Коронавируснинг кенг тарқалиши Ўзбекистоннинг хамкор давлатлар билан иқтисодий алоқаларининг қисқаришига ѐки тўхтаб қолишига ва охир оқибатида унинг иқтисодиѐтига салбий таъсирини кўрсатади. Бу биринчи навбатда кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларининг фаолиятига, туристик бизнесга, қолаверса, аҳоли бандлигига салбий таъсир кўрсатади. Масалан, фақатгина 2019 йилда республикамиз бўйлаб 61,9 минг хитойлик туристлар саѐҳат этишган. Бугунги кунда мамлакатлар ўртасида туристик хизматларнинг тўхталиши мамлакатимиздаги мехмонхоналар, овқатланиш шахобчалари, транспорт ва бошқа соҳалар даромадининг камайишига олиб келади. 1. Коронавирус пандемиясининг тадбиркорлик фаолиятига таъсири Мамлакатимиз Хитойдан машина, технологиялар, саноат ва истеъмол товарлари ва химия махсулотларини импорт қилади. Хитойга эса газ, электр узаткичлар, нефт махсулотлари, текстил, хизматлар кабиларни экспорт қилди. 2019 йилда Ўзбекистонда хитой капитали иштирокида 531 та янги корхоналар очилган бўлиб бугунги кунда уларнинг сони 1652 тага етди. Ўзбекистон сезиларли ҳажмдаги хом-ашѐ, қишлоқ хўжалиги ва текстиль махсулотларини Россия, Қозоғистон, Қирғизистон каби давлатларга экспорт қилади ва бошқа зарур товар - махсулотларни ушбу ва бошқа давлатлардан импорт қилади. 2. Коронавирус пандемиясининг тадбиркорлик фаолиятига нисбатан салбий таъсирини юмшатишга қаратилган тадбирлар Ўзбекистонда коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг учта махсус Фармони қабул қилинди: 1. 2020 йил 19 мартда - Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиѐт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисидаги ПФ-5969-сон Фармон; 2. 2020 йил 3 апрелда -Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора- тадбирлар тўғрисидаги ПФ-5978-сон Фармон.
Do'stlaringiz bilan baham: |