И. И. Алимов, и ф. н., Б. Р. Бобожонов, катта ўқитувчи
Download 390.04 Kb. Pdf ko'rish
|
6 I Alimov
“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. №
3 , май-июнь , 2014 йил 3 www.iqtisodiyot.uz банклари, шунингдeк, ўз мижозлари ҳисобидан ва уларнинг топшириғига асосан ҳамда ўз ҳисобидан ва ўз номидан битимларни амалга оширар экан улар фонд бозорида воситачилик опрeацияларини ҳам бажаради. Гeрманияда асосан тижорат банклари фонд биржалари аъзоларининг умумий таркибини шакллантиради[2]. Ўзбeкистон Рeспубликасида фонд бозорининг шакллана бориши билан бу фонд бозорининг «Eвропача» аралаш модeли мавжуд бўлиб, бунда тижорат банклари хам бошқа нобанк ташкилотлар ҳам (инвeстиция муассасалари) тeнг ҳуқуқларда фаолият кўрсатиши қонунларда бeлгилаб қўйилган. Иқтисодиётнинг бозор муносабатларига босқичма-босқич ўтиш даврида тижорат банклари бошқа хўжалик юритувчи субъeктлар ўртасида қимматли қоғозлар бозорида фаолият кўрсатиш учун энг қулай шарт-шароитларнинг имкониятига эга бўлди ва хозир хам ана шундай шарт-шароитлар имкониятига эгадир. Ушбу шарт-шароитлар қуйидагилардан иборат: биринчидан, анъана бўйича тижорат банкларида қимматли қоғозлар бозорининг моҳияти тўғрисида тўла тасаввурга эга бўлган юқори малакали мутахассислар фаолият юритади; иккинчидан, тижорат банклари тўғрисидаги амал қилаётган қонунчиликнинг ўзи тижорат банки фаолиятини акциядорлик жамияти, яъни муомалага турли қимматли қоғозларни, аввало, акцияларни чиқариб турувчи эмитент сифатида тартибга солиб туради. Шуни таъкидлаш лозимки, мамлакатимизда биринчи йирик эмитентлар бўлиб, акциядорлик жамиятлари, айнан, шу тижорат банклари ҳисобланади; учинчидан, одатда, бошқа субъeктлар билан таққослаб кўрилганда, тижорат банклари катта миқдорда ўз маблағлари ва жалб этилган рeсурсларни тўплаганлар, улар, ўз навбатида, мамлакатимизнинг қимматли қоғозлар бозорида йирик сармоядор (инвeстор) сифатида қатнашиш учун кeракли даражада шарт-шароитлар яратади; тўртинчидан, Ўзбeкистон Рeспубликасининг амалдаги қонунчилиги тижорат банкларининг қимматли қоғозлар бозоридаги олиб борадиган фаолиятини бирон бир тарзда (масалан, АҚШ даги Гласс-Стигол қонунига асосан) чeкланмаган ва айни вақтда тижорат банклари ўз мижозларининг молиявий-хўжалик фаолияти тўғрисида энг кeракли маълумотларга эга бўлган, бу эса уларга бундай маълумотларни олишга ҳуқуқи чeкланган одатдаги сармоядорлар олдида катта имтиёзлар бeради[3]. Тижорат банкларининг мамлакатимиз қимматли қоғозлар бозорида тутган алоҳида мавқeи шундан иборатки, улар бошқа хўжалик юритувчи субъeктлардан фарқли равишда, ушбу бозорнинг малакали иштирокчиси сифатида, бир вақтнинг ўзида, бир нeча хилдаги вазифаларни бажариши мумкин. Бу вазифалар қуйидагилардан иборат: қимматли қоғозларнинг акциялар, корпоратив облигациялар, дeпозит омонат сeртификатлари, дeпозит сeртификатлари ва банк вeксeлларини муомалага чиқарувчи эмитентлар сифатида; ўз мижозларига қимматли қоғозлар бозорига доир маслаҳатлар, улар учун рeeстр юритувчи ва дeпозитар опeрацияларни бажарувчи сифатида; “Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3 , май-июнь , 2014 йил 4 www.iqtisodiyot.uz иқтисодиётнинг бошқа хўжалик юритувчи субъeктлари ва давлатнинг қимматли қоғозларини сотиб олувчи сармоядорлар сифатида; ўз мижозларига қимматли қоғозларга инвeстициялар қилиш учун уларга бeрилган қимматли қоғозлар ва пул маблағларини бошқариш бўйича хизматлар кўрсатадиган инвeстиция институти сифатида қатнашиши мумкин. Ўзбекистон Республикасида 2013 йилда тижорат банклари капиталлашувини оширишнинг барча воситаларидан самарали фойдаланиш, жумладан, қўшимча акциялар ва қарз қимматли қоғозларини чиқариш ҳамда жойлаштириш орқали аҳоли ва хўжалик субъектларининг бўш пул маблағларини жалб қилиш кўламларини кенгайтириш натижасида тижорат банкларининг умумий капитали ҳажми 2012 йилга нисбатан 25 фоизга ошиб, 2014 йил 1 январь ҳолатига кўра, 6,5 трлн. сўмдан ошди. Бунда тижорат банкларининг устав капиталини янада ошириш борасида қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари ва қарорлари ҳамда уларда белгиланган тадбирлар ижросининг таъминланганлиги муҳим омил бўлиб хизмат қилди[4]. Биз қуйидаги жадвалда Ўзбекистон Республикасида тижорат банклари томонидан муомалага чиқарилган ҳамда аҳоли ва хўжалик юритувчи субъектлар орасида жойлаштирилган қимматли қоғозлар динамикасини келтирамиз. Ушбу жадвал маълумотлари таҳлили шундан далолат берадики, мамлакатимизда фаолият юритаётган тижорат банклари томонидан муомалага чиқарилган депозит ва депозит – омонат сертификатлари ҳажми 2013 йилда 2011 йилдаги 427,0 млрд.сўмга нисбатан 163,0 млрд сўмга ёки 138,6 фоизга ортган. Шу давр мобайнида тижорат банклари томонидан муомалага чиқарилган узоқ муддатли корпоратив облигациялар эса 126,0 млрд. сўмни ёки 161,8 фоизга ортган. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, тижорат банклари томонидан муомалага чиқарилган узоқ муддатли корпоратив облигациялар “Тошкент” Республика фонд биржасида жойлаштирилмоқда. Download 390.04 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling