I. Геологик кисм I шўртан тузилмаси ҳақида умумий маълумотлар
Download 0.49 Mb. Pdf ko'rish
|
Ражабов шуртан кони
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2.3 –жадвал
- II.5. Газ ва газконденсат уюмларини ишлатиш жараёни ва системалари
2.3. –жадвал
«Шўртан» конидан ҳар йилда қазиб олинган газ ва барқарорлаштирилган конденсат ҳақида маълумот. Йиллар Газ қазиб олиш Қазиб олинаётган газда конденсатнинг потенциал миқдори Газ билан бирга олинган конденсат (геол) Барқарорла шган конденсат Барқарорлаштирил ган конденсат, (произв) Газ таркибидаги имкониятдаг и конденсат, % минг. м3 С+в г/м3 минг тн. г/м3 минг.тн 1980 474 475 - - - 2,0 - 1981 3 303 792 58,84 119,4 32,1 105,9 55 1982 3 868 602 58,00 224,4 46,7 180,8 81 1983 4 362 841 55,00 239,9 42,9 187,3 78 1984 6 587 050 52,60 346,5 43,2 284,6 82 1985 8 857 185 54,00 478,3 44,2 391,8 82 1986 10 401 370 54,00 561,7 44,4 462,0 82 1987 12 331 219 54,00 722,8 45,4 559,6 84 1988 14 182 730 55,40 837,4 46,2 656,2 84 1989 16 005 935 54,40 870,5 46,3 740,8 85 1990 16 615 219 54,00 897,2 45,5 755,9 84 1991 16 713 170 52,10 870,75 43,9 733,4 84,2 1992 17 665 978 50,30 886,8 43,0 760,2 84,2 1993 18 159 830 49,30 895,28 41,9 761,2 84,5 1994 19 468 654 46,70 909,18 41,0 799,3 87,9 1995 19 963 404 48,00 958,24 38,6 771,49 80,5 1996 20 321 729 46,30 940,89 36,4 739,99 78,6 1997 20 758 627 45,30 940,36 34,9 725,03 77,1 1998 20 677 751 44,50 920,16 34,2 707,13 76,8 1999 20 246 816 43,80 886,81 33,6 679,94 76,7 2000 19 650 372 40,50 795,84 32,4 636,52 79,9 2001 18 627 085 39,50 736,068 31,5 586,781 79,7 2002 17 020 979 38,50 655,307 28,1 478,708 73,0 2003 16 432 506 35,60 590,979 24,6 405,427 68,6 2004 17 398 165 34,90 612,938 22,8 396,916 64,7 2005 15 868 934 33,30 537,925 20,3 321,992 59,8 2006 15 808 369 32,70 520,762 28,3 447,562 85,9 2007 13 822 143 32,60 449,547 31,9 441,447 98,2 2008 10 935 996 31,80 349,430 40,9 447,743 128,1 2009 10 374 816 30,90 324,702 32,2 333,919 102,8 2010 9 835 527 30,20 300,566 32,1 315,639 105,0 2011 10 087 627 30,01 302,891 31,4 316,969 104,6 2012 9656765 28,76 286,833 24,8 239,423 83,5 2013 8844704 28,50 252,852 25,6 226,403 89,5 2014 7539419 28,25 213,957 23,8 179,355 83,8 2015 7400741 28,60 211,661 20,8 154,391 72,9 2016 7119020 28,60 203,603 17,2 122,575 60,2 2017 7037129 28,60 201,2619 18,77 132,123 65,6 "Шўртан" кони бўйича кўрсаткичлар динамикаси Йиллар Газ, млрд.м 3 Конденсат, минг тн Ишлатиш кудуклари сони, дона Катлам босими, кг/см 2 Устки босим, кг/см 2 Ўртача газ махсулдорл иги (бир кудукга), минг, м 3 /к.к 1980 0,47 113,8 9 359,00 0,0 143,1 1981 3,4 119,4 19 353,00 248,1 490,3 1982 3,9 224,4 20 350,10 256,3 534,2 1983 4,4 239,9 25 345,80 253,5 482,2 1984 6,6 346,5 28 342,80 245,5 645,8 1985 8,8 478,3 41 331,80 235,9 588,0 1986 10 561,7 56 328,20 237,0 489,2 1987 12,5 665,9 69 322,30 243,0 496,3 1988 14,3 780,5 77 311,30 225,6 508,8 1989 16 870,5 82 299,10 217,4 534,6 1990 16,6 897,2 83 288,40 207,8 547,9 1991 16,7 870,8 89 275,20 195,3 514,1 1992 17,7 886,8 95 264,40 189,6 510,5 1993 18,2 895,3 99 254,50 179,4 503,7 1994 19,6 909,2 102 242,90 166,3 526,5 1995 19,9 958,2 104 229,60 153,7 524,2 1996 20,3 940,9 111 217,90 142,5 501,0 1997 20,8 940,4 115 205,60 137,1 495,5 1998 20,7 920,2 117 193,10 127,0 484,7 1999 20,2 886,8 122 182,00 121,0 453,6 2000 19,6 795,8 123 170,00 113,0 436,6 2001 18,6 736,1 127 159,50 107,0 401,3 2002 17,021 655,3 128 149,80 100,0 364,3 2003 16,432 591,0 129 140,70 93,9 349,0 2004 17,398 612,9 129 133,70 80,5 369,5 2005 15,868 537,9 124 120,64 69,0 350,6 2006 15,808 520,8 127 110,00 66,0 341,0 2007 13,822 449,5 124 103,29 59,0 305,4 2008 10,935 349,4 127 96,05 56,0 235,9 2009 10,374 324,7 128 90,54 50,0 222,0 2010 9,836 300,6 127 83,09 45,0 212,2 2011 10,087 302,9 125 77,70 40,0 221,1 2012 9,656 286,8 113 71,48 39,0 234,1 2013 8,844 252,9 115 66,32 39,0 210,7 2014 7,539 214,0 124 63 35 166,6 2015 7,401 211,7 138 55 30 146,9 2016 7,119 203,6 140 50 28 139,3 I.1.-расм. Шўртан кони бўйича кўрсатгичлар динамикаси II.4. Кудукларни тула ва жорий таъмирлаш «Шуртаннефтгаз» УШКга карашли нефт ва газ казиб чикаришда ишлатилаётган конлардаги кудукларини тула таъмирлаш ишлари 2010 йил мобайнида «Узнефтгазкудуктаъмирлаш» ОАЖ нинг Шуртан тармоги, «Нефтгазсинаш» ОАЖ корхонаси, «Косон НГКЭ» ШК, «Хисоролди НГКЭ» ШК, КашПИ ОАЖ хамда «Шуртаннефтгаз» УШКга карашли нефт ва газ кудукларни мукаммал таъмирлаш бригадалари томонидан амалга оширилди. «Узнефтгазкудуктаъмирлаш» ОАЖ нинг Шуртан тармогида 2та махсус таъмирлаш бригадалари мавжуд булиб, 12 соатли вахта усулида иш олиб борилди. Мазкур жамоада 4 та дастгох (АК-60, А-50, УПТ-50, Скайтоп-80), «Нефтегазсинаш» ОАЖ таъмирлаш бригадалари мавжуд булиб. 12 соатли вахта усулида иш олиб борилди. Мазкур жамоада 1та АК-60 дастгохи билан, «Хисоролди НГКЭ» ШК таъмирлаш бригадалари Уралмаш-3Д дастгохи билан, «КосонНГКЭ» ШК таъмирлаш бригадалари Уралмаш-3Д дастгохи билан, «КашПИ» ОАЖ таъмирлаш бригадалари Уралмаш-3Д дастгохи билан, «Шуртаннефтгаз» УШК карашли нефт ва газ кудукларни мукаммал таъмирлаш цехи тузилиб 1 та таъмирлаш бригадаси мавжуд булиб, 12 соатли вахта усулида иш олиб борилди. LТО 550 «COOPER дастгохи билан таъминланган. Тўлиқ таъмирлашдан сўнг ишга қўшилган қудуқлардан бир кунда қушимча 450 минг м 3 газ ва 9 тн баркарорлашмаган конденсат қазиб чиқаришга эришилди. Тузли кислота ёрдамида қудуқларнинг махсулдорлигини ошириш 30 та қудуқда режалаштирилган бўлиб, амалда 34 та ишлатиш кудуғида, шундан: 30 та газ қудуқғида утказилди. Режага нисбатан ортиқча 4 та қудуқда бажарилди. “Нефт ва газ қудуқларини ён стволни кесиш орқали қазиб ўтиш ва мураккаб таъмирлаш ишларини бажариш” цехига қарашли Калтюбинг қурилмаси ёрдамида жами 30 та қудуқларда қудуқ тубини ювиш ишлари бажарилиб, бир кунда қўшимча 50 минг м 3 газ қазиб олишга эришилди. Чет ташкилотларда Калтюбинг қурилмаси ёрдамида 10 та кудукда иш бажарилди. 2019 йилда нефт ва газ конларидаги ишлаётган қудуқларда газодинамик, газоконденсатли, ишчи, устки мувозонат ва қатлам босимини аниқлаш каби жами 8350 та тадқиқот ишлари утказилиши режалаштирилиб, амалда 8988 та тадқиқот ишлари утказилди. Бу тадқиқотлар натижалари асосида қудуқларни лойихада курсатилган курсаткичлар асосида ва тузилган технологик тартиб асосида ишлаши доимий назорат қилиб борилганлиги сабабли юқорида кайд этилган натижаларга эришилди. 2.3 –жадвал № т/р Кон номи Тула таъмирланган кудуклар сони режа амалда % 1. Шуртан 20 5 25 2.4 –жадвал № т/р Таъмирлаш турлари Конлар номи Улчов бирлиги Кудуклар сони Кудукларни номери режа амалд а 1. Кудукларни тула таъмирлаш, жами кудук 106 107 Шу жумладан Шуртан кудук 20 5 №22, 24, 146, 162, 267 3. Кудуклар махсулдорлиги ни ошириш кудук 30 34 Шу жумладан Шуртан кудук 10 17 2, 14, 21, 52, 61, 96, 139, 144, 155, 173, 183, 201, 202, 207, 210, 240, 253 II.5. Газ ва газконденсат уюмларини ишлатиш жараёни ва системалари Газ ва газконденсат уюмларининг ишлатиш асослари ва уларга таъсир этадиган геологик шароитлар бир қатор хусусиятларга эга. Нефть уюмларидан фарқли ўлароқ газ уюмларини ишлатиш қатламга таъсир этмасдан, табиий энергиядан фойдаланиб амалга оширилади. Шу сабабли уюмни ишлатиш чоғида газни чиқариб олиш қатламнинг ўртача босимини пасайтириш орқали, яъни газ режимида тез суръатларда, таранг – сув босимли режимда паст суръатларда бажарилади. Ишлатилаётган газ уюмларида қатлам босимининг пасайиши муҳим натижаларга олиб келади. Уюмларни чегара ташқарисидаги зона билан ўзаро таъсиридан уюмларда, айниқса йирикларида қатлам босимининг пасайиши сув босимли системанинг ҳамма қисмидаги қатлам босими ҳолатига таъсир этади. Натижада ишлатилаётган уюмларга яқин жойлашган янги уюмларни ўзлаштириш бошлангандаги босими миқдори сув босимли системанинг бошланғич босимига нисбатан паст бўлиши мумкин. Агар ишлатилаётган уюмлар бир вақтда ҳосил бўлган жинсларда жойлашган бўлса, уларнинг ўзаро таъсири кузатилади, бунда қатлам босимининг пасайиш тезлиги газ чиқариб олиш суръатига мос келмайди. Уюмда қатлам босими пасайиши оқибатида ишлатиш жараёнида қудуқ дебити мунтазам камайиб боради. Нефть қудуқларидан фарқли ўлароқ, босимнинг пасайишига боғлиқ ҳолда газ қудуғининг дебитининг камайиши кузатилади, ҳатто қудуқ тубида доимий депрессия сақланганда ҳам дебитнинг камайиши давом этаверади. Бундай вазият қудуқ туби зонасида газнинг жуда катта тезликда ҳаракатланиши натижасида фильтрациянинг чизиқли қонунининг бузилишидан келиб чиқади. Қатлам ва қудуқ туби босимларининг пасайиши билан улар орасидаги геостатик босим миқдори ортади ва у жинс-коллекторларнинг, айниқса қудуқ туби зонасидаги жинсларнинг деформацияланишига олиб келади. Натижада жинсларнинг коллекторлик хусусиятлари ёмонлашади ва қудуқ дебитининг камайиши кузатилади. Қатлам босимининг пасайишидан қудуқда ювувчи суюқликнинг ютилиши ва бошқа мураккабликлар келиб чиқиши мумкин, бундай салбий ҳодисаларнинг олдини олиш учун бурғиланаётган қудуқдаги маҳсулдор қатламни очиш технологиясига ўзгартиришлар киритиш керак бўлади. Газ уюмларининг муҳим хусусиятларидан бири шундан иборатки, газнинг юқори даражада ҳаракатчанлиги ҳисобига ҳар бир уюм яхлит бир газодинамик системани ҳосил қилади, демак, уюмни ишлатиш жараёнида унинг ҳамма қисми ўзаро боғлиқ ҳолда бўлади. Шунингдек, газ уюмларини ишлатишнинг бошқа хусусиятларига қатлам газининг тез ҳаракатланиши билан бир қаторда қудуқлар дебитининг катталиги ҳам киради, бир хил коллекторлик хусусиятларига эга бўлган қатламлардаги газ қудуқларининг дебити нефть қудуқлариникига нисбатан икки маротаба катта бўлади. Бу ҳол газ уюмини жуда юқори суръатларда ишлатиш имконини беради ва шу сабабли қазиладиган қудуқлар тўри зичлиги нефть уюмлариникига нисбатан кам бўлади. Юқорида қайд қилинганлардан маълумки, қатлам ва қудуқ туби босимининг пасайишидан газ қудуқлари дебити ҳам камайиб боради. Қудуқ дебитининг пасайиш жараёнида чиқариб олинаётган газ миқдорининг узоқ вақт ўзгаришсиз қолишини таъминлаш мақсадида қўшимча қудуқлар бурғиланиб, улардан фойдаланилади. Натижада ишлаётган қудуқлар сони ортади. Лекин шунда ҳам қудуқлар тўрининг ўртача зичлиги нефть уюмларини ишлатиш жараёнидагига нисбатан кам бўлади. Олинадиган газ захираларининг 60-70% чиқариб олингандан сўнг одатда қудуқлар қазиш тўхтатилади. Нефть ва газ конларини ишлатиш чоғида сувланган қудуқларни ишлатиш масаласи турлича ҳал қилинади. Нефть қудуқларида сув пайдо бўлгандан кейин ҳам у узоқ вақт ишлатилади, олинаётган маҳсулотда сувнинг миқдори ортиб, 95-99% га этганда қудуқни ишлатиш тўхтатилади. Натижада сувланган қудуқлардан катта ҳажмдаги йўлакай сувлар олинади. Сув босимли режимда ишлаётган газ уюмларида уюмга сув кириб келса ва қудуқда намоёнланса, бундай қудуқлар озроқ миқдорда сув олингач тўхтатилади. Бунинг асосий сабаби шундаки, газ конлари қурилишида газни йиғиш ва тайёрлашда унинг таркибида кўп миқдорда сув бўлмаслиги лозим. Газконденсат уюмларни ишлатиш ҳам ўзига хос хусусиятга эга. Қатламларнинг табиий режимидан фойдаланиб уюмдан газ олишда қудуқ тубидаги босим, сўнгра қатлам босими ҳам конденсация бошланишидаги босимдан пасаяди. Натижада дастлаб қудуқ туби зонасида, ундан кейин ҳамма жойда фазавий ўтиш бошланади – конденсат газдан суюқ ҳолатда ажралади ва жинс ғоваклари ичига жойлашади, конденсатни чиқариб олиш коэффитсиэнти қиймати пасаяди. Конденсат ер ости газларининг сепарацияланган (ажралиб чиққан) суюқ маҳсулоти ҳисобланади. Мўътадил шароитдаги қатлам газининг конденсати суюқ углеводороддан таркиб топади. Углеводородли конденсат фойдали қазилма ҳисобланади. Таркибида кўпроқ пентан ва алкан, циклан, арен таркибли, нисбатан оғир углеводородлар мавжуд. Конденсатнинг зичлиги одатда 0,758 г/см3, температураси 2000С дан 3500С га этганда ростмана қайнайди. Конденсат нефть кимёси саноатида қимматбаҳо хом ашё ҳисобланади. Шу сабабли захирасига кўра йирик, конденсат миқдори юқори бўлган уюмларда конденсация бошланиш босимидан юқори бўлган қатлам босимининг сақланишини таъминлайдиган ишлатиш системасини қўллаш ўта долзарб муаммолардан ҳисобланади. Ҳозирги вақтда бу мақсадга қатламга қуруқ газ ёки сув ҳайдаш методини қўллаб эришиш мумкин. Аксарият ҳолларда биринчи метод қўлланилиб, унга кўра қатламга ушбу уюмдан чиқариб олинаётган конденсатдан ажралган газ қатлам босимини сақлаб туришга этарли ҳажмда ҳайдалади. Бундай технологик усул сайклинг-жараён деб аталади. Қатламга қуруқ газ ҳайдаш қудуқдан чиқариб олинаётган газ таркибида конденсат миқдори минимумга тушгунча давом этказилади. Шундан кейин бу жараён тўхтатилиб, ҳайдаш қудуқлари чиқариб олиш қудуқлари фондига ўтказилади, уюм оддий газ уюми сифатида ишлатилади. Бу методни қўллашда айрим қийинчиликлар ҳам келиб чиқади, чунончи, қуруқ газнинг кўп қисмидан узоқ вақт давомида халқ хўжалигида фойдаланилмайди ҳамда жараённи амалга оширишда техник мураккабликлар юзага келади. Бундай ҳолларда уюмга сув бостириш методи афзал бўлиб, ундан уюмни ишлатиш бошланиши билан фойдаланиш мумкин. Чиқариб олинаётган қуруқ газ тўлалигича халқ хўжалигида ишлатилади. Шу билан бирга сув бостириш методини қўллаш катта харажатлар талаб қилади. Уларнинг асосийлари – яхши ўтказувчан қатчаларда ҳаракатланаётган сувларнинг қудуқ тубига кириб келиши натижасида қудуқнинг сувланиши ва ундан фойдаланиш муддатининг қисқариши ва б. Уюмдаги юқори қатлам босимини сув бостириш усули билан сақлашда айрим қудуқлар сувланиши мумкин, уларни ишлатиш фондидан чиқарилиши уюмнинг ишлатиш жараёни самарадорлигини пасайтириши ва ер остида газ ва конденсат захираларининг маълум бир қисмининг қолиб кетишига сабаб бўлиши мумкин. Сув бостириш методи газконденсат уюмларини ишлатишда кенг қўлланилмайди. Таркибида конденсат миқдори кам бўлган табиий режимдаги газ ва конденсат уюмларини ишлатиш лойиҳасини тузиш ўзига хос хусусиятга эга бўлиб, газ чиқарувчи қудуқларнинг лойиҳавий сони уюмни узоқ вақт ишлатиш ва энг кўп миқдорда газ олишни таъминлашга кўра аниқланади. Газни чиқариб олиш коэффитсиэнти миқдорини лойиҳадаги кўрсаткичга этказиш масаласи қазилган ушбу қудуқлардан фойдаланиб ҳал қилинади. Уюмдан олинаётган газ миқдорининг камайиши бошланганда қўшимча қудуқлар бурғиланиши тўхтатилади. Нефть уюмларида эса лойиҳаланган қудуқларнинг кўп қисми нефть чиқариб олиш коэффитсиэнтининг лойиҳавий кўрсаткичига эришишга йўналтирилади. Тегилмаган нефть қолдиқлари аниқланган участкаларда қудуқларни бурғилаш уюмни ишлатиш даврининг якуний қисмигача давом эттирилади. Газ уюмларининг геологик тузилиши нефть уюмлариникига нисбатан кам сонли қудуқлар билан ёритилиши мумкин. Шу сабабли газ уюмларининг геологик тузилишини ва захираларини ўрганишда билвосита методлардан – гидродинамик, моддий баланс ва бошқалардан ҳам фойдаланилади. Газ ва газконденсат уюмларини ишлатиш системасини танлашда газни йил давомида газ чиқариб олиш динамикасига ва конни ишлатишнинг ҳамма жараёнларига уларнинг геологик-кон тавсифи таъсир этади. Уюмни ишлатишда унинг табиий режими қатлам босимининг пасайиш суръатига ва ўз навбатида қудуқ дебитининг камайиш табиатига таъсир этади. Бу ҳол чиқариб олинаётган газ дебитининг максимал қийматини узоқ вақт сақлаб қолишга зарур бўлган қўшимча қудуқларни бурғилаш муддатини, кон қурилиши даврини, қудуқни ишлатиш технологиясини ва миқёсини аниқлаш имконини беради. Худди шундай шароитда сув босимли режимдаги уюмларда қатлам босими газ режимдагига нисбатан жуда секин пасайиб боради, чекка областлардаги фаолликнинг ортиши билан босимнинг камайиши секинлашади. Шу билан бирга сув босимли режимнинг таъсири ноқулай оқибатларга олиб келади. Майдон ва геологик кесим бўйича газли жинсларнинг коллекторлик хусусиятларини ҳар хиллиги ҳамда уюмнинг турли участкаларининг нотекис дренажланиши яхши ўтказувчан қатчаларда сув оқими ҳаракатининг тезлашишига олиб келади. Бу ҳол газлиликнинг жорий ташқи чегарасида жойлашган қудуқларни муддатидан олдин сувланиб қолишига сабаб бўлади. Газ уюмларида нефть уюмларидагига нисбатан сувнинг нотекис ҳаракатланишига шароит мавжуд бўлади. Чунки жинсларнинг газ ўтказувчанлиги нефть ва сув ўтказувчанлигига нисбатан паст бўлади. Натижада газ уюмларига ўтказувчан қатчалар бўйлаб сувнинг нотекис кириб келиши учун шароит юзага келади. Бундай ҳолатда маҳсулдор ётқизиқларнинг қалинлигини ҳисобга олган ҳолда чиқариб олинаётган газ миқдорини тартибга солиш муҳим аҳамиятга эга, зеро бу жараён сувнинг кириб келиш тезлигини бараварлаштиради. Шунингдек, қудуқларда сувланган интервалларни ажратиш ишлари бажарилади. Шу билан бирга жинсларда сувнинг нотекис ҳаракатланишидан келиб чиқадиган салбий оқибатлар заминда газларнинг йўқотилишига сабаб бўлади. Маҳсулдор горизонтлар таркибининг ҳар хиллик даражаси турлича бўлиб, сув босимли режимдаги уюмлардан газ чиқариб олиш коэффитсиэнти қиймати катта интервалда ўзгаради. Коллекторлик хусусиятлари мўътадил ҳар хил уюмларда газ чиқариб олиш коэффитсиэнти миқдори жуда юқори бўлиб, газ режимидаги уюмларникига яқин бўлади. Геологик тузилиши юқори даражада ўзгарувчан уюмлардан газ чиқариб олиш коэффитсиэнтининг якуний қиймати бироз камроқ бўлади. Чиқариш қудуқларини майдон бўйлаб жойлаштиришда уюмнинг табиий режими табиатини ва ётқизиқларнинг маҳсулдор қисмининг геологик тузилишини ҳисобга олиш зарур. Газ режимли шароитларда коллекторлик хусусиятлари мўътадил ҳар хил бўлган уюмларда қудуқларни майдон бўйлаб бир текис жойлаштириш афзалдир. Қатламлар тузилиши ҳар хил бўлиб, уюм зонасида юқори маҳсулдорликка эга бўлса, у ҳолда қудуқларни фақат шу зонага жойлаштириш мақсадга мувофиқдир. Агар қатламларнинг коллекторлик хусусиятлари уюмнинг гумбаз қисми томон яхшиланиб борса, қудуқларни структуранинг энг юқори қисмига жойлаштириш лозим. Йирик конларнинг марказий қисмида жойлашган қудуқларнинг саноат миқёсидаги аҳамияти бу тадбирнинг юқори самарадорлигини кўрсатди. Сув босимли режимдаги газ уюмларида қудуқларни жойлаштириш чекка сувларни уюм томон бир маромда кириб келишини таъминлаши лозим. Шу сабабли қудуқларни жойлаштириш масаласи газга тўйинган жинсларнинг бутун қалинлиги бўйича дренажлашга жалб қилишни назарда тутади. Бундай шартларнинг бажарилишини бир маромда жойлашган қудуқлар тўри орқали назорат қилиш мумкин, бундай ҳолларда тегилмаган газ қолдиқларини ҳосил бўлиши кескин камаяди. Уюмларнинг геологик тузилиши мустақил серияларда қудуқлар бурғиланаётган ишлатиш объектларини ажратиш масалаларини ҳал қилишга таъсир этади. Массив тузилишли, бир гидродинамик система билан ифодаланган, маҳсулдор ётқизиқлар қалинлиги катта бўлган (бир неча юз метрга этадиган), газ режимидаги уюмларни бир туркумда бурғиланган қудуқлар ёрдамида яхлит ишлатиш яхши натижалар беради. Уюмлар бир неча қатламлардан тузилган бўлиб, улар орасидаги гидродинамик боғлиқлик кучсиз бўлса, газли ва сув босимли режимдаги газга тўйинган қалинликлар йиғиндиси катта бўлганда иккита, учта ва ундан кўп ишлатиш объектларини ажратиш мақсадга мувофиқ. Бундай ҳолларда ҳар бир объектни ишлатишни бошқариш осон бўлади. Агар уюм қатламсимон тузилган бўлиб, жинсларнинг коллекторлик хусусиятлари бир-бирига ўхшаш ва қатламларнинг умумий қалинлиги кичик бўлса, ҳамма қатламларни бир ишлатиш объектига бирлаштириш иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ бўлади. Бундай объектларда бурғиланаётган дастлабки қудуқлар ҳамма қатламларни очиши лозим, кейин кавланадиганлари эса олдиндан танланган қатламларни очади. Газ уюмларини ётиш чуқурлиги кон қурилишига ва ишлатиш системасига таъсир этади. Қатлам босими инфильтрацион табиатга эга бўлса (бундай шароитларда фаол сув босимли режимнинг намоёнланиш эҳтимоли ортади), бошланғич босим қиймати маҳсулдор қатламларнинг ётиш чуқурлигига боғлиқ ҳолда ўзгаради. Бу ўз навбатида қудуқларнинг бошланғич дебитига ва уюмдан газни чиқариб олиш динамикасига таъсир этади. Қатлам босимини сақлаган ҳолда газконденсат уюмларини ишлатишда ишлатиш системасини ва унинг кўрсаткичларини танлаш асосан геологик омилларга боғлиқ. Ҳайдаш ва чиқариб олиш қудуқларини жойлаштиришнинг ва газконденсат уюмига таъсир этишнинг самарасини асослаш ҳам ўша геологик омиллар билан аниқланади ва худди нефть уюмига сув ҳайдаш каби – уюм ўлчамига, унинг тектоник тузилишига, жинсларнинг коллекторлик хусусиятларига, жинсларнинг макро ва микро ҳар хиллик даражасига боғлиқ бўлади. Қатламга қуруқ газ ҳайдашда, ҳайдаш ва чиқариб олиш қудуқларини жойлаштириш системасини асослашда уюмнинг чегара ташқариси области билан алоқаси бор ёки йўқлигини, уюмнинг ўлчамини, жинсларнинг ётиш бурчагини ҳисобга олиш зарур. Уюмнинг ўлчами кичик, жинсларнинг ётиш бурчаги катта ва уюмнинг чегара ташқарисидаги област билан (литологик типдаги уюм бўлиб, унинг асосида тўсилган − ўралган нефтли қатламлар мавжудлиги) ўзаро алоқаси бўлмаса, қудуқларнинг жойлаштириш тартиби қуйдагича бўлади: ҳайдаш қудуқлари уюмнинг ички қисмида, чиқариб олиш қудуқлари уюмнинг ташқи қисмида жойлашади. Бу вариант қуйидаги афзалликларга эга: жуда зич тузилган қатлам газининг зичлиги кам қуруқ газ билан юқоридан пастга томон йўналишда сиқиб чиқарилиши катта самара беради; қатлам газининг бир қисмининг уюм чегарасидан ташқарига сиқиб чиқариш учун геологик шарт-шароитларнинг йўқлиги; сайклинг-жараёндан сўнг ҳайдаш қудуқларини чиқариб олиш қудуқлари фондига ўтказиш мумкинлиги ва б. Уюм сув босимли система билан яхши алоқадор бўлганда, айниқса қатламлар қия ётганда ҳайдаш қудуқлари уюмнинг чекка қисмларида, чиқариб олиш қудуқлари эса уюмнинг ички қисмида жойлашган варианти кўпроқ афзалликка эга. Бундай геологик шароитларда уюмни ишлатишнинг ушбу системасини қўллаш билан газлилик чегарасидан узоқда жойлашган чиқариш қудуқларини узоқ вақт сувсиз ишлатиш мумкин. Ҳайдаш қудуқлари жойлашган зонада қатлам босимининг кўтарилиши уюмга чегара сувларининг кириб келишини кескин камайтиради. Газлилик майдони қанчалик катта бўлса, майдон бўйлаб ҳайдаш ва чиқариш қудуқларини бир маромда жойлаштириш учун шунчалик қулай шарт-шароитлар юзага келади, яъни бу система нефть уюмларини ишлатиш системасига ўхшасада, бунда қудуқлар орасидаги масофа катта бўлади. Газконденсат уюмларини сув бостириш методини қўллаб ишлатиш мумкин, бунда жинс-коллекторларнинг ўтказувчанлигининг юқори бўлиши ҳайдаш қудуқларини суюқлик қабул қилаолиш имкониятини таъминлайди. Кичик уюмларда чегара ташқарисига, йирикларида – чегара ичра сув бостиришни қўллаш ёки ҳайдаш қудуқларини қаторлар кўринишида жойлаштириш мақсадга мувофиқ. Газконденсат уюмларини ишлатишда қатламлар таркибининг ҳар хиллиги ҳар қандай ишчи омилдан фойдаланганда ҳам сезилади. Қуруқ газ ҳайдалганда унинг чиқариш қудуқлари тубига кириб келиши муддатидан аввал содир бўлиши мумкин. Бу ҳолат конденсатни уюмдан чиқариб олиш жараёни самарадорлигини пасайтиради, пасайиш муддатининг узоқ вақт сақланиб қолишига олиб келади, шу сабабли уюмга катта ҳажмда газ ҳайдаш лозим бўлади. Газ ҳайдаш чоғида қатламлар таркибининг ҳар хиллиги сабабли яхши ўтказувчан қатчалар орқали сувнинг муддатидан олдин кириб келиши ва чиқариш қудуқларининг сувланиши кузатилади. Уюмларнинг ишлатиш системасини танлашда, биринчи навбатда қудуқлар сонини аниқлашда қатлам-коллекторларнинг мустаҳкамлиги асосий рол ўйнайди. Газ қудуқлари дебитининг юқори бўлиши қудуқ туби зонасидаги қатламларнинг табиий тузилишини бузиши мумкин, шунга кўра бу жараён нефть қудуқларидан фойдалангандагига нисбатан шиддатли кечади. Кучсиз цементланган терриген жинслар ва гил цементли ётқизиқлар тез бузилишга моилроқдир. Жинсларнинг майдаланиши қудуқ сувланганда янада тезлашади, чунки сув таъсирида цемент кўпчийди ва деформацияланади. Бундай жараёнларни қудуқлардаги дренажланаётган қатламлар қаршисига махсус фильтрлар ўрнатиш, қудуқнинг сувсиз ишлаш муддатини чўзиш, қудуқ дебитини чеклаш каби тадбирлар билан тўхтатиш мумкин. Охирги ҳолатларда газ олиш суръатини сақлаб қолиш учун қудуқлар миқдорини кўпайтириш керак. Газ қудуқларини ишлатишда жинсларнинг бузилиши мумкин бўлган ҳажмини ва бу жараённи чеклаш тадбирлари кернни ва турли режимдаги сувсиз ҳамда сувланган қудуқларни ўрганиш, конни тажриба-саноат миқёсида ишлатиш ва разведка қилиш даврларида асослаш лозим бўлади. Юқорида қайд қилинганлардан маълумки, газ ва конденсат конларини ишлатиш шароитларини ва системаларини танлашга геологик омиллар кучли таъсир этади, лекин улар асосида фақат технологик эчимларнинг дастлабки тавсияларинигина ишлаб чиқиш мумкин бўлади. Демак, газ уюмларининг ишлатиш системасини танлашда қуйидаги омиллар таъсири кучли бўлади: конни маълум бир суръатда ишлатиш, унга мос келувчи қатлам босимининг пасайиш тезлиги, конни излашга зарур бўлган иншоотлар ва уларни қуриш муддатлари, қудуқларни жойлаштиришнинг турли вариантлари, қатламга газ ёки сув ҳайдашнинг техник имкониятлари ва б. Нефть конларида бўлганидек, газ конларининг ҳамма геологик омилларини ҳисобга олувчи энг қулай ишлатиш системалари бир неча вариантларда бажарилган гидродинамик ҳисоб-китоблар орқали асосланади, бунда коннинг кон-геологик тавсифи тўлиқ ўрганилиб, ҳисобга олинади, энг яхши вариант техник-иқтисодий кўрсаткичларни таққослаш асосида танланади. Бу масалалар «Нефть ва газ конларини ишлатиш» фани ўқитилганда чуқур ўрганилади. Download 0.49 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling