I боб. Мавзу: давлат ва ҳУҚУҚ назарияси фанинингпредмети ва методлари


а) ҳақиқий (действительный) камчиликлар (бўшлиқ)


Download 0.81 Mb.
bet78/106
Sana20.06.2023
Hajmi0.81 Mb.
#1630776
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   106
Bog'liq
Davlat xuquq nazariyasi

а) ҳақиқий (действительный) камчиликлар (бўшлиқ);
б) тасаввурий (мнимые) камчиликлар киради.
Биринчисига, ҳуқуқни тартибга солиш доирасига кирадиган муносабатларни, жумладан конкрет ижтимоий муносабатларни тартибга соладиган ҳукуқ нормаларининг йўқ бўлиши киради.
Иккинчисига, қачонки алоҳида масала ёки конкрет ижтимоий муносабатлар доираси ҲН лари билан тартибга солинмайдиган бўлса, лекин у ёки бу шахслар (гуруҳлар) нинг фикрига кўра бу масала (муносабатлар) ҳуқуқ нормалари билан тартибга солиниши керак, деб ҳисобланадиган холатларда.
Шунинг учун, камчиликни (бўшлиқни) бўлиши учун икки шарт мавжуд:
1) фактик шарт-шароитлар (жиҳатлар) ҳуқуқни тартибга солиш доирасида бўлиши зарур;
2) бор (берилган) фактик шарт-шароит (жиҳат)ни тартибга солишга қаратилган конкрет ҳуқуқ нормаси мавжуд бўлмаслиги зарур.
Ҳуқуқда камчилик (бўшлиқ)нинг объектив ва субъектив сабаблари мавжуд. Улар ўз вақтвда тузатилиши ва йўлга қўйилиши зарур.
Камчиликни тузатишни фақат ҳуқуқ ижодкорлиги жараёни ёрдамида, яъни янги ҳуқуқ нормасини қабул қилиш орқали йўлга қўйиш мумкин.
Янада камчиликни ҳуқуқни қўллаш жараёни ёрдамида, яъни бу ерда хеч қандай ҲН яратилмасдан, ҳуқуқни қўлловчи ҳар доим қонун аналогияси воситаси аналогияси воситаси орқали етишмайдиган норматив ҳужжатларни тўлдириб туради.
Ҳуқуқдаги камчилик ҳуқуқ ижодкорлиги орган томонидан ҳозирча тузатилмас экан, ҳуқуқни қўллаш фаолияти жараёнида бу камчиликларни тўғирлаш зарурияти туғилади.
Қонунчиликда бунинг икки усули кўзда тутилади:

  1. қонун аналогияси;

  2. ҳуқуқ, аналогаяси.

Қонун аналогияси - бу ўз аҳамияти ва характерига кўра ўхшаш бўлган муносабатларни (ўзини эмас) тартибга солишга мўлжалланган конкрет юридик ишни ҳукуқ нормалари асосида ечиш (ҳал зтиш)дир. Ҳуқуқ аналогияси - бу конкрет юридик ишни ҳуқуқнинг асосий умумий принципларидан ва маъносидан келиб чиқишига асосланган ечишдир.
Камчиликни тузатишнинг бу усули фақат ўхшаш ҳодиса (муносабатни тартибга соладиган конкрет ҳукуқ нормалари бўл.маган, йўқ бўлган) тақдирдагина ишлатилиши мумкин.
Жиноят ва маъмурий ҳукукларда аналогия мустаснодир.
Хуқуқ нормаларининг қарама-қаршилиги (коллизияси).
Бу бир хил турдаги ижтимоий муносабатларни тартибга соладиган ҳуқуқ актлари ўртасидаги қарама-қаршиликлардир.
Бу қарама-қаршиликлар ҳухуқ тизимига келишмовчиликларни, нуқсонларни олиб кириб, ҳукуқни қўллаш амалиетида ноқулайлик тўғдиради, қонунчиликдан фойдаланишда қийинчилиик уйғотади.
Коллизиянинг объектив ва субъектив сабабларини ажратиш мумкин:
Объектив сабабларга - тез (динамик) ривожланаётган ижтимоий
муносабатлардаги ҳуқуқнинг орқада қолиши натижасида бир хил нормалар
«эскиради», бошқалари олдингисини сиқиб чиқармасдан «пайдо» бўлиб, кўпинча иккаласи бир пайтда ҳаракат қилади.
Субъектив сабаблар - қонуншуноснинг тажрибасини камлиги қонунларнинг сифатини пастлиги, норматив актларнинг тизимидаги кетма-кетликнинг тузилиши ва бошқалар.
Қуйидаги коллизия турлари мавжуд:

  1. Конституция билан қолган барча актлар ўртасидага (Конституциянинг фойдасига ҳал қилинади);

2) қонун билан қонуности актлар ўртасидаги (қонун фойдасига ҳал бўлади, чунки кўпроқ юридик кучга эга эди;
3) ҳар хил пайтда қабул қилинган битта фаннинг актлари ўртасидаги (кейин қабул килинган акт к/қ);
4) ҳар хил органлар томонидан қабул қилинган актдар ўртасидаги (кўроқ юридик кучга эга бўлган акт х/қ);
5) умумий ва махсус актлар ўртасидаги:
- агарда улар битта орган томонидан қабул қилинган бўлса, кейингиси қабул қилинади;
- агарда ҳар хил органлар томонадан қабул этилган бўлса, унда биринчиси ҳаракатда бўлади.
Коллизияни ҳал қилиш усуллари (мумкин бўлган):

Download 0.81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   106




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling