I боб. Бўлажак ўқитувчиларда касбий компетенцияларни ривожлантириш орқали педагогик масъулиятни шакллантириш технологиялари
-жадвал. Педагогнинг ўз устида ишлаш кўрсатгичи
Download 258.17 Kb.
|
1-режа охири
3-жадвал. Педагогнинг ўз устида ишлаш кўрсатгичи.
Педагогнинг касбий компетентликка эга бўлишида ўзини таҳлил қила билиши ҳам муҳим аҳамият касб этади. Ўз-ўзини таҳлил қилиш педагог тарафидан фаолиятида ташкил этаётган ўзининг амалий ҳаракатлар негизининг ўрганилишидир. Ўзини таҳлил қилиш орқали педагог ўзини касбий объектив томондан баҳолашга эришади. Зеро, касбий компетентлик сифатларига эга бўлган педагоглар касбий фаолиятида ўз-ўзини назорат қилиш малакасига эга эканлиги ҳам муҳимдир. Бугун тобора шиддатли ривожланаётган глобаллашув даврида инсон капитали – шахсга қўйилаётган талаблар ҳам ғоят кучайиб бормоқда.Ўзини ўзи бахолаш – шахс ўзи таҳлил қилиш, назорат қилиш ва баҳо бериши тушунилади. Ўзини ўзи баҳолаш инсон учун шахсий имкониятларини таҳлилэтиш, ўзига объектив ва субъектив баҳо бериш, ўзидан қониқиш ҳосил қилишниифодалайди. Ўз-ўзини баҳолаш натижасида шахс қобилиятини ўз кучи ёрдамида юзага чиқариши зарур. Ўз-ўзини баҳолаш бу мураккаб, лекин шахсни бевосита бунга тайёрлаб бориш мумкин. Ҳар бир мутахассисда бўлгани сингари педагогнинг ҳам ўзини ўзи ижобий баҳолай олишига қатор омиллар ўз таъсирини кўрсатади. Ўзини ўзи ижобий баҳолаш омиллари: 1. Ўзини англаш (ўзи тўғрисидаги аниқ маълумотларни билиши). 2. Ўз қадр-қимматини билиши (ўзи ҳақидаги ижобий маълумотни тўплаш) 3. Ўз устида назорат ўрнатиш (ўзи ҳақидаги шахсий мулоҳазаларнингбошқалар томонидан берилаётган баҳога муносиб келиши). Ўз-ўзини баҳолаш меъёриинсонинг ўзидан қониқиш хосил қилиши ёки қониқмаслигини аниқлаб беради. Бунда ўз-ўзига баҳо бериш кўрсатгичи шахс ўзининг имкониятларига мувофиқ келиши керак. Ўзини ўзи меёъридан орттириб ёки паст кўрсатиш ўз-ўзини баҳолашда нотўғри кўрсатгичларнинг юзага келишига олиб белади. Илмий манбаларда шахс томонидан ўз-ўзини баҳолаш қуйидаги қоидага асосланган ҳолда кўрсатилади:
Download 258.17 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling