I боб. Молия бозорининг назарий асослари молия бозорининг иқтисодий моҳияти


Фонд биржа савдолари иштирокчилари


Download 1.46 Mb.
bet79/92
Sana23.04.2023
Hajmi1.46 Mb.
#1387714
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   92
Bog'liq
Moliya Bozori

18.3. Фонд биржа савдолари иштирокчилари
Инвестиция воситачиси, инвестиция маслаҳатчиси, инвестиция фонди, инвестиция активларини ишончли бошқарувчи, транфер-агент, қимматли қоғозларнинг биржадан ташқари савдоси ташкилотчиси, дилерлар, маркет-мейкерлар ва брокерлар.
Жисмоний шахслар қимматли қоғозлар бозорида инвестиция маслаҳатчиси ва инвестиция воситачиси сифатида фаолият кўрсатиши мумкин. Бунинг учун улар маҳаллий ҳокимият идораларида тадбиркор сифатида рўйхатга олиниши ҳамда фонд бозорини тартибга солувчи идора томонидан бериладиган малака шаҳодатномасига (лицензияга) эга бўлиши лозим. Малака шаҳодатномаси 3 йил муддатга берилади.
Қимматли қоғозлар бозорида маслаҳат бериш фаолияти билан шуғулланувчи инвестиция институти инвестиция маслаҳатчиси деб аталади. Юридик ва жисмоний шахс инвестиция маслаҳатчиси бўлиши мумкин. Улар қуйидаги фаолият турларини бажарадилар:

  • қимматли қоғозлар бозорини ва унинг иштирокчиларини таҳлил қилиш ва истиқболини аниқлаш;

  • молиявий воситаларни (молиявий мажбуриятларни) экспертиза қилиш;

  • қимматли қоғозлар чиқариш, уларни жойлаштириш ва муоамлага киритиш;

  • мутахассисларни қайта тайёрлаш;

  • юридик ва жисмоний шахслар инвестиция системасини амалга ошириш;

  • ҳуқуқий масалалар бўйича маслаҳатлар бериш;

  • қимматли қоғозларнинг фонд биржаси савдоларига киритилишини ташкил этиш ва амалга ошириш;

  • қимматли қоғозлар билан боғлиқ амалларни бажариш бўйича услубий ва меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва тайёрлаш;

  • қимматли қоғозларнинг сифат кўрсаткичларини (рейтингини) аниқлаш ва самарадорлигини ҳисоблаш;

  • қимматли қоғозлар тўпламини (портфелини) аниқлаш ва уни юритилишини умумий стратегиясини ишлаб чиқариш, тўпламини бошқариш бўйича маслаҳат бериш;

  • ахборот хизматини кўрсатиш;

  • хусусийлаштириш бўйича ҳужжатлар тайёрлаш;

  • хусусийлаштирилган корхоналар мулкини баҳолаш;

  • акционерлик жамиятларининг таъсис ва ички меъёрий ҳужжатларини тайёрлаш;

  • олди-соди ва траст бўйича бошқариш шартномаларининг лойиҳаларини ишлаб бериш ва ҳ.к.

Инвестиция маслаҳатчилари пудрат ишларини бажариш ёки илмий-техникавий маҳсулот яратиш учун тузилган шартномалар асосида хизмат кўрсатадилар. Инвестиция маслаҳатчисининг капитали давлат меъёрий ҳужжатлари томонидан белгиланган миқдорда кам бўлмаслиги лозим. Бу капиталнинг суммасини аниқлашда юқорида келтирилган брокерлик идорасининг капиталини ҳисоблаш усули қўлланилади. Инвестиция маслаҳатчиси ўз фаолиятини бошқа турдаги фаолиятлар билан бирга қўшиб олиб бора олмайди.
Инвестиция муассасаларининг асосий ходимлари мажбурий равишда шаҳодатлашдан (аттестация) ўтишлари лозим ва етарли даражадаги ўз маблағларига эга бўлиши лозим.
Миллий иқтисодиётнинг барқарор ўсиш суръатларини таъминлашнинг зарурий шарт-шароитларидан бири ривожланган молиявий воситачилик тизимининг мавжудлиги ҳисобланади. Молиявий воситачилик тизимининг энг самарали иштирокчиларидан бири бўлиб инвестиция фондлари хизмат қилади. Инвестиция фондининг вазифаси шундаки, у аҳолининг вақтинчалик бўш турган маблағларини жалб қилиб, бу маблағларни иқтисодиётнинг ривожланган секторларига инвестиция қилади. Инвестиция фондлари инвестиция стратегияси ва объектига, инвесторлар танловига кўра, шунингдек, турли мамлакатлар қонуний-меъёрий ҳужжатларидаги фарқлар ҳисобига турлича ўзига хос хусусиятларга эга бўлади49. Инвесторлар учун ўз қўйилмаларининг афзалликларини ва таваккалчилик даражасини кўрсатиш мақсадида инвестиция фондларини турли хусусиятлар бўйича таснифлаш муҳим ҳисобланади. Шунингдек, инвестиция фондларини таснифлаш инвесторлар ҳуқуқлари ва хатарли қўйилмалар, даромадлилик, инвестиция фаолиятининг мақсади юзасидан тажрибасиз инвесторлар учун шаффофликни оширади.
Инвесторларнинг пул маблағларини ва қўйилмаларини инвестиция активларига жалб қилиш мақсадида акциялар чиқарадиган юридик шахс – акциядорлик жамияти инвестиция фондидир. Инвестиция фонди юридик шахснинг бошқа ташкилий-ҳуқуқий шаклларига ўзгартирилишга ҳақли эмас. Инвестиция фондини қўшиб юбориш, қўшиб олиш, бўлиш, ажратиб чиқариш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади. Қимматли қоғозлар бозоридаги профессионал фаолиятни амалга ошириш учун инвестиция фондига берилган лицензиянинг амал қилишини тугатиш ёки уни бекор қилиш инвестиция фондининг белгиланган тартибда тугатилишига олиб келади. Инвестиция фонди қуйидаги ҳуқуқларга эга эмас:
– корпоратив ва инфратузилма облигацияларини, шунингдек имтиёзли акцияларни чиқариш;
– фонд соф активларининг 10 фоизидан ортиғини бир эмитентнинг қимматли қоғозларига ёки масъулияти чекланган жамиятнинг улушига инвестициялаш;
– тўланиши лозим бўлган қарзнинг жами ҳажми кредит ва (ёки) қарз битими имзоланадиган санадаги ҳолатга кўра инвестиция фонди соф активлари қийматининг 15 фоизидан ошиб кетган тақдирда кредит ва (ёки) қарз маблағларини жалб этиш. Кредит ва (ёки) қарз муддати уч ойдан ошиб кетмаслиги керак;
– кафил бўлиш, мол-мулкни ёки мулкий ҳуқуқларни гаровга қўйиш;
– ташкилий-ҳуқуқий шакли ўз иштирокчиларининг қўшимча жавобгарлигини назарда тутадиган юридик шахсларнинг қимматли қоғозларига инвестицияларни амалга ошириш;
– инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси, аудиторлик ташкилотлари томонидан чиқарилган қимматли қоғозларга инвестицияларни амалга ошириш;
– бошқа инвестиция фондларининг акцияларини олиш ва уларга эга бўлиш;
– умумий суммаси фонд соф активларининг 10 фоизидан ортиқ инвестицияларни амалга ошириш, бундан қимматли қоғозларга қўйиш мустасно. Инвестиция активларини ишончли бошқарувчининг фаолияти Юридик шахснинг – ишончли бошқарувчининг ўзига эгалик қилиш учун топширилган ва бошқа шахсга тегишли бўлган: қимматли қоғозларни, шу жумладан инвестиция активларини бошқариш жараёнида олинадиган қимматли қоғозларни; қимматли қоғозларга инвестиция қилиш учун мўлжалланган ва инвестиция активларини бошқариш жараёнида олинадиган пул маблағларини шу шахснинг ёки у кўрсатган шахснинг манфаатларини кўзлаб, ўз номидан ишончли бошқарувни белгиланган муддат мобайнида амалга ошириши инвестиция активларини бошқариш бўйича фаолиятдир.
Қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқларни ҳисобга олиш тизимига тааллуқли ҳужжатларнинг қабул қилиниши, уларга ишлов берилиши ва уларнинг ўтказилиши бўйича хизматлар кўрсатувчи юридик шахс трансфер-агентдир. Эмитент, шунингдек, қимматли қоғозларга доир битимлар тузувчи шахслар трансфер-агентнинг мижозларидир. Трансфер-агент эмитентга акциядорларнинг умумий йиғилишини ташкил этиш ва ўтказиш юзасидан хизматлар кўрсатишга ҳақлидир. 

Download 1.46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling