I боб. Молия бозорининг назарий асослари молия бозорининг иқтисодий моҳияти


Молия бозори моделларининг фарқли томонлари


Download 1.46 Mb.
bet10/92
Sana23.04.2023
Hajmi1.46 Mb.
#1387714
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   92
Bog'liq
Moliya Bozori

3.2. Молия бозори моделларининг фарқли томонлари
Япон традицияларига асосланган молия бозори модели. Ушбу традиция қуйидагиларда намоён бўлади:
- инсонларни поғоналиликка интилиши, ўзидан юқори поғонада турган шахсга содиқлик (давлат тузилмаси ёки бизнесда);
- бир компанияда ўтироқлик (бутун хаёт мобайнига ёлланиш тизими);
- васийликка муҳтожлик;
- персонал манфаатларини акциядорларникидан юқори қўйиш («корпорация-оила», сезиларли ошиб борувчи меҳнат ҳақи ва ижтимоий тўловлар тамойили асосида);
- яққол коллективизм, жамиятга ўта тобелик, ўзини моддий чеклаш («ҳалол камбағаллик», ишга фидоийлик этикаси), Японияни дунёдаги алоҳида миссиясини ошириш;
- англо-саксон традициясидан фарқли, аҳолининг юқори даражадаги жамғарма нормаси.
Молия бозорининг Япон моделини АҚШ моделидан кейинги ўринга қўйиш мумкин. Уларнинг иккаласи исломий молия бозорларидан устун.
Германия традицияларига асосланган молия бозори модели. Диний эътиқодларнинг фарқлилигига қарамасдан, Германия ва Япония моделларининг ўхшаш тарафлари мавжуд. Сабаб, бу мамлакатларда аҳолининг иқтисодий қарашлари кўп жиҳатдан мос келишидир. Германия ҳалқи бошқалардан фарқли бир мунча хусусиятларга эга бўлиб, уларга қуйидагиларни киритиш мумкин:
- практицизм, иерархиклик, ўта меҳнаткашлик, ижтимоий ҳимояга, рисксизлиликка ва жамғармага мойиллик. Англо-саксон моделида эса мобилликка, иҳтирочиликка, рисклиликка, оппортунизмга, агрессивликка, ўзгаришларга мойиллик кўпроқ сезилади;
- компания раҳбарияти томонидан персонал манфаатларини акциядорларникидан юқори қўйилиши, компания менежментини акциялар курсини ва улар бўйича юқори дивидендлар тўловларини оширишга йўналганлиги. Бунда корпоратив бошқарувнинг германча моделида кўпроқ компаниянинг манфаатлари акциядорларга ҳизмат кўрсатишдан устун қўйилган. Корпоратив бошқарувнинг англо-саксон моделида эса корпорация ва акциядор тушунчалари, уларнинг манфаатлари ва ҳуқуқлари бир бирига тенглаштирилган.
Германия моделида акциялар бозори устун эмас, кўпроқ қарз муносабатларини мужассамлаштирувчи белгиланган фоизли қоғозлар ва суғурта полислари аҳолини қизиқтиради. Германия молия бозорида банкларнинг ўрни традицион ҳисобланади.



Download 1.46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling