I боб. Молия бозорининг назарий асослари молия бозорининг иқтисодий моҳияти
Download 1.46 Mb.
|
Moliya Bozori
- Bu sahifa navigatsiya:
- - эгри (тескари) котировка
- тўғри котировка. Агар хорижий валюта бирлигининг баҳоси миллий валютада кўрсатилса, яъни миллий валютада хорижий валютанинг бир бирлигига тўғри келадиган миқдорда кўрсатилса, тўғри котировка деб аталади. Масалан, 2006 йилнинг 30 сентябрида 1 АҚШ долларига нисбатан ўзбек сўмининг курси 1250.00 сўмни, 1 Россия рублига нисбатан 47.00 сўмни ташкил этди. Бундай котировка ҳозирги вақтда жаҳондаги кўпчилик мамлакатларда қўлланилиб келинмоқда.
- эгри (тескари) котировка. Бунда бир бирлик миллий валютанинг хорижий валюталардаги миқдори ўрнатилади, яъни бир бирлик миллий валютанинг хорижий валютадаги баҳоси кўрсатилади. Банклар валюта операцияларини амалга оширишда валютани сотиш ва сотиб олиш курсини ўрнатади. Бу курслар сотувчининг ва харидорнинг курси деб аталади. Сотувчи курси – банкнинг валютани сотиш курси. Харидор курси – банкнинг валютани сотиб олиш курси. Бу курслар ўртасидаги фарқ маржа деб аталади ва у хизмат харажатларини қоплашга ва маълум даражада фойда олишга сарфланади. Валютанинг энг муҳим характеристикаси унинг конвертирланганлигидир. Конвертирланганлик даражасига кўра валюта курси 3 га бўлинади. – эркин «сузиб» юрувчи; – чекланган даражада «сузиб» юрувчи; – қайд этилган валюта курслари. Валюта курси товар баҳоси каби шу гуруҳларга бўлинади. Эркин «сузиб» юрувчи валюта курси маълум валютага бўлган бозор талаби ва таклифи таъсирида ўзгариб туриши мумкин. Масалан, АҚШ доллари, Япония иенаси, Англия фунт стерлинги. Шу боис, бу валюталар жаҳон валюта айирбошлашида кенг иштирок этади. Чекланган даражада «сузиб» юрувчи валюта курсларининг ўзгариши айрим валюталар ёки бир гуруҳ валюталар (валюта савати) курси ўзгаришига боғлиқ. Мисол учун «Учинчи дунё»нинг кўпчилик мамлакатлари ўз валюталарини АҚШ долларига, Европа мамлакатларининг ЕVRО га ва бошқа хорижий валюталарга боғлайдилар. Собиқ социалистик мамлакатлар валюта курсларини валюта саватига нисбатан ҳисоблайдилар. ЭКЮ ҳам худди шундай тартибда ҳисобланади. Чекланган даражада “сузиб” юрувчи валюта курслари киритилган мамлакатлар ўз валюталарининг тебраниш чегарасини ўзлари ҳамкорлик қилаётган мамлакатлар билан келишиб оладилар. Download 1.46 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling