I боб. Жиноят ҳуқуқи махсус қисми тушунчаси, вазифаси, предмети ва тизими


Download 1.56 Mb.
bet36/127
Sana09.02.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1182750
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   127
Bog'liq
3-Том. сунгги (2)

Субъектив томондан қасддан шикаст етказишга нисбатан эҳтиётсизлик орқасида шикаст етказишнинг ижтимоий хавфлилиги камроқдир.
Соғлиққа қарши жиноятлар эҳтиётсизликнинг жинояткорона ўз-ўзига ишониш шакли билан ҳам содир этилиши мумкин. Бунда шахс муайян ижтимоий хавфли оқибатлар келиб чиқиши мумкинлигига кўзи етади ва шунга қарамай, онгли равишда эҳтиёт чораларига риоя этмайди, бундай оқибатлар келиб чиқмаслигига асоссиз равишда умид боғлайди.
Қасддан жиноят қилиш ва жинояткорона ўз-ўзига ишонишдан фарқли равишда, жинояткорона бепарволик шахс ўз ҳаракати ёки ҳаракатсизлигидан қандай ижтимоий хавфли оқибатлар юз бериши мумкинлигига кўзи етмайди, лекин кўзи етиши мумкин ва лозим бўлади.
Шахснинг у ёки бу оқибатлар юз беришига кўзи етиши лозим бўлгани ва муайян вазиятда уларга кўзи етиши мумкин бўлганлиги аниқлангандагина уни эҳтиётсизлик орқасида баданга шикаст етказишда айблаш тўғри бўлади.
Соғлиққа қарши жиноятларни тўғри квалификация қилиш учун учун жиноят субъектида айбнинг қасди ёки эҳтиётсизлик шакли мавжудлигини аниқлашнинг ўзи кифоя қилмайди.
Фуқароларнинг соғлиғига қасддан шикаст етказилган барча ҳолларда жиноятнинг мотив ва мақсадини аниқлаш зарурдир.
Аксарият ҳолларда соғлиққа ва жисмоний дахлсизликка қарши жиноятларни содир этиш мотив ва мақсади айбдор шахснинг жавобгарлигини оғирлаштирувчи ҳолатлар ҳисобланади (масалан, тамагирлик нияти, безорилик туйғуси, диний таассублар замирида, трансплантат мақсадида баданга шикаст етказиш ва ҳоказо).
Жиноят субъектининг юридик тавсифи
ЖК 17-моддасида баданга шикаст етказганлик учун жиноий жавобгар бўлиши мумкин бўлган шахснинг энг кичик ёши белгиланган. Қасддан баданга оғир шикаст етказганлик учун (ЖК 104-моддаси), қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказганлик учун (ЖК 105-моддаси), кучли руҳий ҳаяжонланиш ҳолатида қасддан баданга оғир ёки ўртача оғир шикаст етказганлик учун (ЖК 106-моддаси) учун жиноятни содир этгунга қадар ўн тўрт ёшга тўлган шахслар жавобгар бўладилар.
Соғлиққа ва жисмоний дахлсизликка қарши бошқа жиноятларнинг субъекти ўн олти ёшга тўлган шахслар ҳисобланади.

Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   127




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling