I боб. Молия бозорининг назарий асослари молия бозорининг иқтисодий моҳияти
Қимматбаҳо металлар бозори иштирокчилари. Олтин бозори амал қилиш механизми. Халқаро олтин бозорлари марказлари
Download 1.46 Mb.
|
Moliya Bozori
10.2. Қимматбаҳо металлар бозори иштирокчилари. Олтин бозори амал қилиш механизми. Халқаро олтин бозорлари марказлари
Замонавий молия бозори нисбатан мустақил ҳисобланган сегментлардан иборат кўп қобиқли тизим бўлиб, ҳар бир сегмент бир турдаги молиявий активлардан ташкил топган. Шундай сегментлардан бири қимматбаҳо металлар бозори ҳисобланади. Қимматбаҳо металларга олтин, кумуш, платина ва платина гуруҳи металлари (палладий, родий, рутений, иридий, осмий) тааллуқли бўлиб, юқори қиймати, кимёвий барқарорлиги, тайёрланган буюмларнинг ташқи кўриниши нафислиги билан ажралиб туради. Улар халқаро молия бозорида тижорат объекти ҳисобланади. Назорат қилинадиган битимлар олтин, кумуш, платина (банк металлари) билан амалга оширилади, бошқа металлар баъзида ёки ихтисослашган фирмалар томонидан котировка қилинади. Қимматбаҳо металлар бозорида асосий ролни олтин бажаради, чунки у асрлар мобайнида пул сифатида умумий эквивалент вазифасини бажариб келган. Турли даврларда олтиннинг вазифаси ва функцияси давлатларнинг иқтисодий сиёсатига мувофиқ ҳолда ўзгариб турган. Меркантелизмнинг дастлабки даврларида олтин жамғариш функциясини бажарган ва олтин заҳирасини кўпайтириш мақсадида мамлакатдан олтинни олиб чиқиш қатъий таъқиқланган эди. Европада мануфактура (қўл меҳнати)нинг ривожланиши билан давлатлар импорт-экспорт операцияларини кенгайтириш орқали савдо-иқтисодий муносабатларни рағбатлантирди, натижада олтин муомала воситаси функциясини бажарди. Капиталистик муносабатларнинг вужудга келиши давридда савдо айирбошлаш муносабатларида олтин қиймат ўлчови сифатида қаралиб тўлов функциясини баажарган. У металл пул мавқеига эга бўлиб, 19-20 асрда олтин стандарт тизимига асос бўлиб хизмат қилган. Бироқ, қоғоз ва металл пуллардан кенг фойдаланиш натижасида олтиннинг бу функцияси ўз аҳамиятини йўқотиб бормоқда. Пул муомаласининг эркинлаштирилиши шароитида олтиндан 1970 йилга қадар жаҳон заҳира активи сифатида фойдаланилди. Ушбу даврда қимматбаҳо металлар билан билан операцияларни тартибга солишнинг икки тизими билан ажралиб туради. Олтин ҳаракатининг асосий ҳажми мамлакатларнинг монетар органлари ва халқаро молия ташкилотлари томонидан амалга оширилди. Хусусий секторнинг металлар билан операциялар амалга оширилиши сезиларли даражада чекланган эди. Ҳаттоки эркин иқтисодиёт деб тан олинган АҚШда ҳам жисмоний шахслар 1975 йилга қадар олтинни ёмби шаклда эгалик қилиш имкониятига эга бўлмаган. Расмий равишда олтиннинг нақд айирбошлашдан чиқиб кетиши 1944 йилда Бреттон-Вудс халқаро конференцияси қарори билан амалга оширилди. Мазкур қарорга асосан олтин мамлакатларнинг тўлов баланси тақчиллигини қоплаш вазифасини бажаради. Пул бирликларининг олтинга конвертациялашуви сақлаб қолинди, фақат АҚШ долларида ташқи савдо операцияларини амалга ошириш бундан мустасно эди. Янги тизимни мустаҳкамлаш ва тартибга солиш, давлатлараро пул-кредит ҳамкорлигини кенгайтириш ва молиявий барқарорликни қўллаб-қувватлаш мақсадида ҳукуматлараро ташкилот – Халқаро Валюта Фонди (IMF) ташкил қилинди. Унинг дастлабки олтин капитали (баланси) 1246,1 тонна олтин миқдорида иштирокчи мамлакатлар молия заҳирасининг 25% миқдорида ёки ташкилотга аъзо бўлган кундаги 10% олтин билан қопланган доллари миқдорида белгиланди. Бунда Фонддаги энг катта квота АҚШга берилди. Олтин тўлалигича давлат ҳукумати ихтиёрига ўтди ва миллий бойлик рамзи, шунингдек якуний заҳира бўлиб қолди. Бундай ҳолат АҚШнинг жаҳон молия бозорида мутлоқ устунлигини, олтин билан конвертацияланган қатъий белгиланган курс (1934 йилдан 1974 йилга қадар АҚШ доллари 0,888671 г олтинга ёки бир троя унция олтин 35 АҚШ долларига тенг) бўйича бошқа мамлакатларга ўз миллий валютасида қарз бериш ва қарзларни қоплаш имкониятини яратиб берди. Шу даврдан бошлаб АҚШ долларининг жаҳон иқтисодиётини экспансия қилиш даври бошланди. Ушбу даврни олтинга ёки АҚШ доллари ҳамда фунт стерлингдаги валюта заҳираларига асосланган “олтин девис стандарти” даври деб аташ ҳам мумкин. Ушбу давр 1971 йилда АҚШнинг миллий валютани олтинга айирбошлашни расман рад этиши билан ўз якунига етди. Тизимдаги турли номутаносибликларнинг келиб чиқиши унинг сифат ўзгаришларига юз тутишини таъминлаб берди. Қатъий белгиланган валюта курсларидан эркин (сузиб юрувчи) курсларга ўтилди ҳамда олтиннинг пул функциясининг сусайишига олиб келди. 1976 йилдаги Ямайка конференцияси олтиннинг товар тоифасига киритилиши ва пул муомаласидаги иштирокини чеклашни ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамладию 20-асрнинг охирига келиб олтин жаҳон валюта тизимидан расман чиқиб кетди ва хусусий секторнинг олтин муомаласидаги иштирокининг ривожланишига кучли туртки берди. Олтин бозори иштирокчилари ва бозор тузилмаси туб ўзгаришларга учради, қимматбаҳо металлар билан амалга ошириладиган операциялар тури кенгайди. Download 1.46 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling