ва мақсадга мувофиқтарзда олиб бориш имконини берадиган мулоқот олиб бориш кўникмалар; -ахлоқий ва маданий сифатлар мавжуд, ўзига хос дунёқарашга эга, муайян фаолиятга интилиш туйғусининг мавжудлиги; -ўзининг педагогик ҳамда ижод тафаккурини ривожлантириш, касбий фаолиятнинг замонавий йўналишларини эгаллашга эришиш. Касбий компетентлик негизида мазкур сифатлар акс этади ва уларнингмоҳияти 1-жадвалда келтирилган3. Download 258.17 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling