I боб. Жиноят ҳуқуқи махсус қисми тушунчаси, вазифаси, предмети ва тизими
Download 1.56 Mb.
|
3-Том. сунгги (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Жисмоний уятсиз-бузуқ ҳаракатлар
- Руҳий уятсиз-бузуқ ҳаракатлар
Уятсиз-бузуқ ҳаракатлар жинсий характерга эга бўлиб, айбдорнинг жинсий эҳтиёжини қондиришга ёки аксинча жабрланувчида жинсий қизиқиш уйғотиш мақсадида амалга оширилади. Бундай ҳаракатлар жисмоний ёки руҳий амалга оширилиши мумкин.
Жисмоний уятсиз-бузуқ ҳаракатлар деганда, ўн олти ёшга тўлмаган шахслар кўзи олдида жинсий органларни яланғочлаш, жинсий алоқани содир этиш ёки жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондириш, уларни жинсий алоқалар қилишга ўргатиш, беҳаё фильмларни, тасвирларни намойиш этиш, беҳаё адабиётларни ўқиш ва ҳоказоларни, яъни жинсий ҳаётга носоғлом ва эрта қизиқиш уйғотувчи ҳар қандай жинсий хатти-ҳаракатларнинг содир этилишини тушунмоқ керак. Ўн олти ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш ёки жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондириш ҳоллари бундан мустасно бўлиб, қилмиш ЖК 128-моддасига мувофиқ жазоланади. Содир бўлаётган воқеаларнинг моҳиятини англай олмаслиги орқали унинг ёши аниқланадиган ёш бола олидда жинсий ҳаракатлар ёки жинсий характерга эга бўлган бошқа ҳаракатларни содир этиш башарти шахс мазкур ҳаракатларни 16 ёшга тўлмаган шахснинг кузатиб туриши учун содир этмаган бўлса, жиноий жавобгарликка тортилмайди. Руҳий уятсиз-бузуқ ҳаракатлар деганда, ўн олти ёшга тўлмаган шахсларга беҳаё фильмларни, тасвирларни намойиш этиш, беҳаё адабиётларни ўқиш, жинсий мавзуларда уятсиз гаплашиш ва ҳоказоларни тушуниш лозим. ЖК 129-моддаси 1-қисми диспозициясига мувофиқ 16 ёшга тўлмаган шахсга нисбатан уятсиз бузуқ ҳаракатлар зўрлик ишлатмасдан амалга оширилади. Бунда 16 ёшга тўлмаган шахснинг айбдор билан уятсиз бузуқ ҳаракатлар қилиш ташаббуси билан чиқиши айбдорни ЖК 129-моддаси бўйича жавобгарликдан озод қилиш учун асос бўлмайди. Уятсиз-бузуқ ҳаракатларни қилиш вақтида айбдор жабрланувчига зўрлик ишлатган ёки қўрқитган бўлса, у ЖК 129-моддаси 2-қисми билан жавобгарликка тортилади. ЖК 129-моддаси 2-қисми моҳиятидан келиб чиқиб, зўрлик ишлатиш деганда, жабрланувчининг муштланишини, калтакланишини, унинг баданига енгил ёки ўртача оғир шикаст етказилишини тушуниш зарур. Жабрланувчининг баданига оғир шикаст етказилган ҳолларда айбдорнинг қилмиши жиноятлар жами бўйича (ЖК 129-моддаси ва ЖК 104-моддаси билан) квалификация қилиниши лозим. Уятсиз-бузуқ ҳаракатларни қилиш вақтида айбдор жинсий алоқа қилиш ёки жинсий эҳтиёжини ғайритабиий усулда қондириш мақсадида зўрлик ишлатган, қўрқитган ёки жабрланувчининг ожизлик ҳолатидан фойдаланган, аммо ўз хоҳиш-иродасига боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра мақсадига эриша олмаган бўлса, унинг қилмиши ўн олти ёшга тўлмаган шахснинг номусига тажовуз сифатида ЖК 25-моддаси ва 118-моддаси 3-қисми билан ёхуд жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондиришга тажовуз сифатида ЖК 25-моддаси ва 119-моддасининг 3-қисми “а” банди билан квалификация қилинади. Агар 16 ёшга тўлмаган шахсга нисбатан уятсиз бузуқ ҳаракатлар қилиш унинг розилиги асосида номусга тегиш ёки жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондириш билан тугаса, айбдорни ЖК 128-моддаси бўйича жавобгарликка тортиш лозим. Амалиётда 16 ёшга тўлмаган шахсга нисбатан уятсиз бузуқ ҳаракатлар қилиш жиноятининг таркибини ЖК 119-моддаси 3-қисми “а” банди ва 128-модданинг таркибидан фарқлашда қийинчиликлар вужудга келади. Қонун чиқарувчи ЖК 119-моддаси 1-қисми ва 128-моддаси 1-қисмини ишлаб чиқаётганда “жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондириш” тушунчасининг мазмунини ёритиб берамган ва бу қилмишнинг уятсиз бузуқ ҳаракатлардан фарқларни кўрсатмаган. Мазкур тушунчаларни бир-биридан фарқлашда, бизнинг назаримизда, жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондиришга қаратилган ҳаракатлар уятсиз бузуқ ҳаракатлардан фарқли равишда жинсий эҳтиёжни қондиришнинг нисбатан сексуал характер касб этишига эътибор қаратишимиз лозим. Ундан ташқари аксарият ҳолларда уятсиз бузуқ ҳаракатларни амалга оширишда айбдор ўзининг ғайритабиий жинсий эҳтиёжини қондиришни эмас, балки 16 ёшга тўлмаган, онгида инсонлар ўртасидаги жинсий муносабатлар тўғрисида аниқ шаклланган тўғри тушунчалар мавжуд бўлмаган шахснинг онгини заҳарлаш мақсадини кўзлайди. Жиноят уятсиз-бузуқ ҳаракат содир этилган пайтдан эътиборан тугалланган, деб эътироф этилади. Жиноятни квалификация қилиш учун айбдорнинг ўн олти ёшга тўлмаган шахснинг ахлоқини бузиб, мақсадига эришгани ёки эриша олмаганлиги аҳамиятга эга эмас. Download 1.56 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling