I боб. Жиноят ҳуқуқи махсус қисми тушунчаси, вазифаси, предмети ва тизими
Download 1.56 Mb.
|
3-Том. сунгги (2)
Субъектив томондан жиноят тўғри ёки эгри қасд билан содир этилади. Кўпгина ҳолларда айбдор 16 ёшга тўлмаган шахсга нисбатан уятсиз бузуқ ҳаракатларни содир қилаётганлигини билади ва буни хоҳлайди (тўғри қасд). Агар айбдорлар 16 ёшга тўлмаган шахсга нисбатан уятсиз бузуқ ҳаракатларни содир этиб, мазкур ҳаракатларининг ижтимоий хавфлилигини англаган ва ёш боланинг бузилиши мумкинлигини билган ҳамда бундай оқибат келиб чиқишига бефарқ бўлиб, унга йўл қўйганда қилмиш эгри қасд билан содир этилган ҳисобланади. Бундай ҳолатда айбдор жабрланувчининг ташқи кўриниши, бўй-басти, жабрланувчининг хулқи ва ҳоказолар орқали унинг ёшини билиши лозим.
Айбдорнинг қилмишини ЖК 129-моддаси билан квалификация қилиш учун жабрланувчи қиз (ўғил) боланинг ўн олти ёшга тўлмаганлиги айбдорга олдиндан аён бўлганлигини аниқлаш зарур. Агарда у жабрланувчининг ёшига нисбатан ҳақиқатан ҳам адашган ёки жабрланувчининг ёши ўн олтидан ошганлигига ишонган бўлса, қилмиш ЖК 129-моддаси билан квалификация қилинмайди. Аммо айбдорнинг уятсиз-бузуқ ҳаракатларни содир этиши натижасида, жабрланувчининг баданига шикаст етказилган, таносил ёки ОИТС касалликлари юқтирилган бўлса, қилмиш ЖК 129-моддаси ва ЖК тегишли моддалари билан жиноятларнинг жамига кўра квалификация қилинади. Мазкур жиноятнинг субъекти ҳар икки жинсдаги, ўн олти ёшга тўлган шахслар бўлиши мумкин. 9-§. Порнографик нарсаларни тайёрлаш ва тарқатиш (ЎзР ЖК 130-моддаси) Таҳлил этилаётган модда ЖКга халқаро Женева конвенциясининг 1923 йил 12 октябрдаги «Порнография буюмларининг тарқатилиши ва савдо-сотиғига қарши кураш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ киритилган. Мазкур Конвенцияда жиноят сифатида қуйидаги қилмишлар назарда тутилган: порнографик нарсаларни сотиш, тарқатиш ёки оммавий намойиш этиш мақсадада тайёрлаш ва сақлаш; мазкур норсаларни олиб кириш, олиб ўтиш, олиб чиқиш ёки уларни муомалага чиқариш; порнографик нарсаларни сотиш, тарқатиш ёки оммавий намойиш этиш, прокатга топшириш; мазкур материалларни олиш мумкин бўлган йўлларни ошкор қилиш ва эълон қилиш. Ушбу жиноятнинг объекти жамоат одоб-ахлоқи, ёшларнинг нормал ахлоқий ривожланиши ҳисобланади. Жиноят предмети – порнографик нарсалар ҳисобланади. Download 1.56 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling