I боб. Молия бозорининг назарий асослари молия бозорининг иқтисодий моҳияти


Download 1.46 Mb.
bet8/92
Sana23.04.2023
Hajmi1.46 Mb.
#1387714
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   92
Bog'liq
Moliya Bozori

Таянч сўз ва иборалар
Молия бозори, пул бозори, инвестиция бозори, суғурта бозори, валюта бозори, ссуда капитали, молиявий инструментлар.


Ўз-ўзини текшириш учун саволлар

  1. Молия бозорининг моҳияти

  2. Молия бозори таркибий қисмлари

  3. Молия бозори моделлари

  4. Молия бозорининг иқтисодиётдаги роли нималардан иборат?

  5. Пул бозори нима? Пул бозори ўзида нималарни акс эттиради?

  6. Капитал бозори нима? Ушбу бозор бошқаларидан нимаси билан фарқ қилади?

  7. Бозорнинг ислом модели вужудга келишининг сабаблари нимада? Ушбу моделнинг ўзига хос хусусиятларини сўзланг.

  8. Жаҳон молия бозорларининг ривожланиш тенденциялари нималарда намоён бўлмоқда?

II БОБ. МОЛИЯ БОЗОРИНИНГ АНГЛОСАКСОН МОДЕЛИ
2.1.Молия бозори моделлари
Молия бозори модели – бу турли хилдаги молиявий воситачиларнинг роли ва иқтисодиётни молиялаштиришнинг турли усуллари муҳимлигига қараб бозорни ташкил қилиш туридир. Жаҳон амалиётида молия бозорининг англо-саксон, континентал (“Рейн капитализми”), уларни гибриди, ислом моделларини ажратиш мумкин. Бу моделларнинг барчаси молия бозорининг назарий-концептуал моделларига асосланади. Маълумки, улар қайси мамлакатга оид эканлиги, уни ривожланганлиги даражаси, ундаги жамият томонидан танланган ижтимоий-иқтисодий модел ва мавжуд менталитетга (традицияларга) ҳамда улардаги омилларнинг (ички ва ташқи) таъсири қонуниятлари ва даражаси ҳамда бошқа белгиларга қараб фарқланади.
Лекин моделларнинг барчаси қайси мамлакатда бўлишидан қатъий назар ўзларининг иқтисодиётдаги ва глобаллашув шароитларидаги роли ва функцияларини маълум даражада бажаради. Масалан, индустриал мамлакатларда молия бозорининг асосан англо-саксон ва (ёки) континентал моделлари бўйича тузилганини, кўпчилик ривожланаётган мамлакатларда эса гибрид ёки англо-саксон ёки континентал (германча) моделни, мусулмон давлатларида ислом моделини кўриш мумкин. Жумладан, ўтиш иқтисодиётига мансуб давлатларда кўпроқ гибрид моделни кузатиш мумкин, аммо уларнинг инфратузилмаси самарадорлиги бўйича индустриал мамлакатлар моделларига ҳозирча тенглаша олмайди. Бунда айтиш жоизки, бу мамлакатларда молия бозорларининг шаклланиши хусусиятлари кўп жиҳатдан улардаги таъсир этувчи омилларга ва мавжуд ривожланиш шароитларига боғлиқлигини кузатиш мумкин.
Умуман олганда ҳар қандай мамлакатнинг молия бозори модели унда ташкил топган мулкчилик тизими тузилмаси ва таъсир этувчи фундаментал омиллар асосида шаклланган ва ривожланиб боради.
Ҳозирда мавжуд моделларнинг ичида энг ривожланаган, ҳажмли ва мукаммали англо-саксон модели ҳисобланади.
Молия бозори моделларини икки гуруҳга ажратиш мумкин:
1) молиялаштиришнинг қарз усулини (қарз муносабатларини ўзида мужассамлаштирувчи молиявий инструментлар ёрдамида) улуш киритиш усулидан (акциядорлик капиталини ифодаловчи қимматли қоғозлар) устунлиги билан тавсифланувчи модел (бунда йирик институционал инвесторлар устун);
2) молиялаштиришнинг улуш киритиш усулини қарз усулидан устунлиги билан тавсифланувчи модел (бунда акциялар бозори тармоқий тузилмага эга, чакана майда инвесторлар устун).
Молия бозори моделларини назарий жиҳатдан қуйидаги белгилар негизида ажратиш мумкин:
- мамлакат иқтисодиёти моделини тузилиши;
- мамлакат аҳолисининг традицион маънавий бойликлари уклади.
Ҳар иккала белги асосида моделлар тавсифини алоҳида кўриб чиқамиз.
1. Мамлакат иқтисодиёти моделини тузилишига асосланган молия бозори моделлари. Марказлашган (директив) иқтисодиётга ҳос молия бозори модели. Директив иқтисодиёт пул оқимлари ва ҳалқаро капиталлар бозорларига интеграциялашуви нуқтаи-назаридан ёпиқ ҳисобланади. Мисол тариқасида собиқ Совет Иттифоқини келтириш мумкин. Бундай иқтисодиётнинг асосий шиорлари марказлаштиришга қаратилган бўлиб қуйидагиларни англатади: “молиявий барқарорлаштириш”, “пул ресурсларини конвертациялаш”, “спекуляцияни йўқ қилиш”, “инқирозга юз тутган тармоқларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш”, “пул оқимларини оптималлаштириш”, “ягона партиянинг ҳукмронлиги ва йўлбошчилиги”. Булардан асосий мақсад – давлатга тегишли “бўйруқбозлик директив чўққиларни” кучайтиришдан иборат. Натижада, марказлашган иқтисодиётда давлат мулки, марказлашган тарзда ҳўжалик қарорларини қабул қилиш, монобанк тизими ҳукмрон бўлади.
Фундаменталистик (диний) иқтисодиётга хос молия бозори модели. Бундай иқтисодиётнинг ёрқин намоёндаси Эрон Ислом Давлати ҳисобланади (шу туфайли у ҳақда гап юритамиз). Бу давлат Ислом дини идеологиясига асосланган ривожланишнинг алоҳида миллий йўлига қаратилган бўлиб, жаҳон бозори ва индустриал мамлакатлардан ажралган ҳолда молия бозори моделини шакллантирган ва ривожлантириб келмоқда. Унинг иқтисодиёти ёпиқ ҳисобланади. Бундай иқтисодиётнинг молия соҳасида бюджет ва Марказий банкнинг роли гипертрофирлашган, устувор тармоқларни дотацион кредитлаш ва бюджет томонидан молиялаштириш ҳукмронлик қилади, фоиз ставкларини субсидиялаш, кредит ресурсларини марказлашган тарзда тақсимлаш, муаммоли активлар ва инфляцияни ўсиши каби ҳолатлар ҳукмронлик қилади.
Натижада молия бозори банк кредитлари томонидан эзилиб сиқиб чиқарилган, унда майда чакана инвесторлар йўқ. Умуман олганда молия бозори инфратузилмаси ривожланмаган, ҳудудий секторларга бўлинган, капитализация даражаси паст, рисклар даражаси баланд, молия-банк тизими паст даражада ривожланган. Диний эътиқод ва ёпиқ иқтисод бўлганлиги сабабли облигация, валюта ва деривативлар бозорлари йўқ. Акциялар бозорида асосан ҳукумат агенлари ҳисобланган институционал инвесторлар ёки давлат банклари фаолият юритади.
Либерал иқтисодиётга хос молия бозори модели. Маълумки, либерал иқтисодиёт ижтимоий ва иқтисодий ҳаётга давлатнинг чекланган аралашуви, бозор муносабатлари соҳасини кенглиги, давлат мулкини қисқариши, бозорларни рақобат учун очиқлиги, бозор фаолиятига турли чеклашларни камлиги, нарх-наво ва фоиз ставкалари устидан административ назоратни кучсизлиги, божхона божларини пастлиги, марказлашган дотациялаш соҳаси ва субсидияланадиган кредитларни қисқариши ва ҳ.к. билан характерланади.
Либерал иқтисодиёт молия бозорининг турли моделларида мавжуд (англо-саксон, германо-француз, япон, швед, фин, испан ва ҳ.к.) бўлиб, уларда давлатнинг роли, мулкчилик тизими тузилмаси, реал секторни молиялаштириш ва ҳоказолар фарқланади. Бундай шароитларда индустриал мамлакатларнинг молия бозорлари очиқлиги, юқори даражада ривожланганлиги, глобаллиги билан характерланади. Ривожланаётган мамлакатларнинг молия бозорлари эса ривожланишнинг тез суръатларига эришган бўлсаларда, ривожланган мамлакатларнинг бозорларига очиқлиги ва глобаллиги бўйича нисбатан пастроқ поғонада турадилар. Бунга сабаб, ривожланаётган мамлакатларнинг юқорида кўрсатилган ривожланиши хусусиятлари ва шароитларидир.
Кўп укладли иқтисодиётга хос молия бозори модели. Ҳар қандай мамлакат иқтисодиётида юқорида келтирилган моделларнинг элементлари (унсурлари) мавжуд бўлиб, улар молия бозорининг роли ва функцияларини маълум даражада чеклаши ёки кенгайтириши мумкин. Масала шундаки, қандай модел қайси мамлакатда устуворлик қилади.
Иқтисодиётнинг кўп укладлилиги айниқса ўтиш иқтисодиётига мансуб мамлакатларда (масалан, Марказий ва Шарқий Европа ва МДҲ мамлакатларида, Монголия, Хитой ва жумладан Ўзбекистонда) намоён бўлган. Бу мамлакатларнинг иқтисодиётлари ва молия бозорлари моделларини ўтиш даври шароитларида бир хил бўлиши мумкин эмаслиги аниқ. Иқтисодий моделлари эклектикдир. Бунга сабаб, уларда ўтиш даври билан боғлиқ кўп муаммолар ҳанузгача мавжудлиги. Масалан, мулкчилик тузилмасини шаклланиши, сиёсий ва идеологик ўзгаришларни ниҳоясига етмаганлиги, ички бозорни очилишида ташқи рақобатнинг кучлилиги, бозорни юқори ваколатлилиги ва ҳ.к. Унда доминантлар кам намоён бўлган, протекционизм ва давлатнинг роли кучли, директивлиликдан очиқ бозор иқтисодиётига ўтиш жараёни циклик (даврий) характерга эга. Бу жараёнда фундаменталистик ва шовинистик ғояларга оғишлар, алоҳида миллий тус берилган ривожланиш йўлини тарғибот қилиш, алоҳидалик каби рисклар ва ҳолатлар мавжуд бўлади. Иқтисодиётнинг кўп укладлилиги молия бозорига кескин таъсир кўрсатади.
Ривожланаётган ва ўтиш иқтисодиётига мансуб мамлакатларга хос молия бозорининг гибрид (аралаш тузилмали) моделлари. Бундай моделларда асосан кўп укладли иқтисодиётга хос муаммолар мавжуд бўлади. Иқтисодчилар бу муаммоларни пайдо бўлишини ушбу мамлакатларда турлича олиб борилаётган иқтисодий ислоҳатлар натижалари ва уларга таъсир этувчи кўпгина омиллар билан боғлайдилар. Муаммоларнинг ичида сезиларлиси – акциядорлик капиталида мулкчилик тузилмасини шаклланиши жараёни ҳисобланади. Бу жараёнда акцияларнинг катта пакети асосан давлат, ҳорижий стратегик инвесторлар, компания меҳнат жамоаси, аффилиор шахслари ва администрациясида мужассамлашиб қолади. Натижада компаниянинг корпоратив бошқарув механизми, инвестицион ва эмиссион сиёсатлари самарасизлашади, молия бозорида эса кўпроқ молиялаштиришнинг қарз усулини улуш киритиш усулидан устунлиги устувор характерга эга бўлади, акциялар бозори суст ривожланади.
Марказий ва Шарқий Европа мамлакатлининг кўпчилигида молия бозори континентал моделга мослашган бўлиб, уларда асосан банклар катта рол ўйнайди. Бошқаларида эса англосаксон ва континентал моделларнинг элементлари аралаш мавжуд.
Молия бозорининг аралаш моделини 55дан ортиқ мамлакатда кузатиш мумкин: Исроил, Иордания, Хитой, Корея, Ливан, Оман, Тайвань, Намибия, Болгария, Венгрия, Латвия, Литва, Польша, Словакия, Словения, Туркия, Хорватия, Чехия, Эстония, собиқ Югославия давлатлари, Боливия, Кайман Ороллари, Уругвай, Чили, Озарбайжон, Арманистон, Беларусия, Украина, Қозоғистон, Ўзбекистон кабилар. Ҳорижий банкларнинг шўъба компаниялари иштирок этувчи аралаш брокерлик бозорларга 12 мамлакатни киритиш мумкин: Ҳиндистон, Покистон, Таиланд, Филиппин, ЖАР, Греция, Руминия, Аргентина, Бразилия, Венесуэла, Мексика, Перу.
Ҳорижий банкларнинг шўъба компаниялари иштирок этмайдиган аралаш брокерлик бозорларга 15 мамлакатни киритиш мумкин: Қувайт, Бахрайн, Малайзия, Монголия, Шри-Ланка, Ботсвана, Гана, Кипр, Македония, Бермуд Ороллари, Колумбия, Сальвадор, Эквадор, Ямайка.
2. Мамлакат аҳолисининг традициялари ва маънавий бойликларига асосланган молия бозори моделлари. Англо-саксон традицияларига асосланган молия бозори моделлари. Англо-саксон традицияларида (ёки “протестан капитализми” традицияларида) тарбияланган молия бозори қатнашчилари рисклар ва ҳатти-ҳаракатларга нисбатан прагматик, иқтисодий индивидуализм, давлатга ва йирик компанияларга нисбатан камроқ назоратли бўладилар.
АҚШ ва Буюк британия молия бозорлари қатнашчилари эса Германия ва Япониядагилардан фарқли консервативлик даражаси камроқ ва рискларга кўпроқ мойил. Буларнинг барчаси англо-саксон модели асосидаги молия бозорларини либераллигини, очиқлигини, фаоллигини, аммо кризисларга таъсирчанлигини белгилайди.
2.2. Молия бозорининг ислом модели
Ислом традициясига асосланган молия бозори модели. Бу традиция ислом молияси шаклида намоён бўлади. Унда молия бозори қатнашчилари томонидан Ислом дини кўрсатмаларига ва “ҳаром” тушунчасига риоя қилинади. Исломий молия институтлари олдиндан белгиланган фоиз даромад олишлари ва спекулятив операциялар бажаришлари мумкин эмас, улар фақат улушлар ва ижара асосида иштирок этишлари, мулкни насияга сотиб олиш ва сотиши мумкин. Пул ресурсларини жалб қилиш учун депозитлар ўрнига акциялар, инвестиция фондлари, фоиз тўловлари олдиндан белгиланмаган жамғарма ва инвестиция счетлари (банклар билан шериклик асосида), фоизли облигациялар ўрнига дисконли облигациялар қўлланилади (дисконтани устама ҳақ сифатида белгилаб). Натижада Покистон, Бахрайн, Қувайт, Индонезия, Эрон, Малайзия молия бозорларида облигациялар (фоизлиси “рибо”, яъни “ҳаром” ҳисобланади) ва деривативлар (қиморга ўхшаганлиги учун) сегментлари мавжуд эмас. Покистонда устамали (муҳроб) давлат облигациялари маҳсус инвестиция фондлари улушларига конвертациялантирилади ва ушбу фондлар орқали лойиҳавий молиялаштиришга асосланиб ҳукумат молиялаштирилади. Ҳалқаро статистикада қарз муносабатларини мужассамлаштирувчи қоғозлар бўйича ислом мамлакатлари келтирилмайди.
Кўпинча бозор инструменти бўлмаган “улушли иштирок қоғозлари” (participation paper), “шериклик қоғозлари” (partnership paper) чиқарилиб, улар бўйича инвесторлар маблағларини конкрет лойиҳаларга (уй-жой, йўллар, касалхоналар ва шу кабиларга асосланган) марказий ва маҳаллий хокимиятлар билан биргаликда “Биргаликда молиялаштириш” (“Биргаликда иштирок этиш”) асосида йўналтирадилар. Бу эса Ислом дини томонидан маъқулланади ва молиялаштиришнинг “Ислом” шакли дейилади.
Молия бозорини исломийлаштириш уни соддалашувига, банкларнинг ролини ошишига, йирик оилавий инвесторларни кўпайишига, депрессив ҳолатга тушишига, кўп сонли чакана ва йирик ҳорижий инвесторларнинг, деривативлар ва фоизли облигациялар сегментларини йўқлигига олиб келди.


2.3. Молия бозорининг англо-саксон модели
Молия тизимининг иккинчи модели "Anglo-саксон "ёки" фонд биржаси " дир. Бу model капитал бозори муассасасининг молия тизимидаги аҳамияти юқорилиги билан ажралиб туради, банк муассасасининг роли эса камроқ аҳамиятга эга.
Anglo-саксон модели қуйидаги асосий хусусиятларга ега:
1. Ҳукмронлик мамлакатлари. Фонд бозорининг Anglo-саксон модели Ақш, Буюк Британия, Канада ва Австралия учун хосдир.
2. Инвестиция манбаи. Иқтисодиётнинг реал секторига инвестицияларнинг асосий манбаи фонд бозори ҳисобланади.
3. Фонд бозори инструментлари. Ушбу model бозорда кўплаб молиявий воситалар билан ажралиб туради, аммо облигациялар алоҳида аҳамиятга ега. Ҳатто банк кредити ҳам кўпинча облигациялар шаклида берилади.
4. Фонд бозори институтлари. У кўплаб ихтисослашган молиявий ташкилотлар, масалан, хедж фондлари, рейтинг агентликлари (Standard анд Пооръс, Моодйъс, Fitch) билан ажралиб туради. Банклар орасида катта улушни ихтисослашган банклар, масалан, инвестиция, ипотека ва бошқалар егаллайди.
5. Мулкчилик тузилиши. Англия-саксон иқтисодий модели таркалган корпоратив мулкчилик структураси билан характерланади. Жуда тез-тез, ҳеч ким Amerika ёки Британия компаниялари назорат улушини егалик. Катта озчилик акциядорлари орасида кўплаб институционал инвесторлар мавжуд бўлиб, улар охир-оқибатда кичик инвесторлар-шахсларнинг манфаатини ифодалайди.
6. Бозорнинг очиқлик даражаси. Ушбу model бозор очиқлигининг юқори даражаси билан ажралиб туради. Бу нисбатан кичик компаниялар биржага кириши мумкинлигида намоён бўлади. Шу билан бирга, листингга кириш учун улар ўз фаолияти ҳақидаги маълумотларни автоматик равишда ошкор қиладилар ва рейтинг агентликлари ўзларининг кредитга лаёқатлилигини ва инвестицион жозибадорлигини баҳолайдилар. Бундай тизим инновацион молиявий воситаларни жорий етишнинг ички шарт-шароитларини яратади. Қимматли қоғозлар бозори катта ва ликвидли бўлиб бормоқда, лекин шу билан бирга у реал иқтисодиётдан тобора бегоналашиб бормоқда.
Таянч сўз ва иборалар
Молия бозори, пул бозори, инвестиция бозори, суғурта бозори, валюта бозори, ссуда капитали, молиявий инструментлар.


Ўз-ўзини текшириш учун саволлар
1. Молия бозорининг моҳияти
2. Молия бозори таркибий қисмлари
3. Молия бозори моделлари
4. Молия бозорининг иқтисодиётдаги роли нималардан иборат?
5. Пул бозори нима? Пул бозори ўзида нималарни акс эттиради?
6. Капитал бозори нима? Ушбу бозор бошқаларидан нимаси билан фарқ қилади?
7. Бозорнинг ислом модели вужудга келишининг сабаблари нимада? Ушбу моделнинг ўзига хос хусусиятларини сўзланг.
8. Жаҳон молия бозорларининг ривожланиш тенденциялари нималарда намоён бўлмоқда?



Download 1.46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling