I боб. Мавзу: давлат ва ҳУҚУҚ назарияси фанинингпредмети ва методлари
Демократияни ривожлантириш, вакиллик тизимини шакллантириш йўлларини
Download 0.81 Mb.
|
Davlat xuquq nazariyasi
- Bu sahifa navigatsiya:
- Давлат ва ҳуқуқнинг ижтимоий муносабатларга нисбатан таъсир дорасини аниқлаш ва бошқалар;
- Давлат ва ҳуқуқ назарияси фанининг асосий вазифалари, функциялари
- 1) талабаларга юридик маълумот беради ва 2) уларнинг умум назарий билимларини таъминлайди.
Демократияни ривожлантириш, вакиллик тизимини шакллантириш йўлларини;
Ҳуқуқ тизимини такомиллаштириш ва қонунчиликни тизимлашнинг асосини ишлаб чиқиш, уларнинг амалда татбиқ этлиши йўлларини; Давлат ва ҳуқуқнинг ижтимоий муносабатларга нисбатан таъсир дорасини аниқлаш ва бошқалар; Хозирги пайитда дунёнинг барча мамлакатларидаги ижтимоий сиёсий тараққиёт давлат ва ҳуқуқнинг роли (ўрни)ни ошиб бораётганини характирлаёди, яъни турлича ижтимоий жараёнларга давлат ва ҳуқуқнинг таъсири ётарли сезилмоқда. Давлат ва ҳуқуқ назарияси фанининг асосий вазифалари, функциялари Олий юридик маълумот бериш концепцияси давлатнинг ҳуқуқий ҳаётида ижодий фаол қатнаша оладиган, юқори квалификация ва кенг (чуқур) билимга эга булган мутахасисларни таёрлашга қаратилган. Бу ерда тор доирадаги билим ўринли булмайди, бу нафақкат юристнинг интеллектуал қобилиятини сусайтирибгина қолмасдан, балки унинг мутахассислик (профессианал) фаолияти характерига туғри келмайди. Тушунарли, судъя, прокурор, терговчи, адвокатларга турли хил юридик ишларни бажаришлари конкрет қонунларни, уларнинг бажарилиш тартибларини ва хакозоларни яхши билишлари керак. Бироқ, буларнинг барчасини тўла тушуниб етиш ва улардан фойдаланиш мумкин, фақатгина давлат ва ҳуқуқ тўғрисида чуқур илмий тасаввурларга эга бўлган ҳолда ҳамда қонун ва ҳуқуқнинг ижтимоий ҳаётнинг барча сохаларида устун эканлигини, инсон ва фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳимояси доимо юқорида бўлишини англатган холдагина. Ўқув дарслиги сифатида давлат ва ҳуқуқ назарияси иккита асосий функцияни бажаради: 1) талабаларга юридик маълумот беради ва 2) уларнинг умум назарий билимларини таъминлайди. Бринчи функция, давлат ва ҳуқуқ назариясининг асоси ўрганилаётганда татбиқ этилади. Бунда талабалар давлат ва ҳуқуқшунослик ҳақидаги дастлабки тушунча ва коидаларни ўрганиб уларга соҳавий юридик фанларни ўрганишга ўтишга йўл очиб беради (конституцион, фуқаролик, жиноят ҳуқуқлари, маъмурий, меҳнат ҳуқуқлари...). Иккинчи функция, талабаларни абстракт, таҳлилий фикрлар юритишга ўргатиб, уларнинг сиёсий ва ҳуқуқий онгини шакллантиришга ёрдам беради. Бу функциянинг татбиқи 1-курсда бошланиб, охирги курсда якунланади, яъни бутун курснинг назарий якунлари тугатилади, талабаларда юридик тизимлар туғрисида тўла тасаввур шаклланади. Давлат ва ҳуқуқ назарияси фундаминтал фан сифатида бир қатор функцияларни бажаради: Онтологик функция. Онтология- бу ижтимоий ҳаёт ҳақидаги илм ва фикрлар, бунда унинг принциплари, тузилиши ва қонуниятлари ўрганилади. Давлат ва ҳуқуқ назарияси бу функцияни бажара туриб, давлат ва ҳуқуқ кандай ва нима учун пайдо булди, бугунги кунда улар қандай ва келажакда уларнинг қисмати (тақдири) нима булади деган саволларга жавоб беради. Гносеологик функция, яъни билиш функцияси. Бу функция билишнинг табиатига, унинг реал муҳитга муносабатини урганишга қаратилган. Эвристик функция(назарий билиш). Эвристика – бу ҳақиқатни янгиликларни излаб топиш санъати. Давлат ва ҳуқуқ назарияси давлат-ҳуқуқ ҳодисаларни урганибгина қолмасдан, балки унинг бугунги кундаги ривожланиш қонуниятларини ҳам ўрганади. Методологик функция. Фудаментал фан сифатида давлат ва ҳуқуқ назарияси соҳавий юридик фанларга нисбатан методологик фанкциясини бажаради. Сиёсий-бошқарувлик функцияси. Давлат ва ҳуқуқ доимо сиёсий қарашлар,чуқур сиёсий бахсларнинг фокуси бўлиб келган. Давлат ҳокимияти кимнинг кўлида бўлса, асосан у ҳамма нарсани хал килади. Бу функция эса давлат бошқаруви орқали бажарилади (татбик этилади). Давлат ва ҳуқуқ назарияси давлат сиёсатининг (ички ва ташки) илмий асосини шакллантиришга ҳамда давлат бошқарувининг илмийлигини таъминлашга қаратилган. Download 0.81 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling