I боб. Молия бозорининг назарий асослари молия бозорининг иқтисодий моҳияти


Форекс бозорининг айрим камчиликлари


Download 1.46 Mb.
bet40/92
Sana23.04.2023
Hajmi1.46 Mb.
#1387714
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   92
Bog'liq
Moliya Bozori

Форекс бозорининг айрим камчиликлари:
- савдо интизоми даражаси унча юқори эмас. Йўқотишларни трейдернинг ўзидан бошқа ҳеч ким назорат қилмайди;
- битим ҳажмларини нотўғри танлаш туфайли маблағ йўқотиш эҳтимоли мавжуд.
Дипломли молиячи ва таҳлилчи бўлиш шарт эмас, балки валюта биржаларида савдо қилиш механизмини ўрганиш учун мантиқий фикрлаш ва бироз сабр қилиш етарлидир. Форекс бозорининг афзалликларидан бири компаниянинг кредит елкаси ҳисобланади, унинг ёрдамида ҳисоб-варағидаги озгина маблағ 100, 200 ёки 600 марта ортиши мумкин. Шу тарзда катта дивидендлар билан йирик битимлар тузиш учун ўз ихтиёртингизда катта маблағ олинишгиз мумкин. Бироқ савдо елкаси хатарларни ҳам оширади. Шунинг учун Форексда ишлашни бошлар экансиз, капитални бошқариш методларини эсда тутиш керак.


Таянч сўз ва иборалар:
Валюта бозори, валюта курси, FOREX операциялари, котировка, эгри котировка, тўғри котировка.


Ўз-ўзини текшириш учун саволлар
1. Халқаро валюталар бозорида операциялар ташкил этиш.
2. Қайд этилган валюта курси деганда нимани тушунасиз?
2. FOREX савдо тизимининг ишлаш механизми.
3. FOREX савдо тизимининг афзалликлари.
4. FOREX савдо тизимининг камчиликлари.


X БОБ. ҚИММАТБАҲО МЕТАЛЛАР БОЗОРИ
10.1. Қимматбаҳо металлар бозори хусусиятлари. Валюталар бўйича олтин стандарт бекор қилингача қимматбаҳо металлар бозори ривожланиши
Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида молия бозорида қимматбаҳо металлар савдоси кенг доирада кузатиладиган амалиётлардан биридир. Бунга ҳар бир мамлакатда олтин-валюта заҳирасини мунтазам ошириб боришга алоҳида эътибор қаратилиши ҳам бевосита таъсир кўрсатмоқда. Валюталар бўйича олтин стандарт амал қилган вақтда олтинга талаб кескин юқори бўлган ва бу ўз навбатида қимматбаҳо металлар бозорида олтиннинг улуши кескин юқорилигига ҳам хизмат қилган. Валюталар бўйича олтин стандарт бекор қилингач қимматбаҳо металлар бозорида олтиннинг улуши нисбатан пасайган ҳолда кумуш, олмос, платина, палладия ва бошқа қимматбаҳо металлар бозори ҳам ривожлана бошлади. Қимматбаҳо металлар ўз хусусиятига кўра саноат ишлаб чиқариш соҳаси маҳсулоти ҳисобланади. Қимматбаҳо металларнинг камёблиги, ихчамлиги, кўп марта ва узоқ муддат давомида фойдаланиш мумкинлиги, савдо тармоғининг ривожланиши ва доимий талабнинг мавжудлиги молиявий актив сифатида қимматбаҳо металларнинг ҳам қўлланилишига хизмат қилади.
Шундан келиб чиққан ҳолда қимматбаҳо металлар иккита функцияни бажаришини қайд этиш мумкин. Қимматбаҳо металлардан ёмбилар ва тангалар банк ва биржа айланмаси объекти, давлат ва халқаро олтин-валюта захиралари таркибий қисми ҳисобланиши давлатнинг молиявий-иқтисодий барқарорлигини таъминлаш, банк барқарорлигини кафолатлаш, шунингдек алоҳида шахс моддий жиҳатдан таъминланганлиги юқорилигини белгилаб беради. Жаҳон бозорида қимматбаҳо металларнинг стратегик роли юқорида таъкидланганидек, бундай активларга талабнинг юқори даражадалиги билан изоҳланади. Хусусан, халқаро даражада олтин ёмбилари ва тангаларининг юқори ликвидлилиги капитал қўйилмаларнинг асосий учта асосий соҳалари ўртасидаги тенгликка асосланган:
- қимматбаҳо металларни қазиб олиш ва ишлаб чиқариш;
- заргарлик буюмлари ишлаб чиқариш ва улар савдоси;
- қимматбаҳо металлардан ёмбилар ва тангаларнинг молиявий муомаласи.
Жаҳонда қимматбаҳо металлар бозори олтин бозори, кумуш бозори, платина бозори, палладия бозори ва бошқа секторлар бўйича фаолият юритмоқда. Қимматбаҳо металлар бозорида айнан қимматбаҳо металлар савдо предмети бўлиб хизмат қилади. Уларнинг бозорга таъсир кўрсатиши етказиб бераётган маҳсулот ҳажмига бевосита боғлиқ ҳисобланади. Қазиб олинган қимматбаҳо металлар саноат корхоналари ҳамда заргарлик устахоналари томонидан томонидан тайёр маҳсулотга, заргарлик буюмларига айлатирилади.
Биржаларнинг қимматбаҳо металлар бозорининг муҳим иштирокчиси сифатида қаралиши айрим мамлакатлардаги биржаларда айнан қимматбаҳо металлар билан савдо қилинувчи секциялар мавжудлиги билан изоҳланади. Инвесторлар иштироки эса бундай активлар орқали фаолиятни диверсификациялашда намоён бўлишини қайд этиш мумкин. “Марказий банклар қимматли металлар бозорида кўп қиррали ўринни эгаллайди. Улар олтин бозоридаги энг йирик операторлар бўлиб ҳисобланади ва бир вақтда бу олтин билан савдо қилиш қоидаларини белгилаб беради.
Шуни ҳам таъкидлаш зарурки, захира олтинни фаол сотиш бош мақсад бўлиб ҳисобланмайди, аммо захиралардан оқилона фойдаланишга интилишни намойиш қилади. Марказий банклар бозор конъюнктурасига катта таъсир кўрсатади, бу айниқса ХХ асрнинг 90-йилларида сезиларли бўлди11”. Тижорат банклари томонидан олтиндан ишланган заргарлик буюмлари гаров сифатида қабул қилинганда баҳолаш қиймати тўлиқ олиниши асосида кредит ажратилишини ҳам шу ўринда таъкидлаш мақсадга мувофиқ. Қимматбаҳо металлар бозорида профессионал воситачилар ва дилерлар фаолияти ҳам муҳим ҳисобланади. Бунда ихтисослашган компаниялар ва тижорат банклари воситачилар сифатида иштирок этади. Халқаро металлар бозорида ҳам ҳосилавий инструментлар ҳам кенг доирада қўлланилади. Бунда своплар, фьючерслар, опционлар, форвардлар қўлланилиши алоҳида аҳамият касб этади.



Download 1.46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling