I боб. Мавзу: давлат ва ҳУҚУҚ назарияси фанинингпредмети ва методлари


Давлатнинг асосий белгилари. Давлатни жамиятнинг сиёсий тизимида тутган ўрни


Download 0.81 Mb.
bet10/106
Sana20.06.2023
Hajmi0.81 Mb.
#1630776
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   106
Bog'liq
Davlat xuquq nazariyasi

Давлатнинг асосий белгилари. Давлатни жамиятнинг сиёсий тизимида тутган ўрни.

Давлат тушунчаси, унга бериладиган тавсиф давлатнинг белгиларини очиб бериш жараёнида янада конкретроқ ўз ифодасини топади.


Ёки давлат белгиларининг таҳлили у тўғрисидаги билимларни чуқурлаштиради, уни жамиятнинг ҳеч қандай бошқа ташкилий шакли билан алмаштириб бўлмаслигини ва давлатни муҳим ижтимоий-сиёсий институт эканлигини равшан кўрсатади.
Бу қандай белгилар экан?
1. Аҳолининг ҳудудий ташкилийлиги ва бу ҳудудий доира (чегара) да оммавий ҳокимиятнинг амал қилиш.
Ижтимоий тузумнинг давлат бўлмаган шаклида ҳудудий ташкилийлик аниқ бўлмасдан, уруғ қабила жамоаларининг худудлари жуда шартли равишда бўлиб, қўшни жамоалар билан доимо конфликтлар чиқишига сабабчи бўлган.
Давлатга келсак, уни аниқ ташқи чегарага ва ички маъмурий-худудий бўлинмаларга эгалиги олдингисидан ажратиб туради.
Давлат ўз ҳокимияти билан ўз худудида яшовчи у ким бўлишидан, яъни унинг миллати, ирқидан қатъий назар барча кишиларни ўз ҳимояси остига олиб бирлаштиради. Бу нимани билдиради?
Биринчидан, давлат ўз территориясига эга, ўз чегарасини аниқлайди ва қўриқлайди, уни ташқаридаги ёвуз кучлардан ҳимоя қилади.
Иккинчидан, ушбу худуд (мамлакат) нинг доимий аҳолиси фуқаро сифатида давлат билан яқиндан боғлиқ бўлса, мамлакатнинг ичкари ёки ташқарисида давлатнинг ҳимоясида бўлади.
Давлат ҳокимиятининг худудий чегараси ушбу давлат худудида яшаётган (турган) чет эл фуқароларига, жумладан фуқаролиги бўлмаган шахсларга нисбатан ҳам тааллуқли бўлади. Фақат уларнинг ҳуқуқий қоидалари тегишли ҳуқуқ нормалари билан тартибга солинади.
Давлат бўлмаган (нодавлат) ташкилотлар, яъни касаба иттифоқи, сиёсий партиялар ва бошқалардан давлат шуниси билан ажралиб турадики, у ўз ҳокимиятини мамлакатнинг бутун ахолисига тарқатади. Касаба иттифоқи ёки сиёсий партиялар эса ўз сафларига аҳолининг маълум бир қисмини ёки ҳохишига қараб бирлаштирадилар.
2. Оммавий (публичная) ҳокимият.
Оммавий ҳокимият деб айтилишининг сабаби у жамият билан қўшилиб кетмасдан, унинг ва бутун халқнинг номидан иш кўради.
Ҳокимият давлат бўлмаган жамиятда ҳам амал қилган, лекин у ижтимоий ҳокимият бўлиб, бутун уруғ ёки қабиланинг ҳокимияти бўлган ва ўз-ўзидан бошқариш учун ишлатилган. У ҳокимиятнинг амалдор ёки аппаратга муҳтожлиги бўлмаган.
Оммавий ҳокимиятнинг принципиал хусусиятларидан биттаси шундаки, удавлат аппаратига (чиновник) эга бўлади, яъни бошқарув органлари ёки мажбурлов органларидан иборат бўлади.
Оммавий ҳокимият қуролланган кишилар отрядлари (армия, полиция) қамоқ, суд ва мажбурлов ташкилотларидан, чиновниклар аппаратидан ва бошқалардан ташкил топади.

Download 0.81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   106




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling