4-§. Аёлни ўз ҳомиласини сунъий равишда
туширишга мажбурлаш
(ЎзР ЖК 115-моддаси)
Мазкур жиноятнинг бевосита объекти ҳомиладор аёлнинг ҳаёти ёки соғлиғини таъминловчи ижтимоий муносабатлар ҳисобланади.
Объектив томондан жиноят аёлни ўз ҳомиласини сунъий равишда туширишга мажбурлаш, яъни ҳомиладор аёлнинг ҳомилаисни тушириш мақсадида унга жисмоний, руҳий ёки бошқача усулда таъсир кўрсатиш (масалан, никоҳ муносабатларини тугатиш билан қўрқитиш моддий таъминотдан маҳрум қилиш билан қўрқитиш ва б.) натижасида ҳомиланинг сунъий туширилишида намоён бўлади.
Аёлни ўз ҳомиласини туширишга мажбурлаш деганда ҳомиладор аёлга унинг ҳомиласини тушириш мақсадида уни қийин аҳволга солиб қўйиш (моддий таъминотдан маҳрум қилиш тўғрисида ваъда бериш, уйдан ҳайдаш ва б.) ёки ҳуқуққа хилоф таъсир кўрсатиш (жисмоний ёки руҳий зўрлик ишлатиш) тушунилади.
Жиноят субъектив томонининг зарурий белгиси сифатида жисмоний зўрлик ишлатиш, дўппослаш, қийнаш, боғлаш, тиббий муассасага мажбурий келтириш, енгил тан жароҳати етказиш, зўрлик ишлатиб ғайриқонуний равишда озодликдан маҳрум қилишда намоён бўлади.
Жабрланувчига уни абортни амалга оширишга мажбурлаш усули сифатида ўртача оғир ёк оғир тан жароҳати етказиладиган бўлса, қилмишни ЖК 115-моддаси (агар ҳомила туширилган бўлса) ва тегишли равишда ЖК 104 ёки 105-моддалари билан жиноятлар бўйича квалификация қилиш лозим.
Руҳий зўрлик ишлатиш агар айбдорда бкнга ҳақиқй имконият мавжуд бўлса ва жабрланувчида ундан хавфсираш учун асослар мавжуд бўлса жисмоний зўрлик ишлатиш хавфини келтириб чиқаради.
Фақат жиноий бўлмаган абортни содир этишга мажбурлаш ЎзР ЖК 115-моддасига кўра квалификация қилинади.
Айбдор аёлни жиноий абортни содир этишга мажбурлаётганини англаган ҳолларда, унинг қилмишини жиноий равишдаги абортни содир этишга далолат қилиш тариқасида ЖК 28-114-моддалари билан квалификация қилиш керак бўлади.
Жиноят ҳомила сунъий равишда туширилган пайтдан эътиборан тамом бўлган деб топилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |