I боб. Жиноят ҳуқуқи махсус қисми тушунчаси, вазифаси, предмети ва тизими
Download 1.56 Mb.
|
3-Том. сунгги (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Баданга шикаст етказишнинг объекти Баданга шикаст етказишнинг объекти
Баданга шикаст етказишни ўзга кишининг соғлиғига унинг хоҳишига зид равишда, ташқи муҳит омиллари таъсири остида тўқималар ёки аъзоларнинг анатомик бус-бутунлиги ёки физиологик функциялари бузилишига сабаб бўлган ғайриқонуний зарар етказиш, деб таърифлаш мумкин.
Бундан уриш, дўппослаш, жисмоний оғриқ берувчи бошқа зўравонлик ҳаракатлари содир этилишини баданга шикаст етказишлар жумласига киритиш мумкин эмас деган фикр туғилади. Шубҳасиз, бундай ҳаракатлар натижасида одамда жисмоний оғриқ, нохуш туйғулар пайдо бўлади, лекин улар одатда, суд-тиббий экспертизасини (баданга етказилган шикастларнинг оғирлик даражасини суд-тиббий аниқлаш қоидалари асосида) ўтказиш жараёнида объектив мезонлар асосида тасдиқланиши мумкин бўлган даражада соғлиқни ишдан чиқармайди. Шу муносабат билан уриш, дўппослаш ва бошқа зўравонлик ҳаракатларини баданга шикаст етказишлар тоифасига киритилиши мумкин бўлмаган мустақил жиноятлар деб ҳисоблаш керак бўлади. Баданга шикаст етказишнинг объекти Баданга шикаст етказишнинг объекти унинг ҳолати ва хусусий фазилатларидан қатъи назар, ўзга кишининг соғлиғидир. Жисмоний дахлсизлик шахс соғлиғига зарар етказиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа зўравонлик ҳаракатларининг объекти бўла олмайди. Соғлиққа зарар етказилганлигини аниқлашда, унинг баданга шикаст етказилган пайтдаги ҳолатига, яъни гап соғлиқнинг ёмонлашувига асосланиш керак бўлади. Суд тиббиёти ва суд амалиёти содир этилган қилмиш натижасида соғлиқ аввалгига нисбатан ёмонлашган бўлса, жабрланувчи соғлиғига зарар етказилганлигини қайд этишга амал қилади. NOTA BENE! Фақат ўзга кишининг соғлиғигина баданга шикаст етказиш жиноятининг объекти бўлиши мумкин Ўз соғлиғига зарар етказган шахс (ўз аъзосини майиб қилиш) фақат бошқа жиноят, масалан, ҳарбий ёки муқобил хизматдан бўйин товлаш (ЎзР ЖК 225-модда), ўзининг бирон аъзосини майиб қилиш йўли билан ёки бошқа усулда ҳарбий хизматдан бўйин товлаш (ЎзР ЖК 290-моддаси) содир этилган ҳоллардагина жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин. Бундай ҳолларда ўз соғлиғига зарар етказиш ана шу моддаларда назарда тутилган жиноятни содир этиш усули сифатида намоён бўлади ва шу боис бундай шахсларнинг ҳаракатлари қўшимча квалификацияни талаб қилмайди. Агар ижтимоий хавфли мақсадда шахс розилиги билан бошқа шахс томонидан унинг соғлиғига зарар етказилса, етказган зарар даражасига қараб баданга шикаст етказиш ва ўз соғлиғига зарар етказилишига розилик берган шахс эса жиноятда иштирокчи сифатида жиноятлар жами бўйича жавобгар бўладилар. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг II бобидан бошқа бобларда ҳам инсон соғлиғига зарар етказадиган бир қанча жиноятлар учун ҳам жавобгарлик белгиланган. Бу жиноятларнинг жиноят қонуни билан қўриқланадиган бошқа ижтимоий муносабатларга зарар етказиши туфайли қонун чиқарувчи уларни «Соғлиққа қарши жиноятлар» жумласига киритмайди. Бундай жиноятларни юридик адабиётларда икки объектли жиноятлар деб айтадилар (масалан: босқинчилик – ЎзР ЖК 164-моддаси, талончилик – ЎзР ЖК 166-моддаси ва ҳоказо). Баданга шикаст етказишда тажовуз фақат шахс соғлиғигагина қаратилган бўлади. «Соғлиққа қарши жиноятлар» бобида назарда тутилган баданга шикаст етказиш ва содир этилиши жараёнида баданга шикаст етказиладиган жиноятлар ўртасидаги асосий фарқ айнан шундан иборатдир. Download 1.56 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling