I боб. Жиноят ҳуқуқи махсус қисми тушунчаси, вазифаси, предмети ва тизими


-§. Ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш


Download 1.56 Mb.
bet30/127
Sana09.02.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1182750
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   127
Bog'liq
3-Том. сунгги (2)

9-§. Ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш
(ЎзР ЖК 103-моддаси)
Ушбу модда икки қисмдан иборат бўлиб, жиноятнинг объекти бошқа одамнинг ҳаётидир.
Бу жиноят объектив томондан моддий томондан ёки бошқа жиҳатлардан айбдорга қарам бўлмаган (ЖК 103-моддасининг 1-қисми) ёхуд моддий ёки бошқа жиҳатдан қарам бўлган (ЖК 103-моддасининг 2-қисми) шахсга раҳмсиз муомала қилиш ёки унинг шаъни ва қадр-қимматини муттасил равишда камситиш натижасида уни ўзини ўзи ўлдириш ёки ўзини ўзи ўлдиришга суиқасд қилиш даражасига етказишда ифодаланади.
Айбдор содир этган қилмишни ЎзР ЖК 103-моддаси билан квалификация қилиш учун ўзини ўзи ўлдириш ёки ўзини ўзи ўлдиришга суиқасд қилиш даражасига етказиш айбдорнинг жабрланувчига нистабан раҳмсиз муомала қилиши ёки унинг шаъни ва қадр-қимматини муттасил равишда камситиши натижаси эканлигини аниқлаш зарур.
Кўпинча ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш айбланувчининг харакатлари билан амалга оширилади. Жабирланувчига нисбатан баданига оғир шикаст етказиш, қийнаш, тухмат қилиш, зўрлик билан харакатланиш ҳуқуқини чегаралаш ва х.з.каби харакатлар кўлланилган бўлиши мумкин. Лекин бу жиноятни харакатсизлик билан ҳам амалга ошириш мумкин (овқат, кийим, суд ва бошқа зарур булган нарсалардан махрум этиш).

NOTA BENE!


Раҳмсиз муомала қилиш деганда, жабрланувчига жисмоний ёки руҳий азоб берадиган қўпол, бешафқат муомала қилиш (масалан, калтаклаш, уриш, уй-жойдан, иссиқликдан, овқатдан, сувдан, тирикчилик воситаларидан маҳрум қилиш, ишдан асоссиз бўшатиш) ҳоллари тушунилади.

Шахсни ЖК 103 моддасига асосан жиноий жавобгарликка тортиш учун жабрланувчига нисбатан бар марта шундай қилмишнинг содир этилиши етарли. Қонун маттасилликни зарурий шарт деб белгиламайди, аммо шу бир маротабадаги харакат ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказишга қаратилган бўлиши керак.


NOTA BENE!
Шахснинг шаъни ва қадр-қимматини муттасил равишда камситиш деганда, жабрланувчининг шаъни ва қадр-қимматини узоқ вақт мунтазам (уч ва ундан ортиқ марта) камситиш (масалан, туҳмат қилиб айтилган гаплар, ҳақорат қилиш, таъқиб (қувғин) қилиш ва ҳоказо) ҳоллари тушунилади.

Бир маротабалик камситиш факти шахсни ЖК 102 моддасига асосан жавобгарликка тортиш хуқуқини бермайди. Айрим ҳолларда ҳақиқий маълумотларни ҳаёсизларча, масхараомуз, ҳақоратомуз шаклда муттасил равишда тарқатиш ҳам ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш усули деб топилиши мумкин. Жабрланувчининг ўзини ўзи ўлдириши (ўлим содир бўлиши) ёки ўзини ўзи ўлдиришга суиқасд қилиши жиноятнинг зарурий белгиси ҳисобланади. Агар бундай оқибатлар бўлмаса, ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш жиноятининг таркиби бўлмайди. Бироқ шахснинг ҳаракатларида бошқа жиноятлар (масалан, ҳақорат қилиш, туҳмат қилиш)нинг аломатлари бўлса, у жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин.


Шахснинг ўзини ўзи улидириши ёки шунда суйиқасд қилиш жараёнидан жиноят тугалланган деб хисобланади.
Айбдорнинг қилмишини ЎзР ЖК 103-моддаси билан квалификация қилиш учун жабрланувчининг ўзига нисбатан раҳмсиз муомала қилиниши ёки унинг шаъни ва қадр-қимматини муттасил равишда камситилиши натижасида ўзини ўзи ўлдирганини ёки унга суиқасд қилганлигини аниқлаш зарур, яъни айбдорнинг муомаласи ва юз берган оқибатлар ўртасидаги сабабий боғланиш мавжудлигини аниқлаш керак.
Ўзини ўзи ўлдириш ёки унга суиқасд қилиш ўйнаш бўлиш, никоҳ тузишни рад этиш, эр-хотиндан бирининг бевафолиги, ишдан ноқонуний бўшатиш, лавозимини пасайтириш кабиларнинг натижаси бўлса, шахснинг қилмиши ЎзР ЖК 103-моддаси билан квалификация қилиниши мумкин эмас.
Агар жабрланувчи моддий томондан ёки бошқа жиҳатлардан айбдорга қарам бўлмаса айбдор ЖК 103-моддаси 1-қисми билан, башарти бундай қарамлик бўлса, ЖК 103-моддаси 2-қисми билан жавобгарликка тортилади.

NOTA BENE!



Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   127




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling