I боб. КЎП Қатламли плиталарнинг эластик асос билан котакт муносабатига доир масаланинг ечилиши
-§. Сонли мисол ва таҳлилий натижалар
Download 0.76 Mb.
|
1-bob. M.Q (11.01.2023)
1.5-§. Сонли мисол ва таҳлилий натижалар
Асос билан контакт муносабатдаги икки қатламли балка-плиталарнинг ҳар бири текис тақсимланган куч билан юкланган ҳол учун балка-плиталарнинг ҳамда асоснинг геометрик ва механик парамертларнинг аниқ сонли қийматларига доир мисол қараймиз. Балка-плиталар ҳамда асоснинг геометрик ва механик параметрлари учун қуйидагича миқдорларни оламиз: Келтирилган (1.114) алгебраик тенгламалар системасидан номаълум коэффициентларнинг сон қийматларини олинган геометрик ва механик параметрларнинг сон қийматлари бўйича ҳисоблаб топамиз. Ҳисоблашларни балка-плиталар орасидаги тўлдирувчининг бикирлик коэффициенти турли сон қийматлар қабул қилган ҳоллар учун алоҳида бажарамиз. Бунда коэффициентнинг сон қиймати алоҳида (1.84) формула ёрдамида ҳисоблаб топилади. Ҳисоблаш натижаларин 1.1-жадвал шаклида келтирамиз. 1.1-жадвал. Алгебраик тенгламалар системаси ечимларининг сон қийматлари. 1.1-жадвал
1.1-жадвал да келтирилган сонли қийматлар бўйича қуйидаги таҳлилий натижаларни айтиш мумкин: -Тўлдирувчининг бикирлик коэффициенти ўзгариши алгрбраик тенгламалар системасининг ечимлари қийматларига сезиларли таъсир қилмайди. -Тўлдирувчининг бикирлик коэффициенти ўзгариши асоснинг реактив босимининг сезиларли ўзгаришига таъсир қилмайди. -Балка-плиталарнинг кучланганлик факторлари ва асоснинг реактив кучланишларини ҳисоблашларда тўрт номаълумли тўртда алгебраик тенгламаларнинг ечими билан чегараланиш етарлидир. -Алгебраик тенгламалар системасининг ечимлари бўйича сонли кетма-кетлик абсолют қийматлари бўйича нолга интилади. Қаралаётган мисолнинг қўйилишига биноан балка-плиталар учун эгувчи моментларининг энг катта сон қиймати балка-плиталарнинг симметрия марказида бўлади. Шуни эътиборга олиб, қаралаётган балка-плиталар учун уларнинг симметрия маркази даги мос эгувчи моментларининг энг катта сон қийматлари 1.2-жадвалда келтирилган. Бу сон қийматлар тўлдирувчининг турли бикирлик коэффициентлари учун алоҳида ҳисоблаб топилган. 1.2-жадвал. Балка-плиталарнинг энг катта эгувчи моментлар қийматлари. 1.2-жадвал
Тулдирувчи катламнинг турли бикирлик коэффициентларига мос келувчи ёлғиз , биринчи , иккинчи балка - плиталар эгувчи моментларининг графиклар 1.6 – расмлар орқали келтирилган. Келтирилган 1.2-жадвал ва 1.6 - расмлар орқали берилган графиклар бўйича қуйидаги мулоҳазаларни айтиш мумкин: -Тўлдирувчининг бикирлик коэффициенти миқдорий ошиб бориши эгувчи моментларнинг биринчи балка-плитада камайишига, иккинчисида ортишига олиб келади. -Тўлдирувчининг энг кичик бикирлик коэффициентида иккинчи балка-плитанинг эгувчи моменти биринчисига қарганда 34% камдир. -Тўлдирувчининг бикирлик коэффициенти миқдор жиҳатидан оширилганда ҳар икки балка-плиталарнинг эгувчи моментлари бир бирига миқдор жиҳатидан яқинлашади. 1.6-расм. Тулдирувчи катламнинг турли бикирлик коэффициентларига мос келувчи балка - плиталарнинг эгувчи моментлари учун графиклар. d) c) b) a) I Download 0.76 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling