I боб. Молия бозорининг назарий асослари молия бозорининг иқтисодий моҳияти
Download 1.46 Mb.
|
Moliya Bozori
- Bu sahifa navigatsiya:
- Эркин бозорларга
Олтин бозори – бугунги кунда халқаро ҳисоб-китобларда валюта сифатида фойдаланиш, суғурта, инвестициялаш, нарх тафовути бўйича чайқовчилик қилиш, тезаврация, саноат ва маиший истеъмол мақсадида олди-сотди жараёнида иштирок этувчи турли даражадаги ташкилотлар (жаҳон, маҳаллий, ички) ўртасидаги муносабатларни ўзида акс эттирувчи мураккаб ташкилий тизимни ифодалайди.
Амалга ошириладиган операциялар ҳажми, тури, режими, давлат томонидан чекланишига кўра олтин бозорининг учта асосий турини ажратиб кўрсатиш мумкин: − халқаро; − ички, эркин ва тартибга солинувчи; − яширин. Халқаро олтин бозори – иштирокчилар сони чекланган улгуржи бозор бўлиб, трансмиллий банк ва молиявий корпорациялардан иборат етакчи иштирокчиларга эга. Бу бозор умумий бўлиб, солиқ, божхона чекловлари йўқлиги ҳамда савдо шартлари иштирокчилар томонидан белгиланганлиги боис йирик битимлар амалга оширилади. Ҳисоб-китоблар кун давомида ва фақат АҚШ долларида амалга оширилади. Олтин бозорининг асосий молиявий марказлари Нью-Йорк, Цюрих, Франкфурт, Чикаго ва Гонконг ҳисобланади. Лондон бозори олтин билан савдо битимлари ва нақд олтин айирбошлаш бўйича биринчи ўринда туради. 10.30 - 15.00 оралиғида белгиланадиган Машҳур “лондон фисинги” London Billion Brokers жаҳон бўйича олтиннинг халқаро нархи бўлиб, дунёнинг барча бозорларида иштирокчилар томонидан қўлланилади. Ички олтин бозори – бир ёки бир нечта мамлакат доирасида амал қилувчи, савдо айланмаси чекланган бозор бўлиб, асосан маҳаллий инвесторлар ва тезавраторлар учун йўналтирилган. Ҳисоб-китобларда АҚШ долларидан ташқари маҳаллий валютадан ҳам фойдаланилади. Ички олтин бозорининг асосий хусусияти нарх, солиқлар, акцииз, тариф, олиб кириш ва четга чиқариш бўйича квоталарнинг давлат томонидан тартибга солиниши, шунингдек маъмурий усуллар, тартиб-қоидалар киритилиши ҳисобланади. Ички олтин бозорига давлат томонидан солиқлар орқали тартибга солинувчи, мамлакатлар ўртасида олтиннинг эркин ҳаракатини таъминловчи ички эркин бозорларни ҳам киритиш мумкин. Энг аҳамиятли бўлган ички эркин олтин бозорлари Гамбург, Франкфурт-Майн, Вена, Амстердам, Париж, Милан, Истамбулда жойлашган. Ички тартибга солинадиган банклар олиб кириш ва четга чиқариш бўйича квоталарнинг давлат томонидан қатъий тартибга солиниши, прогрессив солиқлар қўлланилиши натижасида олтин савдоси самарасиз ҳамда жаҳон нархидан юқори белгиланишини эътиборга олган ҳолда “қатъий сиёсат” қўлланиладиган бозордир. Ички ёпиқ олтин бозорлари учун қазиб олинган олтин учун Миллий банкларнинг қатъий нархлари бўйича солиқ қайтими кўзда тутилади. Натижада олтин қазиб олиш саноати ва шу ҳудуднинг инвестиция жозибадорлиги сақлаб қолинади. Ушбу типдаги олтин бозорлари Афина, Қоҳира, Александрия, Саудия Арабистонида жойлашган. Қимматбаҳо металлар савдоси бўйича муҳим марказлардан бири Дубай, Токио ва Истамбул ҳисобланиб, йиллий олтин савдоси бир неча юз тоннани ташкил қилади. Кейинги йилларда олтин савдоси бўйича марказлар айрим операцияларнинг Интернет орқали амалга оширилаётганлиги боис жиддий ўзгаришларга юз тутмоқда. Интернет технологиялари ва электрон тижоратнинг жадал суратлар билан ривожланиши чакана ва майда улгуржи савдонинг “глобал ўргимчак тўри” бўйлаб амалга ошишини таъминлайди. Масалан Канаданинг Kitco компанияси интернет технологиялари орқали олтин операцияларини кун давомида амалга ошириш имконини беради. 1996 йилда Gold & Silver Reserve.Inc компанияси томонидан ташкил қилинган дунёга машҳур E-Gold тўлов тизимида пул маблағлари қимматбаҳо металларга, шу жумладан, олтинга ҳам корреспонденция счетига эга. Бу хусусият E-Gold ни халқаро тўловларни самарали амалга ошириш имконини беради, чунки фойдаланувчилар ҳисоб рақамлари ҳеч қандай миллий валюта билан белгилаб қўйилмаган. E-Gold тизимида ҳисоб рақам очиў ва пул маблағи қўйиш орқали мижозлар ўзлари танлаган қимматбаҳо металлни сақлаш ва тўлов воситаси сифатида фойдаланиш имкониятига эга бўлади. Олтин капитални, бойликни ёки фаровонликни ўлчашнинг энг эски ва самарали ўлчови ҳисобланади. Олтин билан бирга шу мақсадларда бошқа рангли металлардан ҳам фойдаланилган. Одамларнинг авлодлари бир-бирини алмаштиради ва барча учун олтин пул вазифасини бажариб келди, кейин пул эквиваленти бўлиб ҳисоблана бошлади. XIX – XX асрларда иқтисодиётнинг ривожланишига унинг негизида қарор топган "Олтин стандарти" тизими катта таъсир кўрсатди. Олтин олдида миллий чегаралар ҳам чекинди ва ХХ асрнинг тахминан 70-йилларигача у жаҳон валюта тизимининг асоси бўлиб хизмат қилди, шу муносабат билан қимматли металлар билан бажариладиган операциялар қаттиқ назоратга олинган эди. Асосан операциялар монитар ҳокимиятлар, давлатлар ва халқаро молия ташкилотлари даражасида амалга оширилар эди. Бироқ тизимда тўпланиб қолган зиддиятлар натижасида сифат жиҳатидан ўзгаришлар юз берди ва валюта курслари қад қилингандан ўзгарувчи курсларга айланди. Натижада, олтиннинг роли ўзгарди, юридик жиҳатдан у жаҳон валюта айланмасидан чиқиб кетди. Олтин билан битимларнинг либераллашуви бошланди, хусусий шахсларнинг металлга эгалик қилиш ҳуқуқи кенгайди. Қимматли металлар бозори бутунлай ўзгариб кетди, бозорнинг тузилмаси ҳам, унинг иштирокчилари таркиби ҳам, бозордаги операциялар спектри ҳам ўзгарди. Ҳозир олтин тўлов воситаси сифатида бошқа ишлатилмайди, бироқ у иқтисодий муносабатлар тизимини тарк этгани ҳам йўқ. Бугунги кунга келиб жаҳон олтин бозори давлат томонидан жуда кам тартибга солинадиган ички ва халқаро бозорлар йиғиндисидан иборат. Бу қимматбаҳо металлнинг ўзи билан ҳам, ҳосилавий воситалар билан ҳам куну-тун ва глобал савдо қилишни таъминлайди. Жаҳон олтин бозорида талаб тузилмасини шартли равишда учта секторга ажратиш мумкин – барча даражаларда тезаврация, саноат-маиший истеъмол, чайқовчилик битимлари. Таклиф янги қазиб олинган қимматли металлар, хусусий ва давлат захираларини сотишдан, иккиламчи олтинни бўлган хомашёни қайта ишлаш ва контрабандадан иборат. Таклифнинг асосий манбалари янги олтинни ишлаб чиқарувчилар, асосий харидорлар - уни саноат мақсадларида фойдаланувчилар ҳисобланади. Буларнинг иккаласи ҳам турли омиллар муносабати билан бозорда мунтазам пайдо бўлмайди. Аммо қимматли металлар бозоридаги кўтарилишлар ва тушишлар тўғрисида биз кейинроқ гаплашамиз. Халқаро олтин бозорлари Цюрих, Гонконг, Лондон, Нью-Йорк, Дубай каби шаҳарларда жойлашган. Халқаро бозорларнинг унча кўп бўлмаган иштирокчиларига нисбатан юқори талаблар қўйилади. Бундай иштирокчилар одатда обрўси юқори ва молиявий аҳволи яхши бўлган ихтисослашган компаниялар ва йирик банклардир. Қимматбаҳо металлар билан йирик операциялар бозорларда куну-тун ўтказилади, бу эса олтинга алоқаси бўлган кенг тармоқланган мижозлар тармоғи билан таъминланади. Операциялар қатъий тартибга солинмаган, қоидаларни бозор иштирокчиларининг ўзлари белгилашади. Олтиннинг ички бозорлари - булар битта ёки бир нечта мамлакатнинг бозорлари бўлиб, улар асосан маҳаллий инвесторларга мўлжалланган. Улар эркин ва тартибга солинувчи бозорларга бўлинади. Эркин бозорларга кўпчилик Европа бозорлари, масалан, Милан, Париж, Амстердам, Франкфурт-на-Майнедаги бозорлар киради. Download 1.46 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling