I. Боб. “Корпоратив бошқарув ва рақобатни ривожлантириш”


Download 0.75 Mb.
Pdf ko'rish
bet32/48
Sana18.06.2023
Hajmi0.75 Mb.
#1568308
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   48
Bog'liq
Корпоратив бошқарув ва рақобатни ривожлантириш Карлибаева Р Х Дарслик (1)

Минтақалараро рақобат асосан сотувчилар ўртасида мавжуддир. Лекин у 
харидорлар ўртасида ҳам бўлиши мумкин. Масалан, харидаорлар гуруҳлари
зарур товарларни арзонга сотиб олиш учун бир мамлакатдан бошқасига 
қатнайдиган “моддий “ ёки “товар” туризми каби ҳодиса ҳам жаҳон амалиётида 
маълум. Мамлакатимизда шу ниятда харидорларнинг катта-катта қисми 
қишлоқ жойлардан шаҳарларга, бир шаҳардан бошқасига, вилоятдан вилоятга, 
мамлакатдан мамлакатга қатнайдилар. 
2. Корпорацияларни ривожлантиришда рақобат шакллари ва 
усуллари. 
Бозор иқтисодиёти шароитида корпорациялар ўртасидагирақобатнинг 
иккита асосий - тармоклараро ва тармоқ ичидаги шакллари мавжуд. 
Тармоклараро рақобат турли тармоклар корхоналари ўртасидаги 
энгюқори фойда нормаси олиш учун олиб бориладиган курашдан иборат. 
Бундайрақобат фойда нормаси кам бўлган тармоклардан фойда нормаси юқори 
тармоқларга 
капиталларнинг 
оқиб 
ўтишига 
сабаб 
бўлади. 
Янги 
капиталларкўпроқ 
фойда 
келтирувчи 
соҳаларга 
интилиб, 
ишлаб 
чиқаришнингкенгайишига, таклиф кўпайишига олиб келади.Шу асосда нархлар 
пасаябошлайди. Шунингдек, фойда меъёриҳам пасаяди. Кам фойда 
келтирувчитармоқлардан капиталнинг чикиб кетиши тескари натижага олиб 
келади: буерда ишлаб чиқариш ҳажми ўзгаради, маҳсулотларга бўлган талаб 
улар таклифқилишидан ошиб кетади, бунинг окибатида нархлар кўтарилади, 
шу биланбирга фойда меъёри ошади. Натижада тармоклараро рақобат объектив 
равишда қандайдир динамик мувозанатникелтириб чиқаради. Бу мувозанат 
капиталқаерга сарфланганидан қатъий назар, тенг капитал учун фойда 
олинишигаинтилишини таъминлайди. Демак, тармоклараро капитал қайси 
тармоққасолинмасин, худди шу тармоқ меъёрларини ўртача фойда 
меъёригаяқинлаштиради. 
Тармоқлараро рақобат икки асосий вазифани бажаради. Биринчидан, у 
туфайли харидорлар эҳтиёжларига ғоят мос иқтисодиёт тизими вужудга келади. 
Бу шунинг учун содир бўладики, ишлаб чиқарувчилар талабнинг тармоқлар 
ўртасида қайта тақсимланишига дарҳол муносабат билдирадилар. Иккинчидан, 
тармоқлараро рақобат самарадарлигининг бир қадар ижтимоий зарур 
даражасини яратадики, у фойда меъёрининг ўртача даражасида ифодаланади. 
Самарадорликни ушбу даражасига ета олмаган корхоналар катта даромадга 


69 
умид қилмасалар ҳам бўлади. Бундай аҳвол барча ишлаб чиқарувчиларни 
ишлаб чиқаришни ташкил этишни ва маҳсулот сотишни доимо 
такомиллаштиришга мажбур этади. 

Download 0.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling