I боб. Жиноят ҳуқуқи махсус қисми тушунчаси, вазифаси, предмети ва тизими
Download 1.56 Mb.
|
3-Том. сунгги (2)
Субъектив томондан ўлдириш ёки куч ишлатиш билан қўрқитиш қасддан содир этилади. Айбдорнинг қўрқитаётганини, унинг мазмунини ва таҳдиди жабрланувчига маълум бўлажагини ва унинг томонидан ҳақиқий деб идрок этилишини англаган бўлиши керак. Айбдорнинг таҳдидини амалга ошириш ниятида бўлганлиги ёки жабрланувчини фақат чўчитмоқчи бўлганлиги – жиноят таркиби мавжуд бўлиш учун аҳамияти йўқ. Бу жиноятнинг мотивлари ҳар хил бўлиши мумкин. Булар тамагирлик, ўч олиш, ғазаб, жабрланувчининг муайян ҳаракатларни содир этишига эришиш истаги, шахсан хуш кўрмаслик кабилардан иборат бўлиши мумкин. Гарчи мотив жиноят таркиби доирасидан четда турса ва жиноятнинг квалификациясига таъсир кўрсатмаса ҳам, улар қилмишнинг ижтимоий хавфлилиги даражасига таъсир қилади ва бинобарин, жазо тайинлашда хисобга олиниши керак.
Ўлдириш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитишнинг мақсадларини аниқлаш жуда муҳимдир. Айнан мақсадига кўра бу жиноятни бошқа ўхшаш ижтимоий хавфли хатти-ҳаракатлардан ажратиш мумкин бўлади. Масалан, жабрланувчини жиноятчига мулкни топшириш, мулкий манфаатлар беришга мажбур қилиш мақсадида қўрқитиш, товламачиликдан (ЖК 165-моддаси), ўзганинг мулкини талон-торож қилиш учун зўрлик ишлатиш билан қўрқитишдан фойдаланиш – мураккаб талончиликдан (ЖК 166-модда 2-қисми), аёл билан жинсий алоқа қилиш учун зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш эса номусга тегишдан (ЖК 118-моддаси) иборат бўлади. Қўрқитиш жиноятининг субъекти жиноят содир этилганга қадар 16 ёшга тўлган ақли расо шахс бўлиши мумкин. ЖК 112-моддаси 2-қисмида ўлдириш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш: а) ўта хавфли рецидивист томонидан; б) уюшган гуруҳ аъзоси ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этганлик учун жавобгарлик назарда тутилган. ЖК 112-моддаси 3-қисми ўлдириш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш ўз хизмат ёки фуқаролик бурчини бажариши муносабати билан шахсга ёки унинг қариндошларига нисбатан содир этганлик учун жавобгарлик назарда тутилган. Юқорида берилган квалификация белгилари жавобгарликни оғирлаштирувчи ҳолатларда қасддан одам ўлдиришнинг таҳлилида кўриб чиқилган эди. Download 1.56 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling