I боб. Жиноят ҳуқуқи махсус қисми тушунчаси, вазифаси, предмети ва тизими


Баданга ҳаёт учун хавфли бўлган оғир шикаст етказиш


Download 1.56 Mb.
bet38/127
Sana09.02.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1182750
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   127
Bog'liq
3-Том. сунгги (2)

Баданга ҳаёт учун хавфли бўлган оғир шикаст етказиш
Бу баданга шикаст етказишнинг энг кўп тарқалган турларидан биридир. Бундай шикастлар одатда ўлим билан тугайди ёки жабрланувчининг ҳаётига бевосита хавф туғдиради.
Бирор-бир оқибат юз беришидан қатъи назар, ҳаёт учун хавфли шикаст етказилган пайтдан жиноят тугалланган ҳисобланади ва жавобгарлик вужудга келади. Етказилган шикастнинг нима билан тугаши жиноятнинг квалификациясига таъсир кўрсатмайди.
«Баданга етказилган шикастларнинг оғирлик даражасини аниқлаш қоидалари»да баданга етказиладиган ҳаёт учун хавфли шикаст­ларнинг тўла-тўкис рўйхати берилган.
Баданга етказиладиган ҳаёт учун хавфли шикастларни квалификация қилиш учун бундай жиноятлар субъектив томонининг энг муҳим белгиларини эътиборга олиш лозим. Бундай шикастлар етказилишининг ўзи (айниқса кўкрак қафаси, қорин, бош суягига ҳаёт учун хавфли жароҳат етказиш) шундан далолат берадики, жиноятчининг жабрланувчига нафақат оғир жароҳат етказилиши, балки унинг ўлиши мумкинлигига кўзи етади. Баданга ҳаёт учун хавфли бўлган шикаст етказишни одам ўлдиришга суиқасд қилишдан фарқлаш зарур.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг «Қасддан одам ўлдиришга оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги қарорида: «Судлар қасддан одам ўлдиришни қасддан баданга оғир шикаст етказиш жабрланувчининг ўлимига сабаб бўлган ҳоллардан фарқлашлари шарт. Қасддан одам ўлдиришда, айбдор ўлдириш нияти билан ҳаракат қилади, қасддан баданга оғир шикаст етказиш ўлимга сабаб бўлган ҳолларда эса юзага келган ўлимга нисбатан унинг айби эҳтиётсизлик шаклида бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг «Қасддан одам ўлдиришга оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги қарорида: «Судлар қасддан одам ўлдиришни қасддан баданга оғир шикаст етказиш жабрланувчининг ўлимига сабаб бўлган ҳоллардан фарқлашлари шарт. Қасддан одам ўлдиришда, айбдор ўлдириш нияти билан ҳаракат қилади, қасддан баданга оғир шикаст етказиш ўлимга сабаб бўлган ҳолларда эса юзага келган ўлимга нисбатан унинг айби эҳтиётсизлик формасида бўлади.
Айбдорнинг қасди тўғрисидаги масалани ҳал қилишда судлар содир этилган жиноят ҳолатларини барча томонлари йиғиндисини инобатга олишлари ва жумладан, жиноят усули ва қуролини, жароҳатларнинг сонини, характерини, жойлашишини ва бошқа етказилган шикастларни, жиноий ҳаракатларнинг тўхташ сабабларини ва ҳоказо, шунингдек, айбдор ва жабрланувчининг воқеагача бўлган феъл-атворини, уларнинг ўзаро муносабатини, айбдорнинг жиноят содир этилгандан кейинги ҳаракатлари характерини эътиборга олишлари лозим».1
Айбдор баданга ҳаёт учун хавфли бўлган оғир шикаст етказаётганида жабрланувчини ўлдириб қўйиши мумкинлигини нафақат англаган ва шундай бўлиши эҳтимоли борлигини фараз қилгандагина эмас, балки шундай оқибатлар юз беришини хоҳлаган, яъни бошқа одамни ўлдиришга қаратилган тўғри қасд билан ҳаракат қилгандагина унинг қилмиши ўлдиришга қасд қилиш деб квалификация қилиниши лозим.
Тўғри қасд одам ўлдиришга қаратилмаган бўлса, қасддан баданга ҳаёт учун хавфли бўлган шикаст етказиш ЎзР ЖК 104-моддаси 1-қисми билан квалификация қилинади.
Содир этилган қилмишни баданга ҳаёт учун хавфли шикаст етказиш деб тўғри квалификация қилиш учун жиноятнинг субъектив томонини синчиклаб таҳлил этиш, жиноят мотивининг хусусиятини ва у нимага қаратилганини аниқлаш талаб қилинади.

«Қоидалар»га биноан баданга оғир шикаст етказишлар жумласига бирор-бир аъзонинг ишдан чиқиши ёки унинг фаолияти йўқолиши аломати сифатида қўл, оёқ функциялари, эшитиш, сўзлаш, насл қолдириш қобилиятининг ишдан чиқиши ёки тамоман йўқотилиши киради.



Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   127




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling