I боб. Мавзу: давлат ва ҳУҚУҚ назарияси фанинингпредмети ва методлари


Download 0.81 Mb.
bet6/106
Sana20.06.2023
Hajmi0.81 Mb.
#1630776
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   106
Bog'liq
Davlat xuquq nazariyasi

тарихий-назарий ҳуқуқий фанлар (давлат ва ҳуқуқ назарияси, давлат ва ҳуқуқ тарихи, сиёсий ҳуқуқий таълим, тарихий ва х.)

  • махсус ва тармоқли ҳуқуқий фанлар (фукаролик ҳуқуқи, жиноят ҳуқуқи, мехнат ҳуқуқи, маъмурий ҳуқуқ, конституциявий ҳуқуқ, молия, ер ҳуқуқлари, жиноят процессуал ҳуқуқи, фукаролик процессуал ҳуқуқи ва бошқалар.)

  • амалий юридик фанлар (криминалистика, суд бухгалтерияси, суд медицинаси, суд психиатрияси)

    Давлат ва ҳуқуқ назирияси юридик фанлар системасида умумий, фундаментал ва методологик фан сифатида юзага чиқади.
    Давлат ва ҳуқуқ назарияси махсус ва ҳуқуқий аниқ материалларига таянади, уларни назарий жиҳатдан умумлаштиради.
    У умум ва фундаментал фан сифатида ҳуқуқшуноснинг асосий тушунчалари ва қоидаларини, масалан, давлат, ҳуқуқ, сиёсат, демократия, диктатура, қонунчилик ва ҳуқуқий тартибот, ҳуқуқий онг, ҳуқуқий муносабат, ҳуқуқбузарлик ва ҳуқуқий жавобгарлик масалаларни ишлаб чиқади ва ўрганади.
    У методологик фан сифатида бошқа юридик фанлар учун хусусий юридик метод (услублар)ни ва раҳбарий принципларни ишлаб чикади.
    Давлат ва ҳуқуқ назирияси билан давлат ва ҳуқуқ тарихи фани бир-бири билан чамбарчас боғлиқ бўлиб, уларнинг хар иккиласи ҳам двлат ва ҳуқуқ ҳақида бахс юритади ва ҳ.
    Давлат ва ҳуқуқ назирияси бошқа юридик фанлар билан ҳам ҳудди шундай икки ёклама алоқададир.
    Демак, давлат ва ҳуқуқ назирияси ҳуқуқшунослик фанлари тизимида марказий, умумлаштирувчи аҳамиятга эга бўлиши билан бирга, барча юридик фанларнинг ютуқларини уйғунлаштиради ва уларнинг ўзаро бойишга ёрдам беради.

    1. Давлат ва ҳуқуқ назирияси фани ўрганиш усуллари. Давлат ва ҳуқуқ назириясикотиб колган (догматик) фан бўлмасадан, балки у доимий равишда изланишда бўлган, ривожланиб борувчи, жонли фандир. У билиш усуллари (методлари)ни янгилаб ва ривожлантира бориб, ўзининг асосий вазифасини бажаришга, давлат - ҳуқуқий амалиётда илмий мўлжал бўлиб хизмат килишга ёндаша боради.

    Шундай қилиб, давлат ва ҳуқуқ назириясининг усули (методи)- ушбу фан томонидан ўзининг предметини ўрганиш ҳамда илмий натижалар олиш учун фойдаланадиган йўллар, усуллар, ёндашишлардир.
    Охирги бир неча ўн йиллар давомида давлат ва ҳуқуқ ҳодисаларини ўрганишга ёндашишда - марксча-ленинча ёндашиш гегемонлик килиб колди.
    Давлат ва ҳуқуқ тўғрисидаги марксча-лелинча назария ҳақиқатни очиб берувчи энг бош объектив фан (илм) деб тан олиниб келади. Бу эса ўз навбатида бошқа назариялар ва қарашлар (доктрина)ни у ёки бу кўринишда танқид остига олиб келди, ва натижада, давлат ва ҳуқуқ тўғрисидаги билимларни қашшоқлаштириб, дунёнинг сиёсий ва ҳуқуқий соҳасидаги илғор ютуқларидан фойдаланишга тўсқинлик қилади.
    Бугунги кунда давлат ва ҳуқуқ назирияси учун олдинги ва ҳозирги давлат-ҳуқуқ ҳақидаги билимларни баҳолаш ва анализ (таҳлил) этиш учун конструктив-танқидий ёндашиш тўғирироқ бўлади.
    Давлат ва ҳуқуқ назарияси усуллари (методи) унинг предмети билан маҳкам боғлиқдир.
    Агарда фаннинг предмети - у нимани ўрганади деган саволга жавоб берса, усуллари эса кандай ўрганилиши ҳақидаги саволга жавоб беради.
    Фаннинг усули асосида унинг предмети ётади, чунки назариясиз усул предметсиз қолади, фан эса - мазмун ва моҳиятсиз.
    Назария ва метод бир пайтда пайдо бўлади, лекин улар бир-бирининг ўрнини боса олмайди.
    Давлат ва ҳуқуқ назарияси давлат ва ҳуқуқ ҳодисаларини ўрганиш учун ўзининг шахсий усулларини ишлаб чиқади, лекин шу билан бирга ижтимоий ва табиий фанлар томонидан ишлаб чиқилган умумий усулларни ҳам фаол кўллайди.
    Фан узоқ муддат давомида билишнинг идеалиситик ва материалистик усуллари бир-бирига қариши курашиб келади (метафизика, диалектика).
    Фалсафий конун ва категорияларга бевосита киришиб (боғланиб) кетадиган усуллардан бири-мавҳумлик (абстракт)дан конкретликка ва конкретликдан мавҳумликка утиш усулидир.
    Жумладан, давлат ва ҳуқуқ ҳақидаги ҳодисаларни ўрганишда тарихий усул ҳам қўлланади. Чунки, фан давлат ва ҳуқуқнинг илдизини билиш учун тарихий анъаналарни билиши зарур булади.
    Давлат ва ҳуқуқни урганишнинг яна бир усули - тизимли усул мавжуд, чунки давлат ва ҳуқуқнинг узи моҳиятига, тузилишига кура - мураккаб тизимий ҳодисадир.
    Юкоридаги усулларнинг барчаси умум илмий усуллар жумласига киради.
    Давлат ва ҳуқуқ назариясининг умумилмий усуллари билан бир қаторда давлат ва ҳуқуқ тушунчасини аниклашга ёрдам берувчи хусусий илмий усул (метод)лари мавжуд. Бу методларга куйидагилар киради: формал-мантиқий; формал-юридик; киёслаш; давлат ва ҳуқуқни моделлаштириш; конкрет-социологик; социал-эксперимент ва б.

    1. Формал-мантиқий усул - давлат ва ҳуқуқ объектининг моҳиятини, асосий мазмунини назарий формада, абстракция (мавҳумлик) ва мантиқий конуниятларга асосан урганади.

    1. Формал-юридик усул - ҳуқуқ номаларини ва умум ҳуқуқни ички тузилишини урганади, ҳуқуқнинг шакллари ва манбаларини таҳлил килади ва ҳ. Умуман бу усул давлат ва ҳуқуқнинг табиятидан келиб чиккан холда, у давлат ва ҳуқуқнинг феномени (энг нодир ҳодиса томонлари)ни очиб беришга, классификация килишга ва маълум тизимга солишга ёрдам беради.

    1. Киёслаш усули - давлат ва ҳуқуқ ҳақидаги ҳодиса ва фикрларни (қарашларни) киёслаб урганишдир.

    1. Давлат ва ҳуқуқни маделлаштириш усули - бу усулнинг моҳияти шундаки, хар хил давлат ва ҳуқуқ ҳодисалари уртасида маълум бир ухшашлик мавжуд ва шунинг учин ҳам улардан бирининг хусусий ва белгиларини билган ҳолда (моделини), бошқалари ҳақида етарлича фикр юритса булади.

    1. Конкрет-социологик усул - бу усул ёрдамида барча давлат органларининг ҳуқуқий тартибга солишнинг, конунийлик аҳволини, ҳуқуқ-тартиботлик тўғрисида, уларнинг амал килишнинг самаралиги ҳақида аниқлик киритиш мумкин.

    1. Социол-экспремент усули - давлат ва ҳуқуқка доир бирор нормани кулланишнинг максадга мувофиқлигини тажриба (эксперимент) йули билан синаб куриш мумкин.




    Download 0.81 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   106




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling