И ф. д., проф. Т. И бобакулови Маъруза саволлари


Коронавирус пандемиясининг тадбиркорлик фаолиятига таъсири


Download 36.82 Kb.
bet2/9
Sana25.04.2023
Hajmi36.82 Kb.
#1399099
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Lecture-8 (1)

1. Коронавирус пандемиясининг тадбиркорлик фаолиятига таъсири

90 та мамлакат тўлиқ ёки қисман ўз чегараларини ёпди.

44 та давлат ХХР, Корея Республикаси, Эрон, Евроиттифоқ мамлакатлари сайѐҳлари учун чегараларни ёпди.

56 та мамлакат тўлиқ ёки қисман халқаро рейсларни тўхтатди.

2020 йилнинг 27 апрелида Ўзбекистонга келувчи сайѐҳлар бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, расмий тартибга киритилди. 16 мартда давлат чегараларидан ўтиш тақиқланди ҳамда Бички туризмни ташкил қилишга доир чораларни тўхтатиш тавсия этилди. 17 мартдан эътиборан туристик компаниялар, жамоатчилик ташкилотлари ва йирик саноат корхоналарига мамлакатда коронавирус билан боғлиқ вазият барқарорлашгунга қадар ички туризм тадбирларини тўхтатиш тавсия қилинди. 20 мартда халқаро йўналишлар бўйича автобус, автомобиль, темир йўллари ҳамда ҳаво транспортида йўловчи ташиш тўхтатилди. 27 мартда вилоятлараро транспортда ҳаракати тўлиқ тўхтади. Чекловлар 2020 йилнинг 10 майига қадар узайтирилди [3].

1. Коронавирус пандемиясининг тадбиркорлик фаолиятига таъсири

Молия бозоридаги маълумотларни профессионал иштирокчиларга етказиб берувчи таниқли Bloomberg нашри баҳоларига кўра, дунѐ бўйича пандемия сабабли кўрилган зарарлари миқдори ҳозирнинг ўзида 5 трлн. АҚШ долларга етди. Жаҳон савдо ташкилотининг маълумотларига бўйича дунѐнинг савдо ҳажми жорий йилда 30 фоизга қисқаради. АҚШнинг Федерал захира тизимининг маълум қилишича, мамлакатда саноат ишлаб чиқариши март ойида 5,4 %га тушиб кетган, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 5,5 фоизга пасайган, бу 1946 йил январдан кейинги энг кучли пасайиш бўлган. Энг кўп зарар кўрган соҳалар авиаташишлар, маданият, кўнгилочар ва дам олиш, спорт, туризм, меҳмонхона бизнеси, умумий овқатланиш, қўшимча таълим бериш тизими, кўргазма ва конференциялар, маиший хизмат.

1. Коронавирус пандемиясининг тадбиркорлик фаолиятига таъсири

Карантиннинг узоқ давом этадиган бўлса, хизмат кўрсатиш соҳасидаги кичик бизнеснинг 30 фоиз қисмигина қайта очилиши мумкин. Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) 2020 йил 14-апрелда эълон қилган ҳисоботида жаҳон иқтисодиѐтини пасайишини 3 фоизга прогноз қилди, бу 2009 йилга жаҳон молиявий инқирозидан анча кучлироқ бўлиши башорат қилинди. ХВЖ прогнозларига кўра 194 та ҳисоботга киритилган мамлакатлардан 157 та мамлакатда иқтисодиѐтида пасайиш кузатилади. Дунѐнинг қудратли давлатларидан АҚШда 5,9 %, Еврозона мамлакатларида 7,5 %, Россида 5,5 %га иқтисодиѐти рецессияга юз тутиши башорат қилинган. Мазкур ҳисоботнинг муқаддимасида ХВЖ бош иқтисодчиси Гита Гопинат ―Буюк депрессия (1929-1933 йй.) давридан буѐн жаҳон иқтисодиѐти энг чуқур рецессияни бошдан кечириш эҳтимолини‖ келтириб ўтиб, 2020 йилдаги кризисни -Буюк карантин‖ деб атади [4].


Download 36.82 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling