Педагогнинг мутахассис сифатида:
-аниқ қўйилган мақсадга тинимсиз интилиш хисси асосида педагогик жараённи амалга ошириш;
-педагогик фаолияти самарадорлиги, ўзининг – меҳнатсеварлик фаолятини ошириш;
- мутассил янгиланиб келаётганкасбий билимларни пухта ўзлаштириш;
- илғор педагогик технология, метод ва воситаларни эгаллаш;
-педагогик фаолиятига фан-техниканинг замонавий ва энг сўнгги янгиликларини татбиқ этиб бориш;
- салбий педагогик низоли вазиятларга йўл қўймаслик, юзага келган ноқулай вазиятни бартараф этиш йўлида олиб борадиган амалий ҳаракати ифодалайди.
Илмий изланишларда олимларимиз педагогларнинг ўз устида изчил, самарали ишлашларида фаолиятига лойиҳали ёндаша олишларини келтириб ўтган. Уларнинг лойиҳали ёндашув асосида қуйидаги моделни шакллантирганлар. Моделда ўз устида ишлаш босқичлари ва ҳар бир босқичда амалга ошириладиган вазифалар қайд этилади. Ҳар бир босқич учун белгиланган вазифаларнинг самарали ҳал этилиши навбатдаги босқичга ўтиш имконини беради. Маълум босқич вазифаларни ҳал этилган, педагог бу ҳолатни алоҳида бандда қайд этади(2-жадвал).
2-жадвал. Педагогнинг ўз устида ишлаш модели
Бизнинг фикримизча, педагогнинг ўз устида ишлаш моделига “амалга ошириш механизми” вазифасини қўшиш ҳам мақсадга мувофиқ, яъни педагог натижага эришгунгача бўлган даврда ўз камчиликларни билиб боради ва уни натижа янада самаралироқ бўлиши учун бартараф этиш чораларини кўради. Буни ҳам ҳар бир босқичда амал қилишини мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз(3-жадвал).
Do'stlaringiz bilan baham: |