I боб. Молия бозорининг назарий асослари молия бозорининг иқтисодий моҳияти


Download 1.46 Mb.
bet80/92
Sana23.04.2023
Hajmi1.46 Mb.
#1387714
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   92
Bog'liq
Moliya Bozori

Трансфер-агентнинг фаолияти деганда, қимматли қоғозларга бўлган хуқуқларни хисобга олиш тизимига тааллуқли хужжатларни қабул қилиш, қайта ишлаш ва ўтказиш бўйича хизматлар курсатиш тушунилади.
Қимматли қоғозлар бозорининг трансфер агент фаолиятини амалга оширувчи профессионал катнашчиси трансфер-агент деб номланади. Трансфер-агент инвестиция воситачисининг ва қимматли қоғозлар савдоси ташкилотчисининг профессионал фаолиятини амалга оширишга ҳақли эмас. Эмитент билан ўзаро муносабатда трансфер-агент қуйидагиларни амалга оширади:
- эмитент билан тузилган шартномага мувофиқ белгиланган муддатда реестр шакллантириш учун марказий регистраторга суров юбориш;
- марказий регистратордан қонун хужжатларида белгиланган тартибда қимматли қоғозлар эгалари реестрини қабул қилиш;
- қонун хужжатларида белгиланган тартибда эмитентга қимматли қоғозлар реестрини етказиш ва бериш.
Трансфер-агент эмитентга марказий регистратордан олинган қимматли қоғозлар эгалари реестри ва бошқа маълумотларни ўз вақтида етказиб бериш ва уларнинг сақланиши юзасидан жавобгар хисобланади.
Клиринг – бу товарлар, қимматли қоғозлар, хизматлар учун ўзаро мажбурият ва талабларни, яъни бир-бирига берадиган пулларни ҳисобга олиш билан нақд пулсиз ҳисоб-китоб қилиш тизимидир. Бошқача қилиб айтганда қимматли қоғозлар юзасидан ўзаро мажбуриятларни белгилаш, аниқлаш ва ҳисобга доир фаолият клиринг деб аталади. Бу фаолият:

  • битимга доир ахборотни тўплаш;

  • уларни таққослаш;

  • қимматли қоғозларга доир фуқаровий-ҳуқуқий битимларни ижро этиш учун бухгалтерия ҳужжатларини тайёрлаш операцияларини назарда тутади.

Қимматли қоғозларга доир битимлар бўйича иштирокчиларига бу ҳақида ахборот ўзаро таққосланади ва шу асосида харидор сотувчига келишилган суммани ўтказади, сотувчи эса сотилган қимматли қоғозларни харидорга топширади. Ушбу жараённинг турли ва белгиланган муддатда бажарилиши клиринг палатаси амалга оширади. Клиринг банклараро ва халқаро валюта клирингларига бўлинади. Банклараро клирингда банклар ўртасида ҳисоб-китоблар ўзаро пул ҳисоб-китобларда чек ва вексел клиринглари қўлланилади. Халқаро валюта клиринги алмаштириладиган товарлар рўйхати, уларнинг нархи ва етказиб бериш муддатлари белгиланган халқаро тўлов шартномалари асосида амалга оширилади.
Қимматли қоғозларга доир битимлар бўйича ҳисоб-китоб-клиринг операцияларини амалга оширувчи қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари ҳисоб-китоб-клиринг палатаси (ташкилоти) деб аталади. Қимматли қоғозларга доир операциялар юзасидан ҳисоб-китоб олиб борилиши муносабати билан клирингни амалга оширувчи ташкилотлар ўзаро мажбуриятларни аниқлаш чоғида тайёрлаб қўйилган қимматли қоғозлар, пул маблағлари ва бухгалтерия ҳужжатларини ижрога қабул қилиб олаётганларида қимматли қоғозлар бозорининг қайси қатнашчиси учун ҳисоб-китоб ишлари амалга оширилаётган бўлса, шу қатнашчи билан тузган ўз шартномаларига асосланадилар.
Ҳисоб-клиринг палаталарининг (ташкилотларининг) мижозлари маблағларига хисоб-клиринг палаталарининг (ташкилотларининг) мажбуиятлари юзасидан бўйича ундирув қаратилиши мумкин эмас.
Қимматли қоғозлар савдосининг ташкилотчилари риоя этилиши шарт бўлган қимматли қоғозлар савдосини ташкил қилиш қоидаларини тасдиқлайди. Қимматли қоғозлар савдосининг ташкилотчилари ўз фаолиятини тегишли лицензия асосида амалга оширади. Қимматли қоғозлар савдосининг ташкилотчилари сотувчидан сотувга қўйилаётган қимматли қоғозларни олдиндан баҳолаш ўтказилишини талаб қилишга, агар бундай талаб қонун ҳужжатларида белгиланмаган бўлса, шунингдек қимматли қоғозларни уларнинг номинал қийматидан паст нархда реализация қилишга тақиқ белгилашга ҳақли эмас. Қимматли қоғозлар бўйича биржадан ташқари савдолар ташкилотчисининг фаолияти деганда, инвесторларга воситачиларни ёлламасдан туриб савдоларда қатнашиш имкониятини берувчи аризалар қабул қилиш пунктлари, махсус компьютер савдо тизимларидан фойдаланишнинг белгиланган қоидалари бўйича қимматли қоғозлар савдосини ташкил қилиш фаолияти тушунилади.
Биржадан ташқари савдолар ташкил килиш, шунингдек биржадан ташқари листинглар қоидалари қимматли қоғозларнинг биржадан ташқари савдоси ташкилотчиси томонидан қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш буйича ваколатли давлат органи билан келишган ҳолда белгиланади.
Дилер – бу савдо-сотиқ воситачилигини амалга оширувчи юридик ёки жисмоний шахс бўлиб, ҳар қандай маҳсулотни ўз маблағлари билан ва ўз номидан ишлаб чиқарувчидан улгуржи нархда сотиб олиб, кейинчалик чакана ёки кичик партияларда охирги истеъмолчиларга сотади. Бундан ташқари дилер қимматли қоғозлар ёки валюта бозорининг иштирокчиси бўлиб, ўз номидан савдо битимларини тузади.
Брокер (инглиз тилидан broker – брокер, брокер, воситачиси) – сотувчи ва харидор ўртасида, суғурталанувчи билан суғурталовчи (суғурта брокери) ўртасидаги воситачилик вазифаларини бажарувчи юридик ёки жисмоний шахс. Брокер комиссион шаклда ҳақ олади. Қимматли қоғозлар бозорида брокер – қимматли қоғозлар бозоридаги профессионал иштирокчи бўлиб мижознинг номидан ва унинг ҳисобидан ёки ўз номидан ва мижоз билан пулли шартномалар асосида мижознинг ҳисобидан қимматли қоғозлар билан операцияларни амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлган савдо вакили, юридик шахс. Брокерлик хизматлари мижозлар номидан қимматли қоғозларни сотиб олиш ёки сотишни ўз ичига олади. Бундай хизматларни тақдим этиш учун бозор иштирокчиси воситачилик фаолиятини амалга ошириш учун лицензияга эга бўлиши керак. Бундан ташқари, брокер ўз мижозига у ёки бу қимматли қоғоз сотиб олиш бўйича маслаҳат бериши ва тавсиялар бериши мумкин.
Бунинг учун брокерлар активларнинг нарх-наволарини аниқлаш ва прогноз қилиш учун бозорни (қимматли қоғозлар, товар бозори, валюта бозори) таҳлил қилади. Биржа листингига кирувчи кимматли қоғозларнинг доимий котировкасини ва уларнинг фонд биржасидаги ликвидлигини таъминлаш учун маркет-мейкерлар ташкилоти фаолият кўрсатади. Расмий дилерлар биржа томонидан кимматли когозлар бозорининг профессионал иштирокчилари сафидан тайинланади.
Расмий дилер мақомини олиш учун инвестиция муассасаси муайян талабларга жавоб бериши, чунончи: қимматли қоғозлар билан операцияларни амалга ошириш учун лицензияга, қимматли қоғозлар бозорида камида бир йил иш тажрибасига эга бўлиши; расмий дилернинг биржа залида иш юритувчи ходимлари “Тошкент” РФБнинг автоматлаштирилган иш ўринларида махсус ўқитилиши ва биржа Малака комиссиясининг шаходатномасига эга бўлиши лозим.
Расмий дилер листинг корхоналарининг қимматли коғозлари билан операцияларни амалга ошириш учун ўз активларига эга бўлиши керак. Унинг энг кам миқдори биржанинг бошқаруви томонидан белгиланади. Листинг майдончасида операциялар ўтказиш учун расмий дилер қимматли қоғозлар билан операцияларни амалга оширишга рухсат этиш хақидаги гувоҳнома асосида биржанинг тегишли рўйхатга олиш рақамини олади. Бу рақам у берилган кундан бошлаб то тақвим йили тугагунга қадар амал килади.
Қимматли қогозларни ликвидлилик, бозор фаоллиги, эмитентнинг барқарор молиявий-хўжалик аҳволи билан тавсифланувчи қимматли қогозлар тоифасига киритиш қимматли қоғозлар листинги, деб номланади. Ўз навбатида листинг корхонаси деб қимматли қоғозлари листинг тадбиридан ўтган, листинг талабларини қондирадиган ва биржа расмий рўйхатига листинг тоифаси бўйича киритилган корхоналарга айтилади.
Қимматли қоғозлар листинги тадбири қимматли қоғозларни биржа савдоларига киритилиши тадбирлари ичида муҳим ўрин тутади. Қимматли қоғозлар биржа расмий рўйхатига листинг корхоналари тоифаси бўйича киритиш учун эмитент ёки у ваколат берган воситачи Листинг комиссиясига листинг тўғрисида белгиланган шакл буйича ариза беради. Доимий фаолият кўрсатувчи Листинг комиссияси листинг корхоналарининг қимматли қоғозларини танлаб олиш ва листингга киритиш учун махсус ташкил этилган.
Ариза бирламчи листингга ҳам, шунингдек, қўшимча эмиссия листингига ҳам берилиши мумкин. Бирламчи листинг ҳақидаги аризага эмитент биржа томонидан тасдиқланган рўйхатга мувофиқ ҳужжатлар ва ахборотларни илова қилиши зарур. Биржа расмий рўйхатига киритилган листинг корхоналарининг қимматли қоғозлари А, В, С ва D гуруҳларига бўлинади.
Қимматли қоғозлар листинги ва унга илова қилинадиган ҳужжатлар биржанинг Листинг комиссияси томонидан 30 тақвим кунида кўриб чиқилади. Комиссия биржанинг ходимларидан таркиб топган бўлиб, унга Бошқарув аъзолари сафидан сайланган раис етакчилик қилади. Листинг комиссияси эмитентнинг молиявий аҳволини экспертиза қилади ва қимматли қоғозларни у ёки бу тоифа бўйича биржа расмий рўйхатига киритиш мумкинлиги ҳақида хулоса чиқаради.



Download 1.46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling