I боб. Жиноят ҳуқуқи махсус қисми тушунчаси, вазифаси, предмети ва тизими


-§. Ижтимоий хавфли қилмиш содир этган шахсни ушлашнинг зарур чоралари чегарасидан четга чиқиб, қасддан одам ўлдириш


Download 1.56 Mb.
bet28/127
Sana09.02.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1182750
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   127
Bog'liq
3-Том. сунгги (2)

7-§. Ижтимоий хавфли қилмиш содир этган шахсни ушлашнинг зарур чоралари чегарасидан четга чиқиб, қасддан одам ўлдириш
(ЎзР ЖК 101-моддаси)
Бу турдаги жиноятнинг объекти ижтимоий хавфли қилмиш содир этган шахсни ушлашнинг зарур чоралари чегарасидан четга чиқиб, қасддан одам ўлдиришни бартараф этадиган ижтимоий алоқалар ҳисобланади.
Мазкур жиноят объектив томондан ижтимоий хавфли қилмиш содир этган шахсни ушлашнинг зарур чоралари чегарасидан четга чиқиб, қасддан одам ўлдиришда ифодаланади.
Шу нормага ососан, ушлаш воситалари ва усулларига, қилмишнинг ҳамда уни содир этган шахснинг хавфлилик даражасига, шунингдек, ушлаш шароитига мос келмайдиган, ушлаш зарурати тақозо этмаганҳолда ушланаётган шахсга қасддан зарар етказиш ушлаш чоралари чегарасидан четга чиқиш, деб топилади ( ЖК 39 моддасининг 2 қисми). ЖК 39 моддасининг 3 қисмида ёзилишича, ижтимоий хавфли қилмишни содир этган шахсни ушлаш вақтида унга етказилган заранинг қонунийлигини бахолашда, қилмишни содир этган шахсни ушланишдан қочиш мақсадида қилган ҳаракатлари, ушловчининг кучи ва имкониятлари, руҳий ҳолати ва ушлаш билан боғлиқ бҳлган боўқа ҳолатлар ҳисобга олинади.

NOTA BENE!


Ижтимоий хавфли қилмиш содир этган шахсни ушлашнинг зарур чоралари чегарасидан четга чиқиб, қасддан одам ўлдириш – содир этилган жиноят хавфлилик даражасига ёки уни ушлаш вазиятига очиқ-ойдин номутаносиб равишда одам ўлдиришдир.

Шунда, ушлаш асослари жиноят процессуал маънони англатиб ЖПК 221 моддасида битилган.


Агар қилмиш хавфли ижтимоий қилмиш бўлмаса, жиноят содир этган шахсга нисбатан қўлланилган охирги заруратни қонуний деб ҳисоблаш мумкин эмас. Бундай холда қасддан одам ўлдиришни квалификация енгиллаштирувчи холатларчиз ЖК 97 моддасига асосланиб умумий қоида бўйича қилинади. Худди шундай қоида оғир ва ўта оғир жиноят содир этган шахсни ушлаш вақтида норозилик билдирмаган (ёки тўхтатган) холларида қўлланилади.
Содир этилган жиноятни ЎзР ЖК 101-моддаси билан квалификация қилиш учун жиноятчини ушлаш пайтида унинг ўлимига сабаб бўлган ушлаш воситаларини қўллаш вақтида ушловчининг ихтиёрида бошқа чора бўлмаганлигини англаб етганлигини аниқлаш лозим бўлади.
ЖК 101 моддасига кўрсатилган жиноят тўғри ёки эгри қасд билан содир этилиши мумкин. Бу жиноятнинг мотиви зарурий мудофаа чегарасидан четга чиқиб, қасддан одам ўлдириш мотиви билан бир хил.
Бу жиноятнинг субъекти ушлашни бажараётган шахс хисобланади. Ушлашни нафақат махсус тайинланган қонун ҳимоялувчи органлари тақдимотчилари, балки жиноят ва содир этувчи шахс хақида билган фуқаролар, ижтимоий корхона тақдимотчилари хам бўлиши мумкин.



Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   127




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling