I. Геологик кисм I шўртан тузилмаси ҳақида умумий маълумотлар
Download 0.49 Mb. Pdf ko'rish
|
Ражабов шуртан кони
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ишлов қудуқларини махсулдорлигини пасайиши.
II.6. Қудуқларни ишлатиш даврида учрайдиган қийинчиликлар "Шўртаннефтгаз" МЧЖси буйича 2017 йилда 10208 млн.м3 газ қазиб олиш режалаштирилган бўлим амалда 10542,453 млрд.м3 газ қазиб олинди. Бу режага нисбатан 103,3 % ни, яъни 334,453 млн.м3 газ кўп қазиб олинди. Умумий қазиб олинган газконденсат миқдори хисобот йилида 299,128 минг тн.ни ташкил қилди. 2017 йилда жамиятимиз бўйича жами кудуклар мажмуаси 676 тани ташкил килиб, шундан: газ қудуқлари мажмуаси 408 тани, нефт қудуқлари мажмуаси 268 тани ташкил қилди. Нефт ва газ қазиб чиқариш жараёнида жами 313та қудуқ ишлатилиб, шундан 218 таси газ ва газконденсати ҳамда 95 таси нефт қудуғини ташкил қилди. Ишлатилаётган қудуқларининг сифатли жихозланиши қудуқни мустахкамлиги, техник холати, техника хавфсизлигига, фаввора ва ёнғин хавфсизлигини олдини олган бўлади, бу эса конни ишлатиш лойиха талабига тўлиқ жавоб беришини таъминлайди. Қуйида шу борадаги асосий қийинчиликлар келтирилган: Газ қудуқларида қувур оралиғи босимини бартараф қилиш. Хисобот йилида “Шўртаннефтгаз” МЧЖга қарашли Номозбой конидаги №№1,12 сонли, Қоратепа конидаги №№1,9,10,11 сонли қудуқларида қувур оралиғи босими бартараф қилиш ишлари олиб борили. Қувур оралиғида пайдо бўлган босимини бартараф қилиш қудуқни техника хавфсизлиги ва фавворага қарши муҳофаза меъёрларига риоя қилган холда ишлашини таъминлаш учун хизмат қилади. Ишлов қудуқларини махсулдорлигини пасайиши. 2017 йилда жамиятимизга қарашли нефт ва газ конларидаги ишлатиш қудуқларида маҳсулдорликни ошириш мақсадида қатламига тузли хлорид кислотали ишлов бериш (СКО) билан амалга оширилди. Хисобот йилида Шўртан, Жанубий Тандирча, Бузахур, Зафар, Ширкент, Янги Қоратепа, Қоратепа, Тўртсари, Ғарбий Тошли, Рубойи ва Шим.Гирсан конларидаги жами 101 та қудуқларга хлорид кислота (СКО) билан ишлов берилди, жумладан: 1.Шўртан конида - 72 та 2.Жан.Тандирча конида - 17 та 3.Бузахур конида - 2 та 4.Зафар конида - 1 та 5.Ширкент конида - 1 та 6.Янги Қоратепа конида - 1 та 7.Қоратепа конида - 3 та 8.Тўртсари конида - 1 та 9.Тошли конида - 1 та 10.Рубойи конида - 1 та 11.Шим.Гирсан конида - 1 та. Нефть ва газ казиб олиш қудуқларида ўтказилган кислотали ишлар натижасида бир кунда қўшимча 550 минг м 3 газ ва 14 тонна барқарорлашмаган конденсат қазиб олишга эришилди. Нефт қудуқларида олиб борилган кислотали ишлар асосан ўзлаштириш ва қудуқ тубини тозалаш мақсадида олиб борилди. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling