I боб. Молия бозорининг назарий асослари молия бозорининг иқтисодий моҳияти
Валюта айирбошлаш курслари ва уларни аниқлаш. Халқаро валюта бозорида айрибошлаш курсларининг белгиланиши
Download 1.46 Mb.
|
Moliya Bozori
9.2. Валюта айирбошлаш курслари ва уларни аниқлаш. Халқаро валюта бозорида айрибошлаш курсларининг белгиланиши
Валюта курсининг келиб чиқиши мамлакатлар иқтисодий фаолиятининг муҳим ва ажралмас таркибий қисми бўлган халқаро савдони ривожлантириш билан боғлиқ. Валюта курси халқаро савдони ривожланишига таъсир кўрсатиш билан ички иқтисодиётга ҳам таъсир кўрсатади. Бунга сабаб валюта курси ҳолати билан мамлакат иқтисодиётининг барча соҳаларининг ҳолати ўртасидаги ўзаро боғлиқликдир. Валюта курси, асосан капитал ва кредит ҳаракатида, товар ва хизматлар савдосида валюталарни ўзаро айирбошлаш каби жараёнларни амалга оширади. Масалан, экспорт қилувчи чет эл валютасидан олган тушумини ўз миллий валютасига айлантиради, чунки бошқа давлатнинг валютаси унинг ўз давлатида қонуний равишда харид қилиш ва тўлаш воситаси сифатида амал қила олмайди. Импорт қилувчи четдан сотиб олган товарларни тўловни амалга ошириш учун миллий валютада олган тушумини чет валютасига алмаштиради. Жаҳон бозори ва миллий бозор нархларини ҳамда турли мамлакатларнинг миллий ва чел эл валютасида ифодаланган қиймат кўрсаткичларини таққослайди. Ҳар қандай валюта тизимининг энг муҳим таркибий қисмларидан бири валюта курси ҳисобланади. Валюта курси бир мамлакат валютасининг бошқа мамлакат валютасидаги баҳосидир. Валюта курсларига бевосита таъсир кўрсатувчи омиллар ичидан қуйидагиларни ажратиб курсатиш мумкин: - миллий даромад ва ишлаб чиқариш харажатлари даражаси; - миллий истеъмолчиларнинг реал харид қилиш лаёқати ва мамлакатдаги инфляция даражаси; - валюталарга талаб ва таклифга таъсир кўрсатувчи тўлов баланси ҳолати; - мамлакатдаги фоиз ставкаси даражаси; - валютага жаҳон бозоридаги ишонч ва ҳ. к. Назарий жиҳатдан валюта курсларининг тебранишини тушунтириш харид қилиш лаёқатининг паритет (турли мамлакатлар пул бирликлари қийматининг бир-бирига нисбати) назарияси ёрдамида амалга оширилади. Бу назарияга кўра, курслар нисбатларини аниқлаш учун икки мамлакат истеъмол товарлари «савати» нархларини таққослаш талаб қилинади. Масалан, агар Ўзбекистонда бундай «сават», айтайлик 120 минг сўм, АҚШда эса 100 доллар турса, 120 мингни 100 га бўлиб, 1 долларнинг нархини ҳосил қиламиз, бу 1200 сўмга тенг. Агар бошқа шароитлар ўзгармагани ҳолда мамлакатимиздаги товарларнинг нархи ошса, долларнинг сўмга нисбатан алмашув курси ҳам ошади. Бундай боғлиқликни қуйидаги формула орқали ифодалаш мумкин: P r P ёки r P/P бу ерда: P – мамлакатимиздаги нархлар даражаси; Pi – хорижий мамлакатдаги нархлар даражаси; r – валюта курси ёки хорижий валютанинг миллий валютадаги нархи. Ўзбекистон Марказий банки мавсумий тебранишларни камайтириш ва олтин-валюта захираларини кўпайтиришни ҳисобга олган ҳолда ўзгарувчан валюта курси режимини қўллаб келмоқда. Шунингдек, фирма ва банкларнинг чет эл валютасида мавжуд бўлган даврий қайта баҳолаш ва бошқа жараёнлар учун. Валюта курси – бу бир мамлакат пул бирлигининг бошқа мамлакатлар пул бирликларида ёки халқаро пул бирликларида (СДР, ЭКЮ) ифодаланган баҳосидир. Ташқи жиҳатдан валюта курси жаҳон бозоридаги талаб ва таклиф асосида аниқланган бир валютани бошқа бир валютага нисбатан ҳисоблаб чиқилган коэффициенти сифатида намоён бўлади. Аммо валюта курсининг қиймат асоси валютани харид қилиш қобилияти ҳисобланади. Бу иқтисодий тушунча товар ишлаб чиқаришда иштирок этади ва товар ишлаб чиқарувчилар билан жаҳон бозори ўртасидаги ишлаб чиқариш муносабатларини ифодалайди. Қиймат товар ишлаб чиқариш иқтисодий шароитларининг барча жиҳатларини ифодалайди. Бир мамлакат пул бирлигининг бошқа мамлакат пул бирлигига таққосланиши ишлаб чиқариш ва айирбошлаш жараёнида юзага келадиган қиймат муносабатларига асосланади. Ишлаб чиқарувчилар ва харидорлар валюта курси ёрдамида товар ва хизматларнинг миллий нархларини бошқа давлатлар нархлари билан солиштиради. Бундай солиштириш натижасида ишлаб чиқаришни мамлакат ичкарисида ривожлантириш ёки чет элга инвестиция қилишни ривожлантиришга асосланган фойдалилик даражаси юзага келади. Валюта курси бошқа иқтисодий тушунчалар билан узвий боғлиқдир. Валюта курсининг ўзгаришига бир қанча омиллар таъсир этади. Бу омиллар иқтисодий, сиёсий, структура, ҳуқуқий ёки психологик характерга эга бўлиб, валюта курсига тўғри ёки тескари таъсир кўрсатади. Валюта курсига таъсир этувчи омилларни қуйидаги гуруҳларга бўлиш мумкин: Download 1.46 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling