I боб. Мавзу: давлат ва ҳУҚУҚ назарияси фанинингпредмети ва методлари


Нажимов М.К, Собуров Н. «Давлат : асосий тушунча ва атамалар». Т. 2002 йил


Download 0.81 Mb.
bet22/106
Sana20.06.2023
Hajmi0.81 Mb.
#1630776
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   106
Bog'liq
Davlat xuquq nazariyasi

Нажимов М.К, Собуров Н. «Давлат : асосий тушунча ва атамалар». Т. 2002 йил.

  • Абдулаев М.И. Теория государства и права: Учебник.-СПб.: Питер, 2003. -397 с.

  • Венгеров А.Б. Теория государства и права: Учебник. – М.: Юриспруденция, 2000. – 528 с.

  • Комаров С.А, Малько А.В. Теория государства и права: Учебно-методическое пособие; Краткий учебник для вузов. – М.: Норма – Инфра-М, 2003. – 448 с.

  • Поляков А.В. Введение в общую теорию права и государства: Курс лекций. 2000.

  • Нерсесянц В.С. Общая теория права и государства: Учебник. – М.: Норма – Инфра-М, 1999. – 552 с.

  • Лазарев В.В., Липень С.В. Теория государства и права. – М.: Спарк, 2000. – 511 с.

    1. Давлат шаклари тушунчаси, унинг таркибий кисмлари.

    Хар кандай давлатнинг мавжудлиги - унинг мохияти, мазмуни ва шакли (формаси) нинг бирлигида намоён булади.


    Давлат уз функциясини фаол амалга ошириши, унинг механизмини сифатли ва уюшкоклик билан харакат килиши учун давлат хокимиятининг аниқ ташкилийлиги талаб этилади.
    Давлат хокимиятининг олий органлари кандай юзага келади, у худудий жихатдан кандай принципларга асосан курилган, улар узаро ва ахоли билан кандай алокада булади хамда харакат килади, улар кайси усулларга биноан амалга оширилади, деган саволларга давлат шакли жаввоб беради.

    Давлатнинг асосий шакллари


    Давлатнинг тузилиш шакли



    Бошкарув шакли

    Республика

    Монархия

    Унитар давлат

    Конфедерация

    федерация

    Парламентлик

    Прези дентлик

    Чеклан маган

    чекланган

    Давлат (сиёсий) режими


    Давлатнинг шакли деганда – бошкарув, давлат тузилиши ва сиёсий режими шаклида намоён буладиган давлат хокимиятининг ташкилоти тушунилади.
    Давлатнинг шакли тушунчаси уз ичига куйидагиларни камраб олади:

    1. Олий давлат хокимиятининг ташкилотини, унинг келиб чикиш манбаларини, хокимият олий органларининг узаро ва халк билан муносабатлари принципларини;

    2. Давлат хокимиятининг худудий ташкилийлиги хамда давлатни унинг таркибий кисмлари билан узаро муносабатини;

    3. Давлат хокимиятини амалга ошириш усул ва услубларини.

    Давлат шакли унинг пайдо булиши ва тараккиётининг конкрет тарихий шарт-шароитлари билан богликдир.Унга давлатнинг мохияти, тарихий типи хал этувчи таъсирини курсатади.
    Масалан, феодал типдаги давлатга – бошкарувнинг монархия шакли, буржуазия типига – республика шакли мос келади.
    Давлат шакли мамлакатдаги сиёсий партияларнинг муносабатларига, айникса у давлатнинг пайдо булиш даврида куп жихатдан боглик булади.
    Мисол килиб, Англиядаги олдинги революцияларнинг содир булиши феодаллар билан буржуазия уртасидаги компромиссга (муросага) олиб келди,натижада конституцион монархиянинг ташкилий кисми карор топди.
    Конституция – ёш буржуазиянинг талаби булса, монархия – феодалларга ён бериш булди.
    Давлат шаклига мамлакатнинг миллий таркиби, тарихий анъаналари, худудий хажми ва бошка омиллар таъсир этади.
    Айтиб утгандек, давлатнинг шакли унинг мохияти билан чамбарчас богликдир.Давлатнинг мохияти давлат хокимиятини кимга карашли эканлигини, унинг субъектини аниклашга ёрдам беради хамда уни ким амалга оширади даган саволга жавоб берада.
    Давлатнинг шаклини урганиш эса хокимият давлатда кандай ташкил килинган, у кайси органлар оркали такдим этилади, бу органларнинг пайдо булиш тартиблари кандай, уларнинг ваколат муддатлари ва давлат хокмииятни амалга ошириш усуллари ва бошкаларни тушунишга ёрдам беради.
    Шундай килиб, давлат шакли, юкорида айтилгандек, уз ичига уч томонни киритади:

    • Бошкарув шаклини,яъни давлатнинг хокимияти ва олий бошкарув органларининг пайдо булиши ва ташкил топишиини маълум тартиби;

    • Давлат тузилиши шаклини, яъни давлатнинг худудий тузилишини, марказий, регионал ва махалий хокимиятларнинг узаро муносабатларини маълум тартибини;

    • Сиёсий (давлат) режимини, яъни сиёсий хокимиятни амалга оширишнинг йуллари ва усулларини.

    Бу хозирча давлат шаклини тушунишга булган умумий ёндошишлардир холос.Уни тула тушуниш учун хар учала блок (йуналиш) ни чукур куриб чикиш зарур булади, яъни уларнинг узаро харакатларини хамда давлатни бир неча юз йиллар давомида урганишнинг назарий сиёсий-хукукий фикрлари (карашлари) нима учун давлат шаклининг шахсан шу учта томонини ажратиб курсатганлигини ва х.



    Download 0.81 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   106




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling