I боб. Мавзу: давлат ва ҳУҚУҚ назарияси фанинингпредмети ва методлари


Download 0.81 Mb.
bet11/106
Sana20.06.2023
Hajmi0.81 Mb.
#1630776
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   106
Bog'liq
Davlat xuquq nazariyasi

3. Давлат суверенитети.
Давлат суверенитети- унинг мустақиллигини, сиёсатини амалга оширишда ҳоҳ ўз худудида ҳоҳ халқаро миқёсда бўлсин, қарамсизлигини билдиради. "Давлат суверенитети" тушунчаси ўрта аср охирларида пайдо бўлиб, давлат ҳокимиятини черков хокимиятидан ажратиш талаби туғилган эди. Ҳозирги суверенитет - давлатнинг мажбурий белгиларидан биридир. Суверенитети бўлмаган мамлакат – бу колониядир.
Суверенитет давлат ҳокимиятининг хусусияти сифатида унинг олийлигида, мустақиллиги ва эркинлигидадир.
Давлат ҳокимиятининг олийлиги унинг ичкарисида қуйидагиларни белгилайди:
1) унинг кучини универсаллиги – яъни барча аҳоли, барча партиялар ва жамоат ташкилотларига нисбатан;
2) унинг прероготиви (устунлиги) – давлат ҳокимияти бошқа барча ижтимоий ҳокимиятларни улар қонунларни бузган тақдирда йўқ қилиб ташлаш мумкин;
3) ундаги бошқа ижтимоий ҳокимиятда йўқ бўлган таъсир кучларининг мавжудлиги, яъни унинг армияга, полиция, милиция, қамоқ ва бошқаларга эгалиги.
Давлат ҳокимиятининг мустаҳкамлиги ва эркинлиги ҳоҳ давлат тўғрисида ҳоҳ ташқарисида бўлишидан қатъий назар, барча масалаларни монопол – эркин еча олишидир (масалан, социалистик давлат лагерида – давлат ҳокимиятининг мустақил бўлмаганлиги, яъни коммунистик партия диктатурасининг мавжуд бўлганлиги ва ҳ.).
4. Давлат ва ҳуқуқнинг мунтазам боғлиқлиги.
Ҳуқуқсиз давлат амал қила олмайди. Ҳуқуқ давлатни ва давлат ҳокимиятини юридик жиҳатдан расмийлаштиради ва унга қонуний куч беради.
Давлат ўз функцияларини ҳуқуқ шакллари орқали амалга оширади. Ҳуқуқ Давлат ва давлат ҳокимиятининг амал қилишини маълум қонуний рамка 9Қолип) га солади ва уни маълум ҳуқуқий режимга бўйсундиради.
Ва давлатнинг ҳуқуқга бундай (қарамлиги) натижасида ҳуқуқий демократик давлат шаклланади.
Жамиятнинг сиёсий тизими – бу сиёсий ҳокимиятни татбиқ этиш жараенида шахснинг сиёсий активлигини ва ташкилий эркинлигини ривожлантиришга қаратилган, бир-бири билан ўзаро боғлиқ бўлган давлат, жамият ва бошқа ташкилотларнинг мажмуидир.
Сиёсий тизимининг ташкил этувчилари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:
а) сиёсий бирлашмаларнинг мажмуи (давлат, сиёсий партиялар, ижтимоий-сиёсий ташкилотлар ва ҳаракатлар);
б) тизим ичидаги элементлар ўртасида мавжуд бўлган сиёсий муносабатлар;
в) мамлакатнинг сиёсий ҳаётини тартибга солувчи сиёсий норма ва анъаналар;
г) тизимнинг ғоявий ва психологик характеристикасини ифода этувчи сиёсий онг;
д) сиёсий бирлашмаларининг вакиллари ёки аъзоларининг харакатларини қамраб олувчи сиёсий фаолият.
Сиёсий тизим – кишиларнинг алоҳида фаолият доираси бўлган сиёсат билан боғланган бўлиб, у давлат ҳокимияти масаласида синфлар, ижтимоий гуруҳлар, жамоалар, шахслар ўртасидаги ўзаро муносабатларни ифода этади.
Давлат жамиятнинг сиёсий тизими тузилишида (структурасида) асосий звено сифатида юзага чиқади.
Жамиятнинг сиёсий тизимида давлатнинг роли ва ўрни қуйидаги асосий моментлар билан аниқланади:
Биринчидан, давлат жамияти такомиллаштириш жараенида ишлаб чиқариш қуроллари ва ишлаб чиқишнинг асосий эгаси сифатида катта аҳамият касб этади ҳамда ҳар бир кишининг манфаатини кўзлаган холда унинг ривожланиш йўналишларини белгилайди.
Иккинчидан, давлат барча фуқароларнинг ташкилоти бўлиб юзага чиқади.
Учинчидан, давлат махсус бошқарув ва мажбурлов аппаратига эга.
Тўртинчидан, давлат тармоқланган (кўпқиррали) юридик тизим қуролига эга бўлиб, унинг ёрдамида ишонтириш ва мажбурлашнинг турлича усулларини қўллайди.
Бешинчидан, давлат суверенликка эга.
Олтинчидан, у бутун мамлакат миқёсида тўла ҳокимликка эга бўлган ягона ташкилот бўлиб, қонунчилик, бошқарув ва назорат функцияларнинг бирлигига эгадир.
Нодавлат ташкилотлари эса бундай хусусият ва функцияларга эга эмасдирлар. Шундай экан, давлат истаган мамлакатнинг сиёсий ва ижтимоий ҳаётида марказий ўрин эгаллайди. Бу нималарда кўринади?

    1. Давлат турли хил социал гуруҳлар, синфлар, қатламлар ва уларнинг қарама-қаршиликларининг альтернативаси сифатида юзага чиқади (у кишилик жамиятини йўқолиб кетишини олдини олади).

    2. Давлатни кишиларнинг биргаликда истиқомат қилишлари учун бирлашган иттифоқнинг ташкилий шакли деб ҳам қараш мумкин. Умуман айтиш мумкинки, индивид (кишилар) авваламбор, жамиятнинг сиёсий тизимга давлат орқалигина "қатнашади" ёки "киради".

    3. Давлатнинг пайдо бўлишини шартлайдиган бир қатор факторларга биноан жамиятнинг ижтимоий-синфий қатламларга жаралиши муҳим роль ўйнайди. Бундан келиб чиқадики, давлат иқтисодий жиҳатдан кучли синфнинг сиёсий ташкилотидир.

    4. Давлат кишиларнинг маълум бир гуруҳ ёки қатламининг манфаатларини ифода этувчи сиёсий фаолиятининг биринчи натижаси бўлиб чиқди.

    5. Давлат – фуқаролик жамиятини, унинг сиёсий тизими билан бир бутун қилиб боғловчи муҳим интеграцион фактор сифатида юзага чиқади.

Ҳар қандай синфий фаолият у ёки бу кўринишда ва охир натижада давлат ҳокимияти билан боғлиқдир.




  1. Download 0.81 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   106




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling