I боб. Жиноят ҳуқуқи махсус қисми тушунчаси, вазифаси, предмети ва тизими


Download 1.56 Mb.
bet53/127
Sana09.02.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1182750
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   127
Bog'liq
3-Том. сунгги (2)

Субъектив томондан жиноят фақат тўғри қасд билан содир этилади. Жиноятнинг мотив ва мақсади жиноятни квалификация қилиш учун аҳамиятга эга эмас.
Ушбу жиноят субъекти аёлни ҳомиласини сунъий равишда туширишга мажбур қилган 16 ёшга тўлган ақли расо шахс, шунингдек жабрланувчининг ҳомиласи туширилишидан манфаатдор бўлган ҳар қандай бошқа шахслар бўлиши мумкин.


5-§. Касб юзасидан ўз вазифаларини
лозим даражада бажармаслик
(ЎзР ЖК 116-моддаси)
ЖК 116-моддасида жавобгарлик белгиланган жиноятнинг объекти – инсон ҳаёти ёки соғлиғини таъминловчи ижтимоий муносабатлар ҳисобланади.
Объектив томондан таҳлил этилаётган жиноят шахснинг ўз касбига нисбатан бепарволиги ёки инсофсизлик билан муносабатда бўлиши туфайли касб юзасидан ўз вазифаларини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст етказилишига сабаб бўлишда ифодаланади.
Касб юзасидан ўз вазифаларини бажармаганлик – шахснинг ўз касб мажбуриятлари доирасига кирувчи ҳаракатларни қилиши лозим ва мумкин бўлган ҳоллардаги ҳаракатсизлигидир.
Касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаганлик деганда шахснинг ўз касб мажбуриятлари доирасидаги ҳаракатларини унинг иши, касби манфаатлари талаб этганидек бажармаганлиги тушунилади.
Шахснинг касб юзасидан ўз вазифаларини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги нафақат айрим ҳаракатсизлик ёки ҳаракатда, балки узоқ муддатли фаолиятсизликда ёки лозим даражада бажарилмаган бир қатор ҳаракатларда ҳам намоён бўлиши мумкин.
Ушбу жиноятнинг субъекти ўзига касби билан боғлиқ муайян вазифалар юкланган ҳар қандай шахс бўлиши мумкин.
Агар айбдор қонунга ёки махсус қоидаларга мувофиқ беморга ёрдам кўрсатиши шарт бўлса-ю, узрли сабабсиз унга ёрдам кўрсатмаган бўлса, бу баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст етказилишига сабаб бўлса, бундай ҳолларда айбдорнинг қилмиши ЖК 116-моддаси 2-қисми билан квалификация қилиниши керак.
“Тиббиёт ва фармацевтика ходимлари фуқароларга тез тиббий ёрдам кўрсатишлари шарт...
Тез тиббий ёрдам Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланган тартиб асосида соғлиқни сақлаш тизимидаги махсус тез тиббий ёрдам хизмати томонидан кўрсатилади”.1
Тиббий ёрдам касалга ҳар қандай вақтда ва ҳар қандай жойда кўрсатилиши лозим.
Касалга ёрдам кўрсатмаслик уни тиббий муассасага қабул қилишдан бош тортиш, унга тиббий ёрдам кўрсатмаслик (масалан, айбдор ўзида мавжуд бўлган дори дармоналарни касалга бермаслиги, сунъий нафас беришни амалга оширмаслиги, зарурий тиббий даволаш тадбирларини амалга оишрмаслиги ва б.)да ифодаланади.
Шифокорлар, акушеркалар, тиббиёт ҳамширалари ва бош­қа шу кабилар шундай шахслар жиноят субъекти бўлишлари мумкин.
Махсус қоидаларга биноан, зиммасига беморларга ёрдам кўрсатиш мажбурияти юкланган бошқа шахслар (масалан, милиция, ўт ўчириш, қутқарув хизмати ходимлари ва бошқа шу сингарилар) ҳам жиноятнинг субъекти бўлишлари мумкин.
“Тиббий ёрдамгача бўлган биринчи ёрдамни воқеа жойида милиция ходимлари, ёнғин хавфсизлиги хизмати, авария ҳолатлари, транспорт ташкилотлари, шунингдек, қонунчилик томонидан шундай мажбурият юклатилган бошқа касб вакиллари ходимлари кўрсатишлари лозим”. (“Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида”ги Қонуннинг 5-қисми 30-бет).
ЖК 116-моддаси 2-қисмида назарда тутилган жиноий жавобгарлик беморга узрли сабабсиз ёрдам кўрсатилмаган тақдирдагина вужудга келади.
Узрли сабаблар жумласига шифокорнинг ёки беморга ёрдам кўрсатиши шарт бўлган бошқа шахснинг касаллиги, ёрдам кўрсатишга халақит берувчи объектив тўсиқларнинг мавжудлиги (табиий офат, охирги зарурат ҳолати, дори-дармонлар йўқлиги ва ҳоказо)ни киритиш керак бўлади.
Суд сабаблар узрли ёки узрли эмаслигини ҳар бир муайян ҳолда ишнинг барча ҳолатларини ҳисобга олган ҳолда ҳал этади.
Қилмишни ЖК 116-моддаси 1 ёки 2-қисми билан квалификация қилишнинг зарурий шарти ўртача оғир ёки оғир тан жароҳати етказилганлиги кўринишидаги оқибатниг келиб чиққанлиги ҳисобланади.
Агар касб юзасидан ўз вазифаларини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги ёхуд қонун ёки махсус қоидаларга мувофиқ касалга ёрдам кўрсатиши шарт бўлган шахснинг узрли сабабсиз шундай ёрдам кўрсатмаганлиги билан ўртача оғир ёки оғир тан жароҳати етказилганлиги кўринишидаги оқибат ўртасида сабабий боғланиш мавжуд бўлса, шахс ЖК 116-моддаси 1 ёки 2-қисми билан жавобгарликка тортилади.
Кўриб чиқилаётган жиноят субъектив томондан:
а) эгри қасд билан содир этилиши мумкин, яъни агар шахс ЖК 116-моддаси 1 ёки 2-қисмида назарда тутилган қилмишни содир этаётганлигини билса, жабрланувчига ўртача оғир ёки оғир тан жароҳати етказилиши мумкинлигига кўзи етса ва бундай оқибатлар келиб чиқишига йўл қўйса.
б) эҳтиётсизликдан содир этилиши мумкин, яъни агар айбдор хавфли оқибатлар келиб чиқишини англаса, асоссиз равишда уларнинг бошқа шахслар томонидан бартараф қилинишига умид қилса ва олдини олишга ҳаракат қилмаса, лекин ўз касби юзасидан ёки унга юклатилган мажбуриятлар туфайли уларнинг олдини олиши лозим ва мумкин бўлса.
Касб юзасидан ўз вазифаларини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги ёхуд қонун ёки махсус қоидаларга мувофиқ касалга ёрдам кўрсатиши шарт бўлган шахснинг узрли сабабсиз шундай ёрдам кўрсатмаганлиги натижасида одам ўлиши тарзидаги оқибатлар юз берган бўлса, айбдор ЖК 116-моддаси 3-қисми билан жавобгарликка тортилади. Бундай ҳолларда айбдорнинг қилмиши ЎзР ЖК 102-моддаси (эҳтиётсизлик орқасида одам ўлдириш) билан қўшимча равишда квалификация қилинмайди.
Жиноят натижасида одамлар ўлган ёки бошқача оғир оқибатлар рўй берган бўлса, айбдор ЖК 116-моддаси 4-қисми билан жавобгарликка тортилади.
Одамлар ўлими – икки ёки бундан ортиқ кишиларнинг ҳалок бўлишидир.
Бошқача оғир оқибатлар – бу икки ёки бундан ортиқ шахснинг баданига оғир шикаст етказиш тарзидаги оқибатларнинг юз беришидир.



Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   127




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling