I боб. Мавзу: давлат ва ҳУҚУҚ назарияси фанинингпредмети ва методлари


Лазарев В.В., Липень С.В. Теория государства и права. – М.: Спарк, 2000. – 511 с


Download 0.81 Mb.
bet76/106
Sana20.06.2023
Hajmi0.81 Mb.
#1630776
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   106
Bog'liq
Davlat xuquq nazariyasi

Лазарев В.В., Липень С.В. Теория государства и права. – М.: Спарк, 2000. – 511 с.




  1. Ҳуқуқ нормаларини шарҳлаш тушунчаси. ҲНларини шарҳлашнинг услублари.

Ҳуқуқни тадбиқ этиш жараёнида ҳуқук нормаларини шарҳлаш муҳим ўрин эгаллайди, айниқса хуқуқни қўллашда, чунки ҳуқуқни қўллашдан олдин унинг маъно ва мазмунини аглаш зарур бўлади.
Ҳуқуқни шарҳлаш жараёнида ҳуқуқ нормаларининг мақсади, ижтимоий йўналишини; тарихий-сиёсий шартларини аниқлаш зарур (маъқул)дир.
Ҳуқуқ нормаларини шарҳлаш - бу юридик нормаларнинг мазмунини ўрнатиш (тўлдириш)га йўналтирилган фаолиятдир.
Шарҳлаш жараёнида норматив ҳужжат (фармойиш)нинг маъноси, унинг ижтимоий йўналиши, ҳуқуқни тартибга солиш тизимидаги тутган ўрни ва бошқалар аникланади.
Шарҳлашнинг муҳимлиги (шартлига) юридик нормаларнинг абстрактлиги билан, махсус терминалогияларнинг мавжудлиги, ҳуқуқ ижодкорлиги жараёнининг камчилик (акиқсизлик)лари билан боғлиқдир.
Шарҳлаш ҳуқуқни билишнинг икки тарафлама жараёни бўлиб, улар куйидагилардан иборат:
1) англаш (узи учун);
2) тушунтириш (бошкалар учун);
Биринчидан, ҳуқуқ нормасини кулловчи шахс томонидан унинг маъноси ва мазмунини англаш тушунилади.
Иккинчидан, ҳуқуқ, нормасининг мазмунини тушунтириш максадида давлат органи томонидан кабул килинадиган акт ёки алохида шахсларнинг фикр-мулохазалари тушунилади.
Шарҳлаш - англаш куйидаги маълум йул (усул)лар ёрдамида амалга оширилади:

    • грамматик (филологик);

    • систематик (тизимли);

    • логик (мантикий);

    • тарихий-сиёсий (тарихий-максадли);

    • функционал;

    • махсус-юридик.

Грамматик усул - ҳуқуқий нормаларни англашнинг бошлангич этапи булиб, бунда ҳуқуқий норматив акт текстидаги алохида сузларнинг мазмунини аниклаш, улар уртасидаги лексик (грамматик) богланишларни урнатиш кабилар тушунилади.
Систематик усул (тизимий) - юридик нормаларнинг бошка юридик нормалар билан уртасидаги тизимий боғлиқлигини анализ қилиш ёрдамида шарҳлаш ҳуқуқ, тизимида конкрет хукух нормасининг урни ва ахамиятини урганиш тушунилади.
Мантилий (логик) усул - қонун ва логика қоидалар асосида шарҳлаш тушунилади.
Тарихий-сиёсий усул - ҳуқуқ, нормасини кабул килишдаги конкрет тарихий ва сиёсий шарт-шароитларни анализ килиш ёрдамида шарҳлаш тушунилади.
Функционал усул - хукуқ нормаси тадбиқ этилаётган пайтдаги фактор ва шарт-шароитларга суяниб килинадиган шарҳлаш тушунилади (баъзан "г" даги усулга ухшаб кетади).
Махсус-юридик усул - қонунчиливда қўлланиладиган усуллар ёрдамида юридик терминларнинг мазмунини ечиш тушунилади.
Шарҳлаш - тушунтириш субъектларга кўра, иккига булинади: 1. расмий шарҳлаш; 2. норасмий шарҳлаш;
Расмий шарҳлаш (юридик нормаларни тушунтириш ваколатли орган томонидан бериладиган ва натижада куйи органлар хамда мансабдор шахслар учун умуммажбурий кучга эга бўлади) норматив кўринишда ва казуал (чигал) кўринишида бўлади.
Норматив куринишда кенг доирадаги шахе ва ҳодисаларга мўлжалланган, казуал кўринишда эса - конкрет ходисага қаратилган бўлади.
Ўз навбатида, норматив шарҳлаш икки кўринишда тасниф этилади (классификация):
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   106




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling