I боб. Бўлажак ўқитувчиларда касбий компетенцияларни ривожлантириш орқали педагогик масъулиятни шакллантириш технологиялари


Ўзини ўзи баҳолаш=эришилган ютуқлар/ўзини юқори баҳолашга интилиш, (ЎЎБ=Ю/ЎЮҚИ)


Download 258.17 Kb.
bet5/6
Sana11.03.2023
Hajmi258.17 Kb.
#1260590
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
1-режа охири

Ўзини ўзи баҳолаш=эришилган ютуқлар/ўзини юқори баҳолашга интилиш, (ЎЎБ=Ю/ЎЮҚИ)

Қоидага кўра, қандайдир ютуққа эришган, шахс томонидан ўзини ўзи юқори баҳолаш (ютуқлар хиссасини ошириш) ёки ўзига нисбатан қўяётган талабларни пасайтириш рўй беради.
Бошқа бир манбада, ўзини ўзи бахолашда холисликка эришишда қуйидаги формула ҳам келтирилади:

Ўзини ўзи баҳолаш=ютуқлар/ўз-ўзини ривожлантириш вазифалари (ЎЎБ=Ю/ЎЎРВ)

Мазкур қоида билан ишлашда педагог қуйидаги ўзини-ўзи баҳолаш моделига таяниб иш кўриши мумкин (4-жадвал):
4-жадвал. Ўзини-ўзи баҳолаш модели



Мавжуд ютуқлар

Ўзини-ўзи ривожлантириш вазифалари

1







2







3







4







Ушбу модел асосида ўз-ўзини баҳолаш ниҳоятда осон кечади. Борди-ю, эришилган ютуқлар сони ўз-ўзини ривожлантириш вазифаларига нисбатан кўп (1 дан катта) бўлса, у ҳолда педагог юқори даражадаги касбий компетентликни намоён этади. Борди-ю, ютуқлар ва белгиланган ўзини-ўзи ривожлантириш вазифалари ўзаро (1 га) тенг бўлса, у ҳолда у ўзида ўрта даражадаги касбий компетентликни ифодалайди. Агарда, ютуқлар сони белгиланган ривожланиш вазифаларидан кам (1 дан кичик ёки 0 га тенг) бўлса, у ҳолда педагогнинг касбий компетентлик даражаси паст ҳисобланади ва бу ҳолат педагогдан ўз касбий компетентлигини ривожлантиришга жиддий эътибор беришини талаб қилади.
Юқоридаги формуладан “ўзини-ўзи ривожлантириш вазифалари” ибораси қўлланилган экан, энг аввало, ўзини-ўзи ривожлантириш нима эканлигини тушуниш лозим.
Ўзини-ўзи ривождлантириш-шахснинг ўзида касбий тажриба, малака ва маҳоратни такомиллаштириш йўлида аниқ мақсад ва пухта ўйланган вазифалар асосида мустақиол равишда амалий ҳаракатларни ташкил этиши.
Бир қатор тадқиқотларда мутахассис, шу жумладан, педагогнинг ўз-ўзини ривожлантиришида “Индивидуал ривожланиш дастури” қўл келишига айтилади.
Индивидуал ривожланиш дастури (ИРД) – ҳарбир шахс ёки мутахассиснинг ўзида маълум сифат, БКМ, касбий компетентликни шакллантириш ва ривожлантириш эҳтиёжлари асосида ишлаб чиқилган шахсий-амалий ҳарактердаги дастурдир. Ушбу дастурда касбий фаолиятни ташкил этиш учун зарур бўлган БКМ ҳамда касбий компетентлик сифатларини шакллантириш ва ривождлантириш муддатлари белгиланган. Ҳар қандай мутахассиси каби педагог ҳам ўзи учун шахсий-амалий ҳарактерга эга “Индивидуал ривожланиш дастури”ни ишлаб чиқа олиши, у асосида педагогик фаолиятни йўлга қўйиши зарур.
Педагогнинг индивидуал ривожланиш дастури –мутахассис сифатида педагогнинг индивидуал равишда ўзида у ёки бу касбий-педагогик сифат, билим, кўникма, малакалар, касбий компетентлик сифатларини шакллантириш ва ривожлантириш эҳтиёжларига таянган ҳолда ишлаб чиққан шахсий-амалий ҳарактердаги дастуридир.
Педагог томонидан ишлаб чиқилган “Индивидуал ривожланиш дастури” қуйидаги таркибий элементлардан ташкил топади:

  1. Педагогик билимлар.

  2. Психологик билимлар.

  3. Мутахассислик билимлар.

  4. Дидактик малакалар.

  5. Тарбиявий ишларни ташкил этиш малакалари.

  6. Руҳиятнинг касбий аҳамиятга эга хусусиятлари ва шахсий сифатлар.

  7. Ўз-ўзини ривожлантириш мақсадлари.

  8. Ўз-ўзини ривожлантириш учун топшириқлар.

Қуйидаги намунада “Индивидуал ривожланиш дастури” келтирилади (5-жадвал).



Download 258.17 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling